217
фатида улуғланади.
РОБИНСОН (Robinson) Жоан Вайо-
лет (1903.31.10, Камберли — 1983. Лон-
дон) — инглиз иқтисодчиси. Кембриж
ун-тини тугатган. 1965—71 й.ларда шу
унтда проф. А. Маршалл мактабининг
таниқли вакили. Р. макроиқтисодий жа-
раёнлар тахлилидаги умумий ёндошув-
ларда Ж.М.Кейнста, тахлилнинг асосий
категориялари (даромад, иш ҳақи, фоиз
капитал)га ёндошувда А. Маршалл ва Д.
Рикардога таянади. 20-а.нинг 30-й.лари
бошида номукаммал рақобат назарияси-
ни, 50-й.ларда ўзининг иқтисодий ўсиш
назариясини яратди. 1933 й.да нашр этил-
ган «Номукаммал рақобат иқтисодиёти»
асари унга катта шуҳрат келтирди. Р.нинг
асарлари монополиялар фаолиятида бо-
зорларнинг ўрни муаммоларини аниқлаш
ва ўрганишга бағишланган.
РОБИНСОН (Robinson) Роберт
(1886.13.9 — Баффорд — 1975.24.2) ин-
глиз органик кимёгари. Лондон Қироллик
жамияти аъзоси (1920) ва президента
(194550). Сидней (191215), Ливерпуль
(1915—21), Манчестр (192228), Лондон
(192830) ва Оксфорд (1930—55) унтлари
проф. Асосий илмий ишлари физик, ор-
ганик кимё ва табиий бирикмалар кимё-
сига оид. Р. илк бор орбитал боғланишли
органик молекулалар структурасидаги
электронларнинг «электрқутбий» ва «ме-
зомер» кўчиши механизми тўғрисида
тасаввурларни олға сурган (1922). Бербе-
рин (1925) ва бибикулин (1935) алкало-
идларини хамда андростеронни синтез
қилган (1951). Нобель мукофоти лауреа-
ти (1947).
РОБИЯ СУЛТОН БЕГИМ (15-а.)
Улуғбекнннг қизи. Абулхайрхоннинг хо-
тини. Абулхайрхон 1450 й. Султон Абу
Сайд б-н иттифоклашиб Самарқандни
эгаллаган ва Р.С.б.га уйланган. Уларнинг
никоҳидан Суюнчхўжахон, Кўчкунчихон
ва Оқ Бурун султонлар туғилган.
Суюнчхўжахон ва Кўчкунчихонлар шай-
бонийлар орасида катта нуфузга эга бўлиб
Туркистон, Тошкент ва Мовароуннаҳрни
идора этганлар. Р.С.б. Аҳмад Яссавий
мақбараси ёнида дафн этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |