O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИЗОКТОНИОЗ
- РИЗОУДДИН ибн ФАХРУДДИН
РИЗО АББОСИЙ, Ризойи Аббо-
сий (1575, Кашан — 1635) — мусаввир; Исфаҳон миниатюра мактабининг йи- рикнамояндаси. Р. А. маиший саҳналар ва алоҳида варақларда портретлар яратган. Р.А.нинг ижодий тараққиёти (Муҳаммадий анъаналарига асосланган) кўтаринки руҳдаги ҳаётбахш компози- циялардан варакларда ички қудратга тўлиқ тасвирлар яратишга ўтиши б-н кузатилади («Мўйна телпак кийган қиз», «Севишганлар», «Ўсмир ва қўй» ва б.). Асарлари Теҳрондаги Гулистон саройи- да, Россия миллий кутубхонасида, Кем- бриждаги Фицуильм музейи ва хусусий тўпламларда сақланади. РИЗОИДЛАР (юн. rhiza — ил- диз, eidos — кўриниш), содда илдизлар — йўсинлар, лишайниклар ва баъзан сувўтлар ҳамда замбуруғларда илдиз вазифасини бажарувчи қилсимон ипча- лар. Сув ҳамда озиқ моддаларни шимиш ва субстрат (тупроқ, тошлар)га ёпишиб ўсиш учун хизмат қилади. РИЗОКТОНИОЗ — қ. Илдиз чири- ши. РИЗОСФЕРА (юн. rhiza — илдиз ва сфера) — ўсимлик илдизларини бе- восита ўраб турадиган гупроқ қатлами. Тупроқнинг бошқа қатламларига қараганда P. микроорганизмларга бой бўлганидан, унда тупроқ жараёнла- ри кучлироқ кечади. Р. микрофлора- синнж таркиби тупроқ типи, экологик шароитлар ва ўсимлик ёшига боғлиқ. Ўсимликлар илдизлари орқали Р.га тур- ли моддалар (қанд, органик кислоталар, алкалоидлар, фитонцидлар) чиқади ва бу ажратмалар Р. микроорганизмлари учун озуқа бўлади, тупроқ нордонлигини ўзгартиради ва б. (яна қ. Илдиз). РИЗОУДДИН ибн ФАХРУДДИН, Фахретдинов Ризо (1859.4.1, Самара гу- берняси, Бугульма уезди — 1936.11.4, Уфа) — маърифатпарвар, адиб, шарқшунос, диний арбоб. Асосан, тур- кий тилда ёзган. Илк йирик асари — «Ки- тоб ат-тасриф» («Морфология ҳақида китоб»), Қозонда нашр қилинган (1887). 1891 й.дан Уфага кўчиб келиб Оренбург мусулмонлари диний кенгашида қози бўлиб ишлаган (1906—22), Россиянинг ички қисми ва Сибирь мусулмонлари Марказий диний бошқармаси муфтий- си (1922—32). Россия ва б. мамлакат- лардаги мусулмонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш учун интилган, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши курашган. 1906—17 й.ларда 50 га яқин китоби нашр қилинган. Оренбург- да нашр этилган «Вақт» газ. (1906—08) муҳаррир ўринбосари ва «Шўро» жур. (1908—18) муҳаррири. Унинг асарла- ри 20-а. бошларидаёқ Туркистонда кенг тарқалган. Ас: Тарбияли хотун (Т., 1991), Тарби- яли она, Тарбияли ота, Тарбияли бола, Қозон, 1898; Ахлу аёл, Т., 1994. Ад.: Творчество Ризы Фахретдинова: исследование, материалы, Уфа, 1988. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling