O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2,5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИОНИ ПАСТТЕКИСЛИГИ —
Кавказдаги пасттекислик. Грузиядаги Риони дарёсининг қуйи оқимида (қ. Кол- хида пасттекислиги). РИНОФИМА (юн. rhinos — бурун ва phyma — ўсимта, шиш) — бурун териси- да ўсимта пайдо бўлиши. Кўпроқ бурун учи ва қанотларида юзага келади. Асо- сан, 40—50 ёшдаги эркакларда учрайди. Р.га алкоголизм, сурункали меъдаичак касалликлари ва ташқи муҳитнинг зарар- ли омиллари — чанг, тез-тез совқотиш ва б. сабаб бўлади. Касалликда бурун учида тўқ қизил ёки кўкимтирқизғиш, ғадирбудур думалоқ ўсма ҳосил бўлади. Беморни операция қилиб даволанади. РИСБЕРМА (голландча rijs — чивиқ ва berm — дўнг) — канал ёки дарё ўзанининг сув айиргичдан кейинги мустаҳкамланган сув ўтказадиган қисми. Бевосита сув ўзанини ювилиб кетишдан асрайди, кучли сув оқимини кучсизлан- тиради, унинг тезлигини пасайтиради ва бир маромда тутиб туради. Р.нинг сув айиргичга тақалиб турадиган қисми бе- тон ва темирбетон плиталардан қилиниб, эгилувчан арматура б-н бириктирилади, шунингдек, ичига шағал тўлдирилган сим тўрлардан ҳам қилинади. Р.нинг орқа қисми габион, шохшабба, тош уюми ва б. воситалар б-н маҳкамланади. РИСЛИНГ (нем. Riesling), Рейн рис- линги — винобоп ўртапишар узум нави. Рейн дарёси воҳасида халқ селекция- www.ziyouz.com кутубхонаси 205 сида яратилган қад. навлардан бири. Р. жаҳондаги ток экиладиган барча мамла- катларда тарқалган. Ўрта Осиёда, Мол- давия, Украина, Қозоғистон ва Озарбай- жонда ҳам экилади. Тупи ўртача ўсади. Баргининг диаметри 14— 16 см, юмалоқ, беш бўлмали, туси тўқ яшил, арра тиш- ли, терс томони сийрак тукли. Гули икки жинсли. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 2700—3000° бўлганда 155—170 кун- да, авг. бошларида пишади. Узум боши цилиндрконуссимон, бўйи 12—15 см, эни 6—8 см, вазни 100—130 г. Ғужуми ўртача, думалоқ, оч яшил, эти сершира, таркибида 17—19% қанд, 8—9% кислота бор. Ҳосилдорлиги 80—100 ц/га (Ўзбекистон шароитида энг юқори ҳосилдорлик 290 ц/га). Қурғоқчилик ва совуққа бардоши юқори, касаллик ва за- раркунандаларга чидами паст. Р. узуми- дан, умуман, овқат устида ичиладиган енгил оқ винолар, машҳур Рейн ва Мо- дель енгил винолари, Ўрта Осиёда эса кучли ва десерт винолар тайёрланади. РИСОЛА (араб. — хат, хабар) — 1) муайян касбҳунар ва унинг тартибқоидаларига оид китобча, устав (Мас, кулоллик Р.си, новвойлик Р.си); 2) кичик ҳажмли китоб, брошюра; 3) бирор илмий масалага бағишланган асар, трак- тат. Download 2,5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling