O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИСҚУЛОВ Турор [1894. 14(26)12,
Еттисув (ҳоз. Олмаота) вилояти Верний уезди Шарқий Тўрғай бўлиси (воло- сти) — 1938.10.2, Москва] — давлат ва жамоат арбоби. Мерке ш.даги рустузем мактаби (1910) ва Пишпек (ҳоз. Биш- кек)даги хўжалик мактабини тугатган (1914). Туркистонда подшо Россияси- га қарши 1916 й.да кўтарилган миллий озодлик ҳаракатида қатнашган. Тошкент- даги ўқитувчилар семинариясидаўқиган (1916—17). Қозоқ (қирғиз) ёшларининг инқилобий ташкилотини тузишда ишти- рок этган (1917 й. ёзи). Туркистон АССР соғлиқни сақлаш шқ комиссари (1918— 19), Туркистон компартияси Мусулмон- лар бюроси раиси (191920), Туркистон АССР МИК раисининг 1ўринбосари (1919 й. окт.дан), раиси (1920). Р. Мо- сквага чақириб олиниб, унга РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигининг 2ўринбосари, комиссарликнниг Озар- байжондаги мухтор вакили лавозимлари (1920 й. авг. — 1922 й. июль) берилди. Кейин ўз юртига қайтарилди ва у Тур- кистон АССР Халқ Комиссарлари Со- вети раиси вазифасида ишлай бошлаци (1922 й. сент. — 1924 й. янв.). 1924— 25 й.ларда у яна Москвага чақириб олин- ди, Коминтерн (Коммунистик Интерна- ционал) ижроия қўмитасида, (Ьаолият кўрсатди (Ўрта Шарқ бўлими прининг ёрдамчиси, Монголияда... фавқулодда вакил). Сўнг ВКП (б) Қозоғистон ўлка комитетига юборилиб, «Енбекши казах» газ. масъул муҳаррири қилиб тайинланди (1926 й. 10 апр.дан). РСФСР ХКС раиси- нинг ўринбосари (192637). Р. тарих, иқтисод, сиёсат, журнали- стика соҳасида ўзбек, қозоқ, рус тилла- рида асарлар ёзди. «Еттисув масалалари» (Тошкент, 1923), «Инқилоб ва Туркистон- нинг туб аҳолиси» (1917—19) (Тошкент, 1925, 1қисм), «Ўрта Осиё долисининг 1916 йил қўзғолони» (Кизил Ўрда, 1927), «Крзоғистон» (МоскваЛенинград, 1927), «Қирғизистон» (МоскваЛенинград, 1929), «Турксиб» (1930) каби китоблари шулар жумласидандир. Р. 1937 й. 21 майда ҳибсга олинган. Туркистондаги «Иттиҳоди тараққий» миллатчилик ташкилотига алоқадорлик ва «пантуркизм»да айбланиб, 1938 й. 8 i отишга ҳукм қилинган. 1956 й. оқланди. СССР парчалангач, Р.нинг илмий мероси Туркистон халқларига қайтарилди. Уч жилдли асарлари Олмаотада рус тилида чоп этилди. Таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди (1994). Ад.ҳ Мусбюро РКП(б) в Туркестане. 1, 2 и ЗТуркестанские краевые конфе- ренции РКП 1919—20 гг. с введением тов. Рискулова, Т., 1922; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ра- жабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тари- хи (1917—24), Т., 2002. РИТМ (юн. rheo — оқаман), маром, даврийлик — 1) табиий ҳодиса ва жа- раёнларнинг муайян вақт давомида та- крорланиб туриши. Р. циклли ва вақтли бўлади. Ҳодиса ва жараёнларнинг та- биатда муайян тартибда такрорланиб туриши цикллик дейилади. Мас, Қуёш фаоллиги б-н боғлиқ ҳодисалар — Қуёш доғларининг кўпайибозайиб туриши, Қуёш чақнашлари, ундаги портлашлар, у б-н боғлиқ ҳолда Ерда рўй беради- ган ҳодисалар (магнит бўронлари, қутб шафақлари) ва ҳ.к. Вақтли даврийлик ҳодиса ва жараёнларнинг муайян вақт да- вомида такрорланиб туриши. Mac, кун б-н туннинг алмашиниши б-н боғлиқ жараён- лар, фаелларнинг алмашиниши, иқлимий тебранишлар; 2) шеърият, мусиқа, рақс, тасвирий санъат, амалий безак санъати ва меъморлик турлари шаклларининг асосий принципи. Шеърият даги Р. то- вуш асосида пайдо бўлади. Дастлабки шеърларда сатрлар ўлчов жиҳатдан тенг бўлмаган, аммо улар параллел қўйилган, www.ziyouz.com кутубхонаси 207 бу эса синтактик параллелизм дейилиб, у шеър тузилишининг фольклор типига хосдир. Хусусан, туркий халқларнинг қад. шеърларидаги мисраларни алли- терация ва сўз такрорлари уюштирган; бунда ички қофия ҳам қатнашган; сўнг қофия мисралар охирига кўчиб, эвфония (оҳангдорлик) вазифасинигина эмас, Р. вазифасини ҳам адо эта бошлаган. Шеър тўзилишининг тизимларга ва гуруҳларга ажралиши шундан сўнг рўй берган. Шеър тузилишининг фольклор типидан сўнг квантитатив шеър тузилиши пайдо бўлган, у асосан синкретик давр (санъ- атнинг аралаш ривожланган даври)нинг шеър техникаси бўлган. Юнон, араб, ҳинд, форс шеър тузилиши ва, жумладан, ўзбек арузи квантитатив шеър тузили- шига мансуб. Бу шеър тизимларида то- вушнинг миқдори — чўзиклик даражаси ва унинг вақт б-н ўлчаниши Р. ни уюш- тиришнинг асосий негизи ҳисобланган (қ. Аруз). Квантитатив шеър тузилиши- дан сўнг квалитатив шеър тузилиши ва унга кирувчи кўпчилик шеър тузилиш- лари пайдо бўлган. Бу шеър тузилиши бўғинларнинг сонигагина эмас, сифатига (урғули ва урғусиз бўғинларнинг муай- ян бир тартибда навбатлашиб келишига) ҳам таянади; бунга силлабик, силлабик- тоник ва тоник бўғин тизимлари кира- ди. Квалитатив шеър тузилиши даврида шеърият оғзаки шаклдан ёзма шаклга ўтди ва мусиқадан ажралиб чикди. Ўзбек бармоқ тизими ҳам шу босқичга мансуб. Бармоқтизимидаги Р. бўғинлар сонига, оз бўғинларнинг мисраларда мутаносиб бўлишига суянади (қ. Бармоқ тизими). Насрда ҳам Р. мавжуд. Аммо у ўлчов (вазн) асосида келиб чикмайди. Шу ту- файли изчил эмас. Тасвирий санъатда Р. бадиий санъат асарининг ифода воситаларидан бўлиб, асар тузилишининг ўзига хос томонини белгилайди, унинг ғоявийбадиий эсте- тик мазмунини чуқурроқ очишга хизмат қилади. Р. қурилиши симметриянинг тур- ли унсурларига, шунингдек, бир хил ёки бир-бирига ўхшаш (яқин) шакл ва нарса- лар (чизиқ, мухрланган ҳаракат, нурсоя, бўёқ доғлари ва ҳ.к.)нинг тенг ҳажм ва орали қда текис меъёрда қайтарилиши ёки оралаб келишига асосланади. У ёки бу Р. қурилиши ёрдамида асарга турлича эмоционаллик бахш этиш мумкин. Амалий безак санъати ҳамда меъмор- лик да асар композициясини яратишда ва образни шакллантиришда Р. муҳим ўрин тутади. Меъморликда ҳажм, шак- ллар (устун, дарча, балкон ва ҳ.к.) бир маромда қайтарилиши ёки оралаб ке- лиши бинога ўзгача мазмун киритади; нақш мужассамоти ҳам Р.га асосланган ҳолда яратилади: бир ёки бир неча нақш бўлакларининг такрорланиши ёки ора- лаб келиши натижасида асарга тугаллик ёки чексизлик бағишланади. Мусиқада Р. асар ривожланиш жара- ёнининг замон нуқтаи назаридан тарти- би; куй, гармония каби асосий мусиқий ифода воситаларидан бири. Тор маънода Р. товуш чўзилмаларининг изчиллигидир (бунда товушлар фақат ўзининг даво- мийлиги жиҳатдан, яъни баландпастлик, лад хусусиятларидан ажралган ҳолда баҳоланади). Халқ мусиқасининг қад. кўринишлари (меҳнат ва маросим қўшик/ три, алла, марсия, достон каби жанрлар, баъзи чолғу машқлар)да мусиқий Р.нинг илк шакли — «оҳангдор» (ёки «эркин») Р. сақланиб қолган. У ритмик тузилма- ларнинг ўзаро тенг эмаслиги, ҳар бир ритмик даврнинг «кескин» ва «енгил» босқичлар алмашинувига асосланган- лиги б-н фарқданади. Вокал асарларда мусиқавий Р. маълум даражада шеърий Р. га монанд бўлади. Оғзаки анъанада- ги мусиқада (Мас, мумтоз ашула, мақом жанрларида), айниқса, квантитатив Р. ху- сусиятлари кенг ўрин олган. Бунда маъ- лум тартибда жойлашган турли (қисқа ва узун) чўзилмалар муайян ритмик ан- дозаларни ташкил этади, улар негизида мусиқий Р. жараёни юзага келади. Халқ мусиқаси (айниқса, Африка ва Осиё халқлари), композиторлик ижоди (асо- сан, гомофония услубидаги асарлар)да квалитатив (урғули) Р. тури ҳам кенг ўрин www.ziyouz.com кутубхонаси 208 олган. У қисқа ва узун эмас, балки кучли (урғули) ва кучеиз (урғусиз) чўзилмалар нисбатлари орқали юзага келади (Мас, усул). Ургули Р. кўпинча муайян мусиқий метрга бўйсунади. Метр ва Р.нинг ўзаро боғлиқлигига нисбатан метроритм ибо- раси ишлатилади. Мусиқавий Р.нинг ҳамма турлари катта бадиий кучга эга бўлади. Айниқса, миллий колоритни бе- ришда, турли ҳаракатларни тасвирлаш- да, умуман барча давомий жараёнларни ифодалашда унинг имкониятлари чексиз. Кўпгина мусиқа услубларида ҳар хил Р. турлари ўзаро туташган ҳолда намоён бўлади: Мас, мумтоз ашула йўлларида текис такрорланувчи усул негизида (урғулидаврий Р.) аруз нисбатларига асосланган куй ривожи (квантитатив Р.) баробар намоён бўлади. Мусиқадаги Р.нинг назарий ва амалий муаммолари- ни мусулмон Шарқ олимлари илми ийқо фанида ўрганишган. Ибн Сино, Сафиу- дин алУрмавий, Жомий, Зайнулобидин алҲусайний, Кавкабий ва б. мавжуд. Р. тузилмаларини адвор (доиралар) шакли- да тахлил қилишган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling