O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
191
РИЁЛ — 1) Саудия Арабистони пул бирлиги. 1928 й. янв.дан муомалага ки- ритилган. 1Р=100 халал. Халқаро ифода- си SAR. Валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 3,75 Р. (2003, май). 2) Эрон пул бирлиги. 1930 й.дан муомалага киритил- ган. IP.= 100 динор. Халқаро ифодаси IRR. РИЖОВ Сергей Николаевич (1903, Тула губерняси, Россия — 1981.21.1, Москва) — тупроқшунос олим, Ўзбекистон ФА акад. (1966), проф. (1948). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан — арбоби (1944). Тимирязев номи- даги Москва қ.х. академиясини тугат- ган (1931). СоюзНИХИда лаб. мудири (1934—49), директор (195457); айни вақтда Ўрта Осиё ун-тининг илмий иш- лар бўйича проректори ва агрономия ка- федраси мудири (1942—55). Ўзбекистон Қ.х. фанлари академияси вицепрезиден- та (1957—61). ВАСХНИЛнинг Докучаев номидаги Тупроқшунослик ин-ти дирек- тори (1962—63). 1966 й.дан Ўзбекистон ФА вицепрезидента. Илмий ишлари Урта Осиё шароитида ғўзани суғориш, тупроқ хоссаларини ўрганиш масалаларига бағишланган. Ас: Орошение хлопчатника в Ферган- ской долине, Т., 1948; Краткие итоги на- учных исследований по борьбе с вилтом хлопчатника, Т., 1971 (в соавторстве). РИЗАЕВ Тожибой (1927.10.5 — Пар- кент тумани Заркент қишлоғи — 2004.6.4) — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкилотчиси, уста боғбон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2001), Ўзбекистонда хиз- мат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1991). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин- ти агрономия ф-тини тугатган (1960). Меҳнат фаолиятини 1942—50 й.ларда жамоа хўжалигида ғаллачилик бригада- си бошлиғи бўлиб ишлашдан бошлаган. Тошкент ш.даги хўжалик раисларини тай- ёрлаш мактаби тингловчиси (1950—53), Паркент туманидаги Охунбобоев ном- ли жамоа хўжалигида ҳосилот (1953— 54), туман партия қўмитасийўриқчиси (1954—56), жамоа хўжалиги раиси муо- вини (1956—59), Юқори Чирчиқ тумани партия қўмитаси котиби (195960). 1960 й. дан Паркент туманидаги «Ленинобод» жамоа хўжалиги (хоз. «Заркент» ширкат хўжалиги) бошқаруви раиси. Р. тоғли минтақаларда мўлкўл боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактабини яратди. Р. раҳбарлигида ширкат хўжалиги иқтисодий бақувват хўжаликлардан би- рига айланди. Кўп йиллар давомида хўжаликда тоғолди зонасида лалми ва шартли суғориладиган ерларда ток май- донлари 730 гектарга, ғалла майдонлари 860 гектарга етказилди. Хўжалик респу- бликада лалми ғаллачиликда ҳар гектар ердан 18,7—20 ц буғдой ҳосили олиб, ҳосилдорлик бўйича олдинги ўринни эгаллайди. Ширкат хўжалиги қишлоғи тўла газлаштирилган, булоқ суви водо- проводи, шаҳарлараро автомат телефон ст-яси, вино зди қурилиб, ишга туширил- ди. «Дўстлик» ордени б-н мукофотланган (1996). РИЗАМАТ — ўртапишар маҳаллий хўраки ва майизбоп узум нави. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и.т. ин-тининг Самарқанд фи- лиалида Каттақўрғон ва Паркент узум навларини чатиштириб чиқарилган (К. В. Смирнов, А. Ф. Герасимова). Маш- хур соҳибкор Ризамат Мусамуҳамедов шарафига унинг номи б-н аталган. Тупи ўртача ўсади. Барглари ўртача, юмалоқ, беш бўлмали, сал кертикли, терс томо- ни силлиқ. Гули икки жинсли. Узуми авг.сент.да пишади. Узум боши йирик, тиғизлиги ўртача, конуссимон, вазни 300—550 г, ғужуми йирик, цилиндр ша- клида, ёнбош томони пушти. Пўсти юпқа, эти зич, карсилдоқ, узуми кўринишининг бежиримлиги ва яхши таъми б-н ажра- либ туради. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3000° бўлганда 150 кунда пишади. Таркибида 20—22% www.ziyouz.com кутубхонаси 192 қанд бор. Ҳосиддорлиги 200—250 ц/ га. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидамсизроқ, раға, кул касаллигига бар- доши юқори эмас. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling