O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИЗОШОҲ ПАҲЛАВИЙ (1878.16.3, 
Мозандарон — 1944.26.7, Йоханнесбург) 
— Эрон шоҳи (1925—41). Пахлавийлар 
сулоласи асосчиси. Дастлаб Эрон казак 
бригадасида ҳарбий мансабдор. 1921 й. 
21 фев.да мазкур бригада Р. П. бошчили-
гида давлат тўнтариши ўтказган. 1921—
23 й.ларда ҳарбий вазир. 1923 й. окт. — 
1925 й. дек.да бош вазир. Қожарлар суло-
ласи тугатилгач, 1925 й. 12 дек.да таъсис 
мажлиси Р.П.ни Эрон шоҳи деб эълон 
қилган. Р. П. даврида демократик таш-
килотлар ва матбуот қаттиқ таъқиб ости-
га олинган. 30-й.ларнинг ўрталаридан 
фашистлар Германияси б-н яқинлашиш 
сиёсатини олиб борган. Совет ва инглиз 
қўшинлари Эрон ҳудудига кириши б-н 
(1941 й. авг.) тахтдан воз кечиб, мамла-


www.ziyouz.com кутубхонаси
193
катни тарк этган. ЖАРда вафот этган. 
РИЗОҚУЛИХОН Ҳидоят (1800.8.6 
1871.30.6) — тарихчи, дипломат, шоир. 
Эрондаги дастлабки дунёвий олий мак-
таб — дорилфунун директори (1851 — 
64). Хивага юборилган элчилар раҳбари 
(1851), элчихона ҳақида китоб ёзган. 
Унинг энг йирик асари «Равзат уссафойе 
Носирий» («Носирнинг поклик боғи») 
бўлиб, тарихчи Мирхонд ва Хондамир 
асарларининг давоми ҳисобланади. Асар-
да Эроннинг 16-а.дан 19-а.нинг 60-й.ла-
ригача бўлган тарихи баён этилган.
РИКАРДО (Ricardo) Давид 
(1772.19.4, Лондон — 1822.11.9, Глостер-
шир графлиги) — инглиз иқтисодчиси, 
классик иқтисодий мактаб намояндаси. 
Дастлаб 1793—1812 й.ларда тижорат иш-
лари б-н шуғулланиб катта бойлик орт-
тирди, кейинчалик илмий фаолият б-н 
шуғулланди. 1819—23 й.ларда Англия 
парламентининг аъзоси.
Р.нинг илмий ишлари иш ҳақи, фой-
да ва рента масалаларига бағишланган. 
Унинг иқтисодиёт фанидаги тарихий 
ўрни, биринчи навбатда, капитализмнинг 
иқтисодий муносабатларини қийматнинг 
меҳнат назарияси нуқтаи назаридан 
тадқиқ этишни бошлаб берганлигидан 
иборат. Р. товар қийматининг ягона ман-
баи ишчининг меҳнати бўлиб, аҳолининг 
даромадлари — иш ҳақи, фойда, фоиз, 
ренталар шу товар қийматига асослана-
ди, деб қаради. Р. «Сиёсий иқтисод ва 
солиққа тортиш асослари» (1817) асари-
да ишчининг иш ҳақи б-н соҳибкорнинг 
фойдаси ўртасидаги нисбатнинг теска-
ри пропорционаллигини асослаб, ишчи 
ва капиталист иқтисодий манфаатла-
рининг зид эканлигини кўрсатади. Р. 
шуғулланган асосий масалалардан бири 
— яратилган ижтимоий маҳсулотнинг 
асосий 3 синф — саноатчилар (фойда), 
ишчилар (иш ҳақи), ер эгалари (рен-
та) ўртасидаги тақсимоти муаммоси 
бўлган. Р. рента назариясини асослаб 
берди. Р. назария ва амалиётда эркин 
савдо тарафдори бўлган. Р. Англиянинг 
ташқи алоқалари унинг иқтисодиётида 
катта роль ўйнашини алоҳида ўрганди. 
У биринчилардан бўлиб айрим товар-
ларни и.ч.гина эмас, балки мамлакатлар 
ўртасида халқаро меҳнат тақсимоти ва 
ихтисослашувнинг аҳамияти катта экан-
лигини кўрсатди, ташқи савдода қиёсий 
афзалликлар назариясини асослаб берди.
Ас: Сочинение, т 1—5, М., 1961.
Ад.: Раззоқов А., Тошматов Ш ., 
Ўрмонов Н., Иқтисодий таълимотлар та-
рихи, Т., 2002.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling