O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИБОНУКЛЕИН КИСЛОТАЛАР
(РНК) — юқори молекулали мураккаб бирикмалар, нуклеин кислоталардан бири, мономерлари нуклеотидлардан иборат. Ҳар бир нуклеотиди таркиби- га углевод Д — рибоза, азотли асослар, аденин, гуанин, цитозин ва урацилдан бири ҳамда фосфор кислотаси крлдиғи киради. Барча тирик организмлар ва кўпгина вирусларнинг муҳим компонен- ти. Ирсий ахборотнинг наслдан наслга ўтишида иштирок этади. Р.к. молекула- сининг фазовий структураси, асосан, бир ипли полинуклеотид занжирдан иборат бўлиб, таркибида 75 тадан 10000 тагача нуклеотид қолдиғи бор. Молекуласининг айрим қисмларида азот асосларининг комплементарлик принципига биноан қўш занжирлар ҳосил бўлади. Функция- си ва структурасига кўра, Р.к. рибосомал (рРНК), транспорт (тРНК), информацией (иРНК) ва кичик молекулали (км РНК)га ажратилади. Тирик хужайраларда РНК синтези ДНК матрицасида РНКполиме- раза ферменти ёрдамида амалга ошади (қ. Транскрипция). Эукариот ҳужайраларда РНК молекулалари 3 хил РНК — полиме- раза иштирокида синтезланади. Синтез- ланган ДНК матрицасига комплементар, www.ziyouz.com кутубхонаси 186 чунки РНК занжиридаги нуклеотидлар изчиллигини ДНК матрицасидаги ну- клеотидлар қатори белгилайди. Муайян ген синтезидаги ДНКнинг комплементар 2 занжиридан фақат биттаси РНК учун матрица вазифасини бажаради. Одатда, РНК молекулалари у синтезлайдиган функционал молекулаларга нисбатан бирмунча катта молекуляр массага эга. Ҳужайрадаги РНК сонининг 80% ини рибосомал РНК ташкил этади. Унинг молекуляр массаси 1,1 — 1,7 млн бўлиб, 4000—6000 мононуклеотид қолдиғидан иборат. РНКнинг бу хили рибосома- ларнинг шаклланишида иштирок эта- ди. Шаклланган рибосомаларнинг 60% массасини рРНК ташкил қилади. Транс- порт РНК ҳужайрадаги РНКнинг 15% ини ташкил этади. У аминокислоталар- ни оқсил синтезлайдиган рибосомалар- га етказиб беради. Транспорт РНКнинг молекуляр массаси 25000 га яқин бўлиб, 60—90 нуклеотид қолдиғидан иборат. Транспорт РНК бошқа РНКга нисбатан яхши ўрганилган. Унинг структураси беда баргига ўхшайди. Ҳар бир аминокисло- танинг ўзига хос тРНКси мавжуд бўлиб, аминоацилсинтетаза ферменти б-н бир- га таъсир кўрсатади. Бу фермент ўзига хос келадиган тРНК ва аминокислотани таниш хусусиятига эга. Айрим ҳолларда битта аминокислота икки ва ундан ортиқ тРНК ёрдамида кодланади. Информаци- он РНК хужайрадаги РНК массасининг 2—6% ини ташкил этади. Ҳар хил иРНК молекулалари бир-биридан молекуляр массаси ва нуклеотидлар таркиби б-н фарқ қилади. Ҳужайрада синтезланади- ган оқсил молекулалари муайян и РНК ёки унинг бир қисми орқали кодланади. Эукариотлар хужайрасида иРНК ядрода синтезланиб, у ердан махсус рибонукле- опротеин заррачалар (информосомлар) таркибида цитоплазмага кўчирилади. Эукариотларда иРНК синтези кодлан- майдиган кием (интрон)ларга эга булган жуда узун занжирли про иРНК синтези- дан бошланади ва бирмунча ўзгаришлар б-н етилган иРНК ҳосил бўлади. Код- ланмайдиган қисмлар про иРНК молеку- ласининг бутун узунлиги бўйлаб текис тақсимланган. Интронларни ажратиб ташлаб иРНК молекуласининг кодлов- чи қисмларини янгидан жойлаштириш (сплайсинг) махсус ҳужайра механизм- лари орқали бошқарилади. Прокариот хужайралардаги иРНК синтезида деярли катта ўзгаришлар бўлмайди. Кичик моле- кулали РНК функцияси, структураси ва ўлчамига биноан ҳар хил. Улар таркиби- да 30 тадан 300 тагача нуклеотид қолдиғи бўлади. Бу турдаги РНК рибосома, ядро ва цитоплазмадаги рибонуклеопротеин заррачалар таркибида учрайди. Абдукарим Зикирёев, Мухсим Зоки- ров. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling