O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИСОРЖИМЕНТО (итал. Risor-
gimento, айнан — уйғониш) — итальян 
халқининг чет эл ҳукмронлигига қарши 
ва парчаланган Италияни бирлаштириш-
га қаратилган миллий озодлик ҳаракати. 
Шунингдек, ушбу ҳаракат содир бўлган 
давр: 18-а. охири — 1861 й.; Р. 1870 
й. Италия қироллигига Римни қўшиб 
олиниши б-н якунланган. Р.нинг энг 
муҳим воқеалари — 1848—49, 1859—60 
й.лардаги инқилоб; Р.га раҳбарлик қилиш 
учун республикачи демократлар (етакчи-
лари Ж. Мадзини, Ж.Гарибальди ва б.) 
ва либераллар (етакчилари К.Кавур ва б.) 
оқимлари ўзаро курашганлар. Либерал 
оқим устун келиб Италия конституцион 
монархия шаклида бирлаштирилган. 
РИСҚИЕВ 
Руфат 
Асадович 
(1949.2.10, Тошкент)— боксчи, хизмат 
кўрсатган спортчи (1974), 75 кг вазн то-
ифасида жахрн чемпиони (1974, Гавана), 
Олимпиада кумуш медали совриндори 
(1976, Монреал). Австрия, Болгария, 
Венгрия, Польша, Чехословакия, Югос-
лавияда ўтказилган халқаро турнирлар 
голиби (196976), Куба очиқ чемпиона-
тининг 2 карра чемпиони (1973, 1974), 
Ўзбекистон жисмоний тарбия ин-тини 
тугатган (1977). «Динамо» спорт жамия-
тида йўриқчи (1967— 77), Тошкент поли-
техника ин-тида кафедра мудири (1977—
79), Республика олимпия ўринбосарлари 
билим юртида мураббий (1979—84). Р. 
боксчи ҳаёти ва фаолиятига бағишланган 
«Рингга чақирилади» (1979) бади-
ий фильмида бош ролни ижро этган. 
1999 й.дан Тошкентда Р. соврини учун 
ўспиринлар ўртасида бокс мусобақалари 
ўтказилади. «Элюрт ҳурмати» ордени б-н 
мукофотланган (1999).
Ад.: Остонов С, «Йўлбарс»нинг 
олишуви, Т., 1980; Муҳамедов С, Ринг 
қироли, Т., 1992; Шарипова Ф., Матонат, 
Т., 2002.
РИСҚИЕВ Тўхтапўлат Турсунович 
(1944.3.11, Тошкент) — физик олим, 
Ўзбекистон ФА акад.(1995), техника 
фанлари д-ри (1993). ТошДУни тугатган 
(1970). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси 
ин-тида ишлаган (197072). Физикатехни-
ка ин-тида илмий ходим, лаб. мудири, ди-
ректор ўринбосари (197292). Ўзбекистон 
Ресубликаси Фан ва техника давлат ко-
митети раисининг биринчи ўринбосари 
(1992—93, 1994—97). Ўзбекистон Ре-
спубликаси Президентининг фан, таъ-
лим ва ижтимоий муаммолар масалалари 
бўйича давлат маслаҳатчиси (1993—94, 
1997—2003). 2003 й.дан Ўзбекистон Ре-
спубликасининг Буюк Британия ва Шим. 
Ирландия Қўшма Қироллигидаги фавку-
лодда ва мухтор элчиси. Илмий ишлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
206
Ўзбекистонда юқори концентрациялаш-
тирилган қуёш энергиясидан фойдалан-
ган ҳодда хусусиятлари олдиндан белги-
ланган янги материалларни яратиш тех-
нологияларига оид. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling