РИМСКИЙ-КОРСАКОВ
Нико-
лай Андреевич (1844.18.3, Тихвин
— 1908.21.6, ҳоз. Ленинград вилоя-
ти) — рус композитори, педагог, дири-
жёр, мусиқажамоат арбоби. «Қудратли
тўда»нинг аъзоси. Петербург консерва-
торияси проф. (1871 й.дан). «Қор қиз»
(1881), «Садко» (1896), «Шоҳ Султон
ҳақида эртак» (1900), «Олтин хўрозча»
(1907) каби операларда ривоят, афсо-
на ва эртакларга кенг мурожаат этиб,
халқ орзу ва ниятлари, ҳаётбахш табиат
гўзаллигини мадҳ этган. Тарихий мавзу-
ларга асосланган «Псковлик қиз» (1872),
«Шоҳ қайлиғи» (1898) ва б. опералари
б-н эрксеварлик, халқчиллик ғояларини
олға сурган, рус мусиқали драмасини
юксак поғонага кўтарган. Р.К. — гармо-
ния ва оркестрлашнинг моҳир устаси.
Шарқ мавзуларидаги «Антар» (1868) ва
«Шаҳризода» (1888), «Испанча каприч-
чио» (1887) каби асарларида програм-
мали симфоник мусиқа тараққиётига
катта ҳисса қўшган. Унинг 2 та «Рус халқ
қўшиқлари» тўплами (1877, 1882), «Гар-
мониядан амалий дарелик» (1886), «Ор-
кестрлаш асослари» (1913) ва б. асарлари
рус ва жаҳон композиторлик ижодиётига
самарали таъсир этди.
РИНГ (инг. ring — доира) — бокс
тушиладиган квадрат майдонча (6x6 м).
Атрофи ҳимоя арқонлари б-н ўралган
бўлиб, улар бурчаклардаги устунчаларга
тортилади. Поли юмшоқ материал б-н
қопланади, сирпанмайди. Бал. 75— 125
см. 1838 й.дан Англияда раcм бўлган.
РИНГГИТ — Малайзия миллий пул
бирлиги. 1967 й.дан муомалага киритил-
ган. IP. = 100 сен. Халқаро ифодаси —
MYR. Валюталар курси бўйича IP. =252
сўм 79 тийин; 1 АҚШ доллари = 3,8 Р.
(2003, май).
РИНИТ (юн. rinos — бурун) — қ. Ту-
мов.
РИНОЛОГИЯ (юн. rhinos — бурун
ва ... логия) — оториноларингологиянинг
бурун анатомияси, физиологияси ва па-
тологиясини, шунингдек, бурун касалли-
клари, уларни даволаш ва олдини олиш-
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |