O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РОБИА ал-АДАВИЙА
РКАЦИТЕЛИ, Мамали Ркаците-
ли, Дедали Ркацители — ўрта эртаги ва энг кўп тарқалган винобоп грузин узум нави. Қора денгиз ҳавзаси экологикгео- график навлар гуруҳига мансуб. Грузия, Арманистон, Узбекистан, Тожикистон, Қозоғистон, Украина, Молдавия ва б. жойларда экилади. Барглари ўртача, тўгарак шаклда, 5 бўлмали. Гули 2 жин- сли. Узум боши ўртача, ғужуми овал шаклда, олтинранг-сариқ, қуёш нури тегадиган томони жигарранг туе олади. Пўсти юпқа, таранг. Эти сувли, тарки- бида 25-28% канд, 6,85% кислота бор. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3000°—3100° да 150 кунда тўла пишиб етилади. Новдалари яхши пи- шади. Совуққа чидамли. Ҳосилдорлиги 150—200 ц/га (энг юқори ҳосилдорлиги 368 ц/га). Узумидан овқат устида ичила- диган енгил, шампан, кучли ва десерт ви- нолар тайёрланади. Коньяк учун хом ашё сифатида фойдаланилади. 1959 й.дан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун р-нлаштирилган. РОББИНС (Robbins) Фредерик Чап- мен (1916.25.8, Оберне, Алабама) — аме- рикалик вирусолог. АҚШ Миллий (1936); Бостондаги болалар касалхонаси ходими (1940—42, 1948—50); Кливленд шаҳар бош касалхонаси педиатрия ва инфекци- он касалликлар бўлими раҳбари (1952— 66), Кливленд ун-ти тиббиёт мактаби де- кани (1966 й.дан) Полиомиелит вирусини ундириш техникасини ишлаб чиққан, бу кейинчалик полиомиелитга қарши вакци- на яратилишига имкон берди. Инфекци- он гепатит, тошмали терлама ва Ку исит- ма эпидемиологиясини ўрганган. Нобель мукофоти лауреати (1954, Ж. Эндерс ва Т. Уэллер б-н ҳамкорликда). РОБИА ал-АДАВИЙА (713/714801) — зоҳидликнинг илк вакиласи. Қашшоқ араб оиласида туғилиб, чўри қилиб со- тилган. Кейинчалик художўйлиги ва зоҳидларга хос турмуш тарзига их- лос б-н риоя этгани сабабли озодлик- ка чиқарилган. Бир неча йил саҳрода ёлғизликда кун кечирган, кейин Басрада яшаган. Р.А. Аллоҳни севишдан бошқа жамики нарсаларни рад этиш тарафдори бўлган. Аллохдан ҳеч бир тама — манфа- ат кўзламай, уни мутлақ севиш — инсон маънавий ҳаётининг моҳияти эканини зоҳидлардан биринчи бўлиб таъкидла- ган. Унинг ғоялари кейинги авлод суфий- лари орасида кенг тарқалиб, Бистомий, Халлож, Ибн Фарид, Ибн Арабий ва б. суфийлар таълимотининг асосини таш- кил этган. Р.А. тақводорлик, Аллоҳни севиш намунаси деб билиниб, авлиё си- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling