O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИЛЬСКИЙ
Максим Фадеевич [1895.7(19).3 — Киев — 1964.24.7] укра- ин шоири, олим ва жамоат арбоби. СССР ФА (1958) ва Украина ФА (1943) акад. Украина Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1943—46). Украина ФА Санъата- гунослик, фольклор ва этнография ин-ти директори (1944—64). Илк шеърлар ки- тоби — «Оқ оролларда» (1910). Шеърий тўпламларида халқлар дўстлиги, ватан- парварлик ғоялари акс этган («Кузги юл- дузлар остида», 1918; «Чорраҳада», 1929; «Менинг Ватаним», 1936; «Узум йиғиш», 1940 ва б.). «Марина» шеърий қиссасида (1933) қул аёл образи яратилган. «Она Ватан учун» (1941), «Асл қурол» (1942) шеърий тўпламлари ва «Ёшликка саёҳат» достони (1944) уруш мавзуида. «Кўприклар» (1948), «Гуллар ва узум» (1957), «Олис уфклар» (1959), «Турна- лар галаси» (1960), «Тўрғай кўланкаси» (1961), «Кишки хотиралар» (1964) ва б. асарлар муаллифи. А. С. Пушкин, М.Ю. Лермонтов, А. Мицкевич, Ю. Словацкий ва француз классикларининг асарларини украин тилига таржима килган. РИМ, Қадимги Рим — қад. давлат. Ривоятга кўра, Р. шаҳрига акаука Ромул ва Рем томонидан мил. ав. 754/753 й.да асос солинган. Ривоятларда 8 — 6-а.лар- да ҳукмронлик килган 7 подшоҳ қайд этилган. Сўнгги подшоҳ Тарквиний Та- каббур қувилгач, республика тузуми ўрнатилган (мил. ав. 510/509 й.). Мил. ав. 3-а. ўрталарига келиб, бутун Италия ҳудудини тобе этган Р. йирик давлатга айланган. У Ўрта денгиз ҳавзасида ге- гемон бўлишга интилган, бу Р.ни Кар- фаген б-н тўқнашувига сабаб бўлган. Пуни урушларицан сўнг мил. ав. 146 й. Карфаген устидан ғалаба қозонган Р., Ўрта денгиз ҳавзасининг энг йирик дав- латига айланган. Йирик ер эгалиги ва қулчиликнинг ривожланиши деҳқонлар оммасини хонавайрон бўлишига, қишлоқ камбағаллари, қуллар қўзғолонининг авж олишига (Спартак қўзғолони) сабаб бўлган; Рим ш. кўчаларида фуқаролар уруши бошланиб кетиш хавфи туғилган. Р.нинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида мил. ав. 1-а.да армия ва унинг йўлбошчилари (Л. К. Сулла, Г. Марий, Г. Помпеи ва б.) катта роль ўйнай бошлаганлар. 49—45 й.лардаги фуқаролар уруши даврида Цезарь давлатнинг мутлақ ҳукмдорига айланган; 44 й. республика тарафдор- ларининг фитнаси натижасида Цезарь ўлдирилган. Фуқаролар урушининг янги даври Октавиан ғалабаси б-н тугаган. У мил. ав. 27 й. сенатдан Август унвони- ни олган. Август ҳукмронлиги давридан www.ziyouz.com кутубхонаси 195 бошлаб Р. империяга айланган. Мил. 2-а. да Траян даврида империя сарҳадлари ўзининг юқори чўққисига етган. Босиб олинган ерларда маҳаллий аҳолининг қўзғолонлари, айни вақтда варварлар- нинг мамлакат худудига бостириб ки- ришлари бир қанча провинцияларни мустақил бўлиб ажралиб чиқишига ва империяни Шарқий ва Ғарбий қисмларга бўлиниб кетишига (395) олиб келган. 476 й. герман ёлланма аскарлари сардо- ри Одоакр Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Ромул Августулни тахтдан ағдарган. Шарқий Рим империя- си Византия номи б-н яна 1000 й.га яқин мавжуд бўлган. Тарбия ва маори ф . Қад. даврлар- да болалар оилада тарбияланган. Мил. ав. 5-а.да ибтидоий мактаблар вужудга келган. Болалар мактабга 7 ёшдан қабул қилиниб, 4—5 й. ўқитилган. Уйда ва мак- табда лотин, юнон тиллари, ёзиш, ўқиш, ҳисоб ўрганилган. Болалар дастлаб хона- донларда ўқитувчи ёллаб ўқитилган, кей- инчалик мактабларда таълим беришнинг янги тизими шаклланди. Мил. ав. 2-а. нинг 60-й.ларида грамматика, ритори- ка мактаблари вужудга келди. Мил. 1-а. да қизлар учун грамматика мактаблари ташкил топди. Риторика мактабларида 13—19 ёшдаги болалар ўқитилди. Бу мактаблар, асосан, нотиқлик санъатини ўргатар эди. Мактабларда ҲУҚўҚ, фал- сафа, тарих, шеъриятдан таълим берилар эди. 2-а.дан ҳуқуқшунослик гуруҳлари ташкил топди. Император Марк Аврелий даврида (2-а.) Афинада олий мактаблар ташкил этилди. Бундай мактаблар кей- инчалик Римнинг ғарбий вилоятларида ҳам вужудга кедди. Республика даврида таълим хусусий тарзда олиб борилди, унга давлат аралашмади, бироқ импе- рия даврида у назорат остига олинди. Ўқитувчилар давлат хизматчилари бўлиб, маош оладиган бўлдилар. 362 й.дан бош- лаб ўқитувчиларни император тасди- клади. Маданияти. Р. шаҳардавлатдан йирик Ўрта денгиз давлатига айлангун- ча мураккаб тараққиёт босқичларини босиб ўтди. Афина, Искандария, Пергам ва б. юнон илмий ва маданий марказлар ҳам шу давлат таркибига кириб, этруск, юнон, шунингдек, эллинизм даври ма- даниятлари таъсирида бойиди. Дин ва мифология. Кдц. римликлар жуда кўп ху- доларга эътиқод қилганлар, турли нарса- ларнинг, Мас, булоқ, ўрмон, дарахт, жой- ларнинг ва экинларнинг илоҳий ҳомийси — маъбудаси мавжуд деб ишонганлар. Бу маъбуда ва ҳомийлар дастлаб қиёфасиз, кейинчалик этруск ва юнон динлари таъсирида инсон қиёфасида тасвир этил- ган. Уларга қурбонлик қилиб турилган (Мас, ҳосилни оширишни сўраб сигир қурбонлик қилинган). Ибтидоий динлар- га эътиқод қилган кишилар чакалакзор, тоғ, майдонларда ибодат қилганлар (шу ерларда меҳроблар ишланган). Ибодат- хоналар қуриш одати римликларга этру- склардан ўтган. Марс (дастлаб дала ва ҳосил худоси, кейинчалик — уруш худо- си), Диана (юнонЛарда — Артемида; ов маъбудаси), Венера (боғ, ҳосилдорлик маъбудаси, кейинчалик — Афродита — муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси), Фор- туна (кисмет маъбудаси), Ферония (ер маъбудаси) каби худо (маъбуда)ларга умумитальян халқларининг худолари деб каралган. Айрим худоларга маълум табақалар, маълум касб эгалари кўпроқ эътиқод б-н қараганлар. Mac, чаван- дозлар Нептунга, савдогарлар Мерку- рийга, қуллар Дианага кўпроқ эътиқод қилишган. Юнон маданияти таъсирида кўпгина диний урфодатлар тарқалган. Мил. ав. 3-а.да ер ости худолари шара- фига ҳар 100 й.да бир марта ўйинлар, ҳар йили эса экин худоси Сатурн шара- фига дала ишлари тугагандан сўнг дек. да байрам ўтказилган. Мил. ав. 2-а. охи- ри — 1-а.ларда Исида (қад. мисрликлар- нинг ҳосилдорлик ва оналик маъбудаси), Осирис (кад. мисрликларнинг ўсимлик, ой, Нил сувлари худоси, шунингдек, на- риги дунёнинг подшоси деб ҳам эътиқод қилинган) каби Шарқ маъбудаларига ҳам эътиқод қилина бошланди. Мил. ав. 1— мил. 1-а.лардан ҳукмронлик қилаётган ва www.ziyouz.com кутубхонаси 196 илоҳийлаштирилган марҳум император- ларга сиғиниш жорий қилинди. Қуллар ва камбағаллар расмий худолардан ташқари кўпроқ меҳнат ахли раҳнамоси деб бил- ган Пан (чўпонлар ҳомийси, чорвачилик худоси), Сильван (ўрмон, дала худо- си) каби худоларга ибодат қилишарди. Аста-секин Шарқ худоларига эътиқод ва ишонч кучайди. Шу тарзда Р. динлари тушкунликка учраб, 4-а. охирларида им- ператор Феодосии 1, турли маъжусий ур- фодатларни ман қилди, шу б-н Р. динлари барҳам еди. Фалсафаси. Эллинизм даври Юнони- стон фалсафаси таъсирида ривож топди. Р. фалсафасининг илк даври полис маф- курасининг инқирози б-н боғлиқ бўлиб, бу пайтларда тафаккур дин ва мифологи- ядан халос бўлди (мил. ав. 3—1-а.лар). Кар Лукреций (мил. ав. 99 —55)нинг «Нарсаларнинг табиати ҳақида» поэма- сида Эпикур (мил. ав. 342— 270) таъли- мотини ёклади, атомистик материализм- ни шеърий шаклда тавсифлади, майда зарралар — атомлардан ташкил топган олам ҳамиша ҳаракатда деб таъкидлади, унинг бу асари материализм ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Империя ву- жудга келган давр (мил. ав. 1-а. — мил. 1-а.)да империя ва император шахсияти илоҳийлаштиридди, 4— 5-а. файласуф- лари Платон ва Аристотель асарларини ташвиқ қилдилар. Табиий — илмий қарашлар. Р. респу- бликаси даврининг лотин илмий адабиё- ти ёдгорликлари жуда ҳам кам. Мил.ав. 1-а.да Аристотель асарларига шархлар яратилган. 1-а. охирларида астрономия ва математикага қизиқиш ортган. Птоле- мейнинг машҳур «Альмагест» асарида (2-а.) оламнинг геоцентрик системаси баён этилди. Шаркда астрология кенг тарқалган. Диафантнинг «Арифметика» (тахм. 3-а.), 3—4-а.ларда Папп Алексан- дрийскийнинг «Математика тўплами» асарлари машҳур бўлган. Илмийтехника адабиётлари, асосан, қ.х., ветеринария, ҳарбий техникага багишланди. Мил. ав. 1-а. охирида Витрувийнинг «Архи- тектура ҳақида 10 китоб» асари шуҳрат қозонди. Ҳарбий техника соҳасидаги бой тажриба: лагерь ва қалъалар қуриш масалалари адабиётларда ёритилди. Тиб- биёт б-н боғлиқ равишда ботаника ри- вож топди. Диоскориднинг 600 доривор ўсимлик ҳақидаги баёни ўрта асрларда ҳам кенг фойдаланидди. Врач, анатом, физиолог Гален бутун Европада тиббиёт ривожида катта роль ўйнади. Илмий ада- биётлар қизиқарли қилиб бадиий ёзил- ганлиги б-н ҳам диққатга сазовор. Р. дав- латининг ҳудудий ўсиши мил. ав. 3—1-а. ларда геогр. билимлари тараққиётига имкон берди. Император Август даври- да жаҳоннинг катта географик харитаси ишланди. Мил. ав. 37й.да 1жамоаткутуб- хонаси ташкил қилинди, империянинг охирги асрида уларнинг сони 28 тага етди. Ҳуқуқ фани. Қадимги Р.да мил. ав. 3-а. ва мил. 3-а.ларда ҳуқуқ кенг ривож топиб, қонунлар яратишда юристлар кат- та роль ўйнадилар. 1—3-а. ларда турли ижтимоий табақаларнинг қарашларини акс эттирган 2 ҳуқуқ мактаби — респу- блика тузуми тарафдорлари б-н принци- пат тарафдорлари ўртасида кураш давом этди, бу ноаҳиллик суд ишларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Августдан бошлаб императорлар йирик юристларни ҳал қилувчи овозга эга қилиб, юридик кон- сультацияларни уларга топширдилар. Император хизматида бўлган бу юрист- лар ўз навбатида императорларнинг чек- сиз ҳуқукларини ҳимоя қилдилар (яна қ. Рим ҳуқуқи). Тарих фани ривожи йилнингмуҳим воқеалари тавсифланган анналлардан бошланади. Мил. ав. тахм. 130-й.да ан- наллар 80 китобдан иборат бўлиб «Кат- та анналлар» номи б-н тайёрланган. Илк тарихчилар анналчилар деб аталган. Дастлабки етук тарихчи Полибий (мил. ав. 2-а.) Юнонистон, Македония, Кичик Осиё, Сурия, Карфаген ва Римнинг 40 китобдан иборат тарихини яратди. Тит Ливийнинг «Рим тарихи», Юлий Цезар- нинг Галлия урушлари, фуқаролар уруши www.ziyouz.com кутубхонаси 197 ҳақидаги китоблари, Саллюстий, Корне- лий Непот (мил. ав. 1-а.) каби саркарда- ларнинг кўп сонли биографик асарлари маълум. Империя даврида Корнелий Тацит (1—2-а. бошлари) бадиийдидак- тик руҳдаги «Анналлар» ва «Тарих» (Августнинг вафотидан Домицианнинг вафотигача, 14й.дан 96й.гача бўлган воқеалар) номли асарларини яратди. 2-а. бошларида тарихийбиографик жанр ри- вожланди. Плутарх, император Адриан- нинг котиби бўлган Светонийлар атоқли кишиларнинг биографияларини яратди- лар. Юнон тарихчиларидан Аппиан (2-а. нинг 2-ярми) Римдаги фуқаролар уруши тарихини, Дион Кассий кад. даврлардан 229й.гача бўлган Р. тарихини яратдилар. Антик даврнинг сўнгги йирик тарихчи- си Аммиан Марцеллин (4-а.) император Юлиан даври тарихига оид асарлари б-н машҳур. Империянинг сўнгги даврида христиан тарихчилиги вужудга келди. Адабиёт и нинг энг қад. намуналари (мил. ав. 5—4-а.лар) сақланмаган. Кейин- ги маълумотларга қараганда у даврларда шеърият (ибодат, никоҳ қўшиқлари, мар- сиялар) асосий ўрин эгаллаган. Мил. ав. 2-а. охирларидан Р. лирикасининг илк асарлари майдонга келди. Шу даврларда яратилган асарлардан Плавт ва Терентий комедиялари тўла сақланган. Цицерон фаолияти Р. адабиёти услубининг шак- лланишида муҳим роль ўйнади. Лукре- ций, Катулл муҳаббат ва дўстлик мав- зуларидаги шеърлари б-н танилдилар. Империянинг равнақи ва инқирози даври (1—3-а.)да Рим маданияти Юнон мада- нияти б-н параллел, лекин мустақил ри- вожланди. Бу даврда Овидий «Муҳаббат илми», «Метаморфозалар» каби ўлмас асарлари б-н Р. адабиёти ривожига сал- мокли ҳисса қўшди. Адабиёт янги услу- блар б-н бойиди. 4—5-а.ларда христиан адабиёти ривожланди. Театр санъатининг вужудга кели- ши ҳосил байрамлари тантаналари 6н боғлиқ. Мил. ав. тахм. 33й.ларда халқ ҳажвий томошалари вужудга кел- ган. Бундай томошалар — ателланалар кўпинча 4 доимий персонаждан иборат бўлиб, дастлабки пайтларда ниқоб кий- ган ёшлар, кейинчалик профессионал артистлар ижросида намойиш қилинган. Мил. ав. 240 й.ларда юнон оригиналлари асосида илк драмалар, кейинроқ юнон муаллифларининг трагедия, комедияла- ри саҳналаштирилган. Мил. ав. 2—1-а. бошларида куйи табақаларга мансуб Р. фуқароларининг ҳаёти акс эттирилган томошалар кўрсатила бошлади. Илк тош театр биноси мил. ав. 55—52й.ларда ку- ридди. Артистлар озод қилинганлар ва қуллардан иборат бўлиб, труппаларга уюшган. Эркаклар аёл ролларини ҳам бажаришган. Республиканинг сўнгги асрида трагик актёр Эзоп ва комик ак- тёр Росций шуҳрат қозонган. 1—2-а. ларда рақслар саҳналаштирилди, сиёсий воқеаларга оид томошалар ҳам кўрсатила бошлади. Аста-секин маиший кичик ку- ринишлар мураккаб сюжетли спектак- лларга айлана борди. Циркларда томоша- лар, амфитеатрларда гладиаторларнинг жанглари б-н бир каторда овчиларнинг ҳайвонлар б-н олишувлари, оммавий ов лавҳалари, денгиз жанглари ва б. ҳам кўрсатила бошлади. Империя даврида бадиий драмалар ўрнига қон тўкиладиган томошаларга иштиёқ кучайди. Р. театри, айниқса, драматургияси жаҳон театри ва драматургияси ривожига катта ҳисса қўшди. Мусиқаси. Эллинизм маданияти таъсирида ривожланган Р. мусиқасида тантанавор (галаба б-н боғлиқ), тўй, зи- ёфат, диниймаросим қўшиқлари бўлган. Империя даврида пойтахтга кўп мамла- катлардан ижрочилар (юнон, сурия ва бобиллик созандалар, александриялик ашулачи, андалусиялик раққосалар ва ҳ.к.) тўпланган. Р.да пуфлама созлардан тибия (лот. авлос), букцина, туба ва б., торли созлардан кифара, арфа типидаги псалтериум тригонон (учбурчак арфа), самбика, лира турларидан барбитос, пек- тис, магадис, урма созлардан кимвол ва б., шунингдек, гидравлос бўлган. Қад. Р. чолғу мусиқаси ривожида театр жанри www.ziyouz.com кутубхонаси 198 — пантомима муҳим роль ўйнаган. Цирк ва театр актёрлари катта хор ансамблла- ри, оркестрлар жўрлигида чиқишган. Ҳарбий легионларнинг пуфлама созлар оркестрлари бўлган. Шоир, ашулачи ва созандалар мусобақалари ўтказилган. Архи тектура с и, тасвирий ва амалий- безак санъати антик бадиий маданиятнинг сўнгги, якунловчи даври ҳисобланади. Р.да архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъатида реализм кучайди, уларда Юнонистон санъатидагидек аф- сона (миф)лар эмас, тарихий шахслар, воқеалар кўпроқакс эттирилди. Р. санъ- атининг қад. даврида Этрурия санъати- нинг таъсири кучли бўлди. Пуни уруш- лари ва охирги республика даври (мил. ав. 31-а.лар) санъатида Буюк Юнони- стон (Жан. Италия) ва римликлар истило қилган шарқий юнон шаҳарлари санъати б-н уйғунликда ривож топди. Бинолар улуғвор қурилди, турар жойлар табиат- га яқинлаштирилиб барпо қилина бош- лади (айниқса, шаҳардан ташқаридаги виллалар), мил. ав. 2-а.дан бошлаб бе- тондан фойдаланилди, бу биноларни арзон ва тез қуришга, шакллари турли- туман бўлишига имкон берди. Мил. ав. 2—1-а.ларда томошахоналар, театрлар такомиллаштирилди, томошабинлар ўтирадиган жойлар галерея, зинапоялар б-н саҳнадан, томоша кўрсатиладиган майд.дан ажратилди. Тасвирий санъатда мил. ав. 3—1-а.лар- да портрет ҳайкал ривож топди, шаҳарлар расмий кишилар ва қаҳрамонларнинг ҳайкаллари б-н безатилди. Республика даврида тарихий мавзуларда рельефлар кўп ишланди, монументал безак рассом- лиги, мозаика, қимматбаҳо тошларни ба- диий ишлаш санъати юксалди. Қадимги Р. меъморлигининг юксак равнақи импе- рия гуллабяшнаган даврга тўғри келади. Биноларнинг монументаллигига (арка- лар, тоқли, гумбазли бинолар) аҳамият берилди, иморатлар ҳайкалтарошлик, рассомлик санъати асарлари б-н жози- бадорлаштирилди. Архитектура импера- тор шахсиятини улуғлашга ва империя қудратини кўзкўз қилишга хизмат қилди. (Р.да Август форуми, мил. ав. 1-а. охи- ри ва мил. 1-а. бошлари). 1-а. ўрталарида саройлар ўта ҳашамдор қилиб қурилди. Улкан гумбазли Пантеон каби улуғвор бинолар, йирик амфитеатрлар бунёд этилди. Императорлардан Траян дав- рида ҳайкалларда қаҳрамонлик кўпроқ ифодаланган бўлса, Адриан ва Антоний ҳукмронлиги йилларида образларда пси- хологик теранлик кўзга ташланди. Безак рассомлигида енгил нақшлар, кичик сю- жетли расмлар ишлашга кўпроқ аҳамият берилди (63й.гача), кейин мураккаб ар- хитектура композициялари кўпроқ акс эттирилди. 2-а.дан оққора тош мозаикаси кенг тарқадди. Империя даврида амалий безак санъатида металлни бадиий иш- лаш, қизил сирли сопол идиш ва буюм- лар, шиша буюмлар тайёрлаш авж олди. Империя тушкунликка учраган давр (3— 4-а.лар)да вилоятларда янги форумлар, йирик ибодатхоналар кўплаб қурилди. Қадимги Р. анъаналари Р. қурилишларида ривожлантирилди. Ҳайкалтарошликда шартлилик кенг ўрин ола бошлади. 3—4- а.ларда миниатюра (юпқа зар қоғозга иш- лаб 2 қават шиша орасига ўрнатиладиган) портретлар ишлаш, христиан афсоналари акс эттирилган сюжетли рельефлар б-н безатилган мармар саркофаглар тайёр- лаш санъати ривож топди. Ад.: Сергеенко М., Жизнь Древнего Рима, М. — Л., 1964; Утченко С. Л., Кри- зис и падение Римской республики, М., 1965; Соколов Г., Искусство Древнего Рима, М., 1971; Алимуҳамедов А., Антик адабиё’т тарихи, Т., 1975. Муҳаммаджон Раҳимов, Абдухалил Маврулов. РИМ — Италиянинг пойтахти. Рим провинцияси ва Лацио вилоятининг маъ- мурий маркази. Р.нинг ғарбий қисмида Ватикан шаҳардавлати жойлашган. Р. — дунёда энг қад. ва тарихий ҳамда маданий ёдгорликларга бой шаҳарлардан бўлиб, «мангу шаҳар» номини олган. Шаҳар вулканик келиб чиққан сертепа текислик- www.ziyouz.com кутубхонаси 199 да, Тибр дарёсининг ҳар икки сохилида, унинг Тиррен денгизига қуйилиш ерида жойлашган. Икдими Ўрта денгизга хос икдим, янв.нинг ўртача траси 6,8°, июл- ники 26°. Йиллик ёғин 500 мм дан зиёд (асосан, кузда ёғади). Қишда совуқ тра- монтана, езда қуруқ ва иссиқ сирокко ша- моллари эсади. Р. — Италиянинг аҳолиси энг кўп шаҳри, 2,4 млн. киши (2001). 19-а.гача аҳолиси секин кўпайган, 1871 й.да Р. Италия қироллиги пойтахти деб эълон қилингач, аҳоли тез суръатларда ўсди. «Р.» номи шаҳарнинг афсона- вий асосчиларидан бир бўлган Ро- мул номи б-н боғлиқ. Қад. манбаларга асосан Р.га мил. ав. 754—753 й.ларда асос солинган. Кичикроқ шаҳардавлат ҳисобланган Р. Апеннин я.о., кейинроқ атрофдаги ҳудудларни секинаста ўзига бўйсундирган ҳолда Ўрта денгиз бўйидаги улкан Қад. Рим давлатининг пойтахтига айланди (қ. Рим, Қадимги Рим). Антик Р. йирик шаҳар бўлиб, ўзининг жуда кўп ибодатхона, сарой, йўллари ва ҳ.к. б-н машҳур бўлган. Кон- стантин I томонидан пойтахтнинг Кон- стантинополь ш.га кўчирилишига (330 й.) боғлиқ равишда Р. ўзининг аввалги си- ёсий мавқеини йўқотди. Шаҳар Византия б-н остготлар ўртасидаги урушда айниқса вайрон қилинди. 552 й.дан Р. Византия ҳукумронлиги остига ўтди. 568 й.дан 8-а. ўрталаригача шаҳарни рим епископла- ри — папалар бошқардилар. 756 й.дан Папаликнинг пойтахти бўлгач, шаҳар Ғарбий Европанинг сиёсийдиний мар- казига, Рим папаларининг қароргоҳига айланди. Ўрта асрлар давомида Р. учун Папа ҳокимияти ва «Муқаддас Рим им- перияси» императорлари ўртасида ку- раш давом этган. 11 —12-а.ларда Р.да вайрон этилган антик бинолар ўрнида қасрлар, черков қурилишлари бошлаб юборилди. 1143 й.да Папа ҳокимиятига қарши қўзғолонлар натижасида Р.да ре- спублика ўрнатилди. Ўрта аср Р.ининг ҳаёти унинг католик дунёси маркази бўлганлиги б-н бевосита боғлиқ бўлган. Бу ерда «Муқаддас Рим империяси» императорларига тож кийдириш маро- симлари ўтказилган. 1309 й.да Папа- лар қароргоҳининг Р.дан Авиньон ш.га кўчирилишига боғлиқ ҳолда шаҳарда савдоҳунармандчилик ривожланиб бор- ди. 15—16-а.ларда Уйғониш даврига ке- либ Р. янада равнақ топди. Р.даги кўплаб рассом, меъмор ва б. ижод ахлининг фао- лияти айнан шу давр б-н боғлиқ. 1798— 99 й.ларда 1Рим республикасининг, 1848—49 й.ларда Рим республикасининг маркази. 1871 й. 26 янв.дан Р. — Италия қироллиги пойтахти. 1943—44 й.ларда немис фашистлари қўшини Р.ни босиб олди, 1944 й.да улардан озод қилинди. 1946 й.дан Италия Республикаси пойтах- ти. P. — мамлакатнинг муҳим саноат, мо- лиявий, илмий ва маданий маркази. Ита- лияда энг йирик транспорт йўлларининг тугуни. Халқаро аҳамиятга эга 2 та аэропорт бор. Метрополитен курилган (1927—38). Саноатнинг етакчи тармоғи — машинасозлик (асосан, электротех- ника, редиоэлектроника, приборсозлик). Киме, фармацевтика, полиграфия, тикув- чилик, озиқ-овқат, мебель саноати корхо- налари мавжуд. Курилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Р. — кино саноати маркази сифатида ҳам машхур. Бадиий ҳунармандчилик (керамика, кумуш бу- юмлар ясаш ва б.) ривожланган. Шаҳарда маъмурий бошқарув ва ҳукумат идорала- ри, сиёсий партияларнинг бошқарув ор- ганлари, йирик банклар, савдо ва суғурта компаниялари, хорижий фирмаларнинг идоралари, халқаро ташкилотларнинг штабквартиралари жойлашган. Музей- лар, жумладан, Миллий Рим музейи, Ва- тикан музейлари, Миллий галерея, опе- ра ва драма театрлари, консерватория, астрономия расадхонаси, ун-т (1303), академиялар, илмий муассасалар, кутуб- хоналар бор. Меъморий ёдгорликлар шаҳарнинг 3 минг йиллик тарихини, унинг мураккаб ва такрорланмас шаҳар эканлигини акс эттириб туради. Шаҳарнинг хушманзара www.ziyouz.com кутубхонаси 200 тепаликларда жойлашганлиги, баҳайбат иморатлар харобалари ва турли даврлар- га оид мухташам саройлар, черковлар, фаввора, монументлар ва манзарали ҳайкалларнинг кўплиги, майдонларнинг ранг-баранглиги б-н ҳам у ўзига хосдир. Қад. Рим меъморий ёдгорликлари (Фо- рум, Колизей, Пантеон), Уйғониш даври ва барокко услубига мансуб иншоотлар (Канчеллерия, Франезия, Барберини палаццолари, Пьяцца, Навон, вилла ва б.) Р.ни безаб туради. 4—6-а.ларда Р.да черков базиликалари, 11—13-а.да роман услубига хос иншоотлар қуридди. Улар- да кўпроқ роман услуби б-н антик меъ- морлик тамойиллари уйғунлашиб, ита- льян роман меъморлигининг ўзига хос хусусиятлари шаклланди. 13—14-а.ларда Р. меъморлигида готика услуби намуна- лари пайдо бўлди. 15-а. ИлкУйғониш даври меъморлиги равнақ топди. 16— 17-а.ларда барокко услубига хос та- мойиллар такомиллашди. Иншоотлар- нинг кенг кўламлиги ва маҳобатлилиги, серҳашамлигига аҳамият берилди. 18-а. ўрталарида Р. меъморлигида классицизм- нинг илк намуналари юзага келди. Кўча ва майдонлар классицизм руҳига мослаб реконструкция қилинди. 20-а. бошлари- да Р. меъморлигида модернизм таъсири сезилди, шаҳарнинг империя даври- даги улуғворлигини тиклашга ҳаракат қилинди. Замонавий қурилиш материал- ларидан фойдаланишга кўпроқ аҳамият берилди. Анъанавий меъморлик элемент- ларини ўзида мужассам этган янги замо- навий бинолар шаҳар чеккаларида барпо қилина бошланди. Р. — халқаро туризмнинг энг йи- рик марказларидан (йилига 3 млн.дан ортиқ турист келибкетади). Шаҳарда дунё аҳамиятига эга бўлган ноёб санъат бойликлари сақланмокда. Р.да кўпгина халқаро конференциялар ўтказилади. 1960 й.да 17олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling