O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИО-КОЛОРАДО
РИО-ДЕ-ЖАНЕЙРО — Бразилия-
нинг жан.шарқий қисмидаги штат, Атлан- тика океани сохилида. Майд. 43,9 минг км2. Ахрлиси 14,4 млн. киши (2000), Маъмурий маркази — РиодеЖанейро. Йирик шаҳарлари: Нитерой, НоваИгу- www.ziyouz.com кутубхонаси 204 асу, Кампус, Петрополис ва б. Бразилия ясситоғлигининг жан.шарқида жойлаш- ган. Иклими тропик, нам иқлим. Ўртача ойлик т-ра 20—26°, йиллик ёгин 1200— 1500 мм. Нам тропик ўрмонлар бор. Р.деЖ. Бразилиянинг ривожланган штатларидан. Нефть, кокс, чўян ва пўлат и.ч. бўйича мамлакатда етакчи ўринда. Йирик металлургия, цемент, кимё сано- ати ривожланган. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, тўқимачилик, фармацевтика, ёғочсозлик корхоналари мавжуд. Қ.х.да деҳқончилик етакчи. Кофе ва қанд лав- лаги, шунингдек, пахта, маккажўхори, шоли, тамаки, какао, банан экилади. Водийларда гўштсут чорвачилиги ва чўчқачилик б-н шуғулланилади. РИО-КОЛОРАДО (испанча — қизил дарё) — Аргентинадаги даре. Уз. 1200 км дан зиёд, ҳавзасининг майд. 350 минг км2. Анд тоғларининг шарқий ён бағридан бошланувчи РиоГранде ва Барранкас да- рёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Патагониянинг шим. қисмидаги чуқур қурғоқчил водийни кесиб ўтиб, Атлан- тика океанининг ЭльРинкон қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 140 м3/сек., баҳор ойларида тошади. Қуйилиш еридан бошлаб 320 км масофада кема қатнайди. РИО-НЕГРО (испанча — қора дарё) — Аргентинадаги дарё, Патагониянинг шим. қисмида. Анд тоғларининг шарқий ён бағридан бошланувчи Неукен ва Ли- май дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Узунлиги Неукен ирмоғи бош- ланган жойидан 1300 км, ҳавзасининг майд. 146 минг км2. Патагониянинг қурғоқчил текисликларидан оқиб ўтиб, Атлантика океанига қуйилади. Ўртача сув сарфи 950 м3/сек. Ёз бошларида то- шади. Айрим қисмларида кема катнайди. ГЭС, сув омборлари қурилган. РИОНИ — Грузиядаги дарё. Уз. 327 км, ҳавзасининг майд. 13400 км2. Катта Кавказнинг Бош ёки Сувайирғич тизма- сининг жан. ён бағридан бошланади. Ку- таиси ш.гача тоғлар орасидан окиб, сўнг Колхида пасттекислигига чиқади. Қора денгизга қуйилиш жойида дельта ҳосил қилади. Кор ва музликдан, қуйи окими- да ёмғирдан сув олади. Қуйилиш жойи- да ўртача сув сарфи 405 м3/сек. Дарёга Риони, Гумат ГЭСлари қурилган. Р. во- дийсининг бош қисмидан Осетия ҳарбий йўли ўтган. Р. бўйида Они, Кутаиси, Поти ш.лари жойлашган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling