O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИШТОН ТУМАНИ — Фарғона ви-
лоятицат туман. 1926 й. 29 сент.да таш-
кил этилган. 1959 й. 7 мартда Сўх тума-
ни б-н бирлаштиридди. 1990 й. 27 фев.
да Сўх тумани ажралиб чикди. Шим.дан 
Бағдод, жан.шарқцан Олтиариқ, ғарбдан 
Ўзбекистон ва Учкўприк туманлари, жан.
дан Қирғизистон бн чегарадош. Майд. 
0,42,1 минг км2. Аҳолиси 150,2 минг 
киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Риштон), 
11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешка-
па, Бузрукхўжа Усмонхўжаев, Бўстон, 
Ёйилма, Зохидон, Меҳнатобод, Оқолтин, 
Оқер, Риштон, Туда, Қайрағоч) бор. Мар-
кази — Риштон ш.
Табиати. Туман ҳудуди Марказий 
Фарғона чўлининг жан.да, Сўх дарёси ва 
Катта Фарғона канали бўйида жойлаш-
ган. Ҳудуди, асосан, текисликдан иборат. 
Фойдали қазилмалардан нефть, газ, соз 
тупроқ, шағал бор. Иклими кескин кон-
тинентал. Янв.нинг ўртача траси —6,7°, 
энг паст т-ра —27°, июлнинг ўртача тра-
си 23,6°, энг юқори т-ра 42°. Йилига 180 
мм ёғин ёғади. Хўжаликлар ва аҳоли ер-
лари Сўх дарёси ва Усмон Юсупов номли 
Катта Фарғона, Катта Андижон каналла-
ридан суғорилади. Тупроқлари қўнғир 
бўз тупроқ ва ўтлоқи тупроқлардан ибо-
рат, айрим жойларда шўртупроқ учрай-
ди. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, янтоқ, 
мия, оқ бош, юлғун, қиёқ ва б. ўсади. 
Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, 
юмронқозиқ; паррандалардан каклик, 
бедана, тустовуқ, зоғча, қарға, тўрғай, 
сассиқпопишак, қалдирғоч; судралувчи-
лардан ўқ илон, чипор илон, калтакесак; 
кемирувчилардан каламуш ва б. учрайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунинг-
дек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс 
ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 
Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 357 
киши. Шаҳар аҳолиси 30,9 минг киши, 
қишлоқ аҳолиси 119,3 минг киши.
Хўжалиги. Туман маркази ва яқин 
қишлокларда кулолчилик ривожлан-
ган. Қ.х. боғдорчилик, токчиликка их-
тисослашган. Машҳур Риштон кандак 
ўриклари, Чўнғара девзираси етишти-
рилади. Турли соҳадаги юздан ортиқ 
саноат корхонаси ишлаб турибди. 
«Фарғонанефтгаз» акциядорлик жа-
мияти, 
ўзбекараб 
«ПайнтсКерамик» 
қўшмакорхонаси, пахта тозалаш, бади-
ий кулолчилик буюмлари, ғишт здлари, 
кўплаб хусусий ширапазлик, 1200 дан 
ортик, хусусий кулолчилик кичик цехла-
ри, йигирувтўқув, мебель фкалари, МТП, 
босмахона, деҳқон ва буюм бозорлари фа-
олият кўрсатади. Ўзбекистон халқ уста-
лари И.Комилов, Н.Қодиров, Ўзбекистон 
БА си аъзоси | Ш. Юсуповларнинг ўзига 
хос услубла | ри бор. Суғориладиган ер-
лар 20658 : га, шу жумладан, пахта 9500 
га, дон f 7400 га, сабзавот ва полиз 170 га, 
ем ‘ хашак экинлари 588 га майдонга эки 
I лади. Мевазорлар 5 минг га ни ташкил 
; қилади. Р.т.да 220 км узунликдаги очиқ 
!. дренажлар, 245 та вертикал қудуғи бор.
Туман 
жамоа 
ва 
шахсий 
хўжаликларида 127,5 минг қорамол, 23,7 
минг қўй ва эчки, 48,4 минг парранда
165 от бокилади. 418 та асалари уяси 
бор (2003). Р.т.да 2 мусиқа, 62 умумий 
таълим, 1 спорт мактаби, 3 касбҳунар 
коллежи, 2 лицейда 41163 ўқувчи таъ-
лим олади. Марказий кутубхона ва унинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
216
филиаллари, маданият уйи, маданият ва 
истироҳат боғи, 14 клуб, музей, марказий 
стадион, 4 касалхона, 2 та поликлиника, 
24 қишлоқ врачлик пункти, 30 та дори-
хона, санаторий ва б. тиббий муассаса-
ларда 233 врач, 1843 ўрта тиббий ходим 
ишлайди. Туманда 5 км т.й. (Тошкент — 
Андижон), 74 км узунликда республика, 
109 км узунликда вилоят аҳамиятидаги 
автомобиль йўллари бор. Ички автомо-
биль йўллари уз. 264 км. Тарихий меъмо-
рий обидалардан «СоҳибиҲидоя», «Йи-
гитпирим», «Ҳизрбува», «Хўжа Илғор», 
«Хўжа Рушноий», «Тошкелинчак» ва б. 
сақланган.
1966 й.дан «Риштон ҳақиқати» туман 
газ. чикарилади (адади 8608). 
РИҚО (араб, руқъа — мактуб) — 
хаттотлик услуби; араб ёзувидаги хат 
услубларидан бири. Хат тарихчиси Ибн 
Надим фикрича, Р. сулс ёзувидан келиб 
чиққан. Кўриниши жиҳатдан Р. тавқе 
хатига ўхшаш, ҳарф ўлчамлари ун-
дан кичик ҳамда нозикроқ. Р.да ўзидан 
кейинги 
ҳарфларга 
қўшилмайдиган 
кўпчилик ҳарфлар бир-бирига қўшиб 
ёзилаверади. Р.дан тез ёзишда (мактуб 
ва б.да) фойдаланилади. Кейинчалик 
ихчам кўнгилочар ҳикоя ёки қиссалар, 
баъзан шамс нақшидаги ёзувлар, Қуръон 
ёки китоблар хотимаси Р.да битилган, 
алоҳида мустақил қитъаларни ёзишда 
ҳам қўлланилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling