O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИГА ҚЎЛТИҒИ — Болтиқ денгизи-
даги қўлтиқ. Эстония ва Латвия ҳудудида. Қурукликка 174 км кириб борган. Майд. 18,1 минг км2. Болтик, денгизидан Мо- онзунд (Ғарбий Эстония) ороллари б-н ажралган. Энг чуқур жойи 62 м. Дек.дан апр.гача музлайди. Р.қ.га Ғарбий Двина (Даугава), Лиелупе, Гауя дарёлари куй- илади. Сувининг траси езда 18°, қишда 0—Г. Шўрлиги 3,5 — 6%о. Йирик порти — Рига. Жан. соҳилида Юрмала курорт ш., шимолида Пярну ш. ва курорти, Саа- ремаа о.да Кингисепп ш. жойлашган. РИГЕЛЬ, Орион р си — Орион юл- дузлар туркумидаги энг ёруғ юлдуз. Ос- мондаги энг ёрқин юддузлардан бири. Визуал (кўринма) юлдуз катталиги 0,1 га тенг. Р. Қуёшдан 330 парсек узо- кликда жойлашган, ёрқинлиги Қуёш ёрқинлигидан 81 минг марта катта. Р. визуал қўшалоқ юлдуз, унинг йўлдоши 7 кўринма юлдуз катталикда юлдуздан 10FF масофада жойлашган (қ. Парсек). РИГОРИЗМ (лот rigor — қатъийлик, ўта талабчанлик) — фаолият, хулқатвор ва фикрда муайян принципга қатъий амал қилиш. У қандайдир келишувчиликка, дастлабки принципдан фарқ қилувчи бошқа принципларни ҳисобга олишга йўл қўймайди. Кўпинча этик формализм- нинг ўзига хос ифодаси ҳисобланади. Кантнмнт этик Р. и қатъий ахлоқий қонунни тан олади ва ахло1уш одам ҳар қандай шароитда бу қонунга риоя этишини талаб қилади. Унингча, худо ёки инсонни шунчаки севиб, уларга сажда қиладиган одамдан кўра қонунга астойдил бўйсунувчилар ахлоқли одам ҳисобланади. Шштлер Кант Р.ига қарши чиққан. РИД Томас Майн (1818.4.4, Бал- лирони, Ирландия — 1883.22.10, Лон- дон) — инглиз ёзувчиси. 1838—40 й.ларда АҚШда яшаб, журналистика б-н шуғулланган. АҚШнинг Мексика б-н уруши (1846—48)да қатнашган. 1848 й. инқилоблари таъсирида Европага ке- либ (1849), венгер халқининг миллий www.ziyouz.com кутубхонаси 190 озодлик учун курашида иштирок этган. Р.нинг «Эркин ўқчилар» романида (1850) мексикаликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган кураши ўз ифодаси- ни топди. Шундан кейин унинг АҚШ жан.даги қул савдоси даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Квартеронка» (1856), ҳиндуларнинг мустамлакачиларга қарши олиб борган курашларини акс эттирувчи «Оқ танли йўлбошчи» (1855) ва «Оце- ола, семиноллар йўлбошчиси» (1858) романлари майдонга келди. Р. роман- ларида Осиё, Африка ва Америка мам- лакатларидаги ўсимлик ва ҳайвонлар оламининг бадиий тасвири. кенг ўрин эгаллайди («Жанубий Африка чакалак- зорларида ёки бир деҳқон ва унинг ои- ласи саргузаштлари» трилогияси, 1856; «Ўсимлик ишқибозлари», «Ёш овчилар», 1859; «Қояга чиқувчилар», 1864; «Жира- фа овловчилар», 1867). Р.нинг 70—80-й. ларда яратган «Ажал ўқи» (1873), «Офат белгиси» (1876), «Ғойиб бўлган тоғ» (1883) сингари романларида авантюра адабиётининг таъсири катта. «Бошсиз чавандоз» (1866) романи нафақат Р. нинг, балки жаҳон саргузаштавантюра адабиё- тининг мумтоз намунаси сифатида эъти- роф этилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Мазкур асарда Техас аҳолиси маиший ва маънавий ҳаётининг реали- стик манзаралари ўзининг ёрқин инъи- косини топган. Р. романларида тасвир- ланган ижтимоий ва маънавий масала- лар, иродали ва матонатли қаҳрамонлар, қизиқарли ва шиддатли сюжет ҳанузга қадар китобхонлар оммасини мафтун этиб келади. Ас: Сочинения, т. 16, М., 195658; Бошсиз чавандоз, Т., 1957. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling