O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИХТАГАРЛИК 
(форс.тож. — 
қуймоқ) — рангли металл (асосан, мис, 
бронза, қалай) дан турли буюмлар қуйиш 
касби. Ҳунармандчиликнинг қад. турла-
ридан. Қадимда бронзадан қуроллар, уй 
жиҳозлари, санъат ва диний маросимлар-
га оид буюмлар қуйилганлиги маълум 
(Бобил, Миср, Рим, Хитой, Юнонистон). 
13—14-а.ларда Византия, Венеция, Ге-
нуя, Флоренция ўзининг Р. буюмлари б-н 
шуҳрат қозонди. 14—15-а.ларда рус дав-
латида (Уралда) бронза ва чўяндан замба-
раклар, қўнғироқлар Р. усулида қуйилган.
Археологик 
қазилмаларда 
ҳоз. 
Ўзбекистон ҳудудида мил. ав. 3минг йил-
ликка доир бронза болта қуйиладиган 
тош қолип топилган. Мўғуллар истило-
си Ўрта Осиёда Р.нинг ривожига салбий 
таъсир этди. 14-а.дан металл конлари-
нинг қайта ишга солиниши муносабати 
б-н Р. яна тараққий эта бошлади. 1399 й. 
Амир Темур буйруғи б-н Абдулазиз ибн 
Шарафиддин томонидан Аҳмад Яссавий 
мақбараси учун бронзадан қуйилган «на-
зирниёз қозони» ҳажми, қуйилиш услуби 
ва безаги жиҳатидан ноёб ҳисобланади.
16— 18-а.ларда Ўрта Осиёда кўпроқ 
уруш қуроллари қуйилган. Ўзбекистон 
халқлари тарихи музеиида шу даврлар-
га оид мис ва бронзадан қуйилган зам-
бараклардан намуналар сақланган. 19-а. 
охирларигача Самарқанд, Бухоро, Хива, 
Тошкент ва б. йирик шаҳарларда, асосан. 
уйрўзғор буюмлари қуйиш кенг ўрин 
эгаллади. Кейинчалик саноат ривожла-
ниши муносабати б-н Р.га унча эҳтиёж 
қолмади. Қуйма металл буюмлар тайёр-
ловчи уста рихтагар (қуймачи) деб атала-
ди (қ. Ҳунармандчилик).
РИХТЕР (Richter) Бертон (1931.22.3, 
Нью-Йорк) — америкалик физикэк-
спериментатор. Массачусетс техноло-
гия ин-тини тугатган (1952). 1956 й.дан 
Станфорд ун-тида ишлаган (1967 й.дан 
проф). Илмий ишлари — юқори энергия-
лар ва элементар зарралар физикаси, тез-
латкичлар техникасига оид. С. Тингщя 
мустақил тарзда псизаррани кашф этган 
(1974). Нобель мукофоти лауреата (1976; 
С. Тинг б-н биргаликда). 
РИХТЕР Святослав Теофилович 
[1915.7(20).3, Житомир] — рус пиани-
ночиси. Халқ артисти (1961), Меҳнат 


www.ziyouz.com кутубхонаси
212
Қахрамони (1975). 20-а. мусиқа ижро-
чилик санъатининг атокли намояндаси
улкан ижодий қудрат, ёрқин ўзига хос-
лигига эга санъаткор. Мусиқадан илк 
сабокларни отасидан олган. Москва кон-
серваториясини тугатган (1946). Ижо-
дига юксак бадиий таъсирчанлик, теран 
мазмундорлик ва бадиий яхлитлик хос. 
Ниҳоятда кенг репертуаридан мумтоз ва 
20-а. композиторлари асарлари ўрин ол-
ган. 1934 й.да илк якка концерт берган. 
60 йиллик ижрочилик фаолияти даво-
мида Европа, Осиё (жумладан, бир неча 
марта Ўзбекистонда ҳам), Америка мам-
лакатларида гастролда бўлган. Давлат 
мукофоти (1950), Россия Давлат мукофо-
ти (1995) лауреати. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling