O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИБИНСК СУВ ОМБОРИ
185
РИББЕНТРОП (Ribbentrop) Иоахим (1893—1946) — Германия ташқи ишлар вазири (1938—45). Немис фашистлари- нинг бош ҳарбий жиноятчиларидан бири сифатида Нюрнбергдаги Халқаро ҳарбий трибунал ҳукмига кўра қатл этилган. РИБИНСК (1946 й.дан 1957 й.гача Шчербаков, 1984—89 й.ларда Андропов) — РФ Ярославль вилоятидаги шахар (1777 й.дан). Т. й. станцияси. Рибинск сув омбори ёнида, Волга бўйидаги порт. Аҳолиси 243,6 минг киши (1998). Маши- насозлик (кемасозлик, моторсозлик, «По- лиграфмаш» и.ч. бирлашмалари; дизель, оптикамеханика, станоксозлик, «Верхне- волжсккабель» ва б. здлар); нефть кимёси корхоналари мавжуд. Мебельёғочсозлик к-ти, гугурт фкаси ва б. ишлаб турибди. Авиациятехнология инти, 2 театр, тари- хиймеъморий ва бадиий музейқўриқхона бор. 1071 й.дан УстьШексна, 1504— 1779 й.ларда Рибная Слобода номлари б-н маълум. 18—19 а.ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. РИБИНСК СУВ ОМБОРИ — Вол- га ва Шексна дарёларидаги сув омбори. Россиянинг Ярославль, Вологда ва Тверь вилоятлари ҳудудида Рибинск гидроузе- ли тўғони қурилиши б-н пайдо бўлган (194147). Майд. 4580 км2, сув хджми 25,4 км3, уртача чуқ. 5,6 м. ВолгаБолтиқ eye йўлининг бир қисми. Р.с.о. атрофида Череповец, Весьегонск, Углич, Пошехо- ньеВолодарск ва Рибинск ш.лари жой- лашган. РИБО (Ribot) Теодюль Арман (1839.18.12, Генган, Шим. Франция — 1916.9.12, Париж) — француз психологи ва психопатологи, Францияда олий пси- хик жараёнларни экспериментал тадқиқ қилишнинг бошловчиси. Франциядаги 1психологик лаб. директори (1889). Хо- тира, асоссиз диққат, сезгилар муаммо- лари ва б.га оид асарлар ёзган. РИБО (араб. — судхўрлик) — пулга фонда (фоиз) олиш; судхўрлик. Исломдан илгари араблар орасида Р. кенг тарқалган эди. Илк исломда савдо қилиш ва у орқали фойда кўриш кенг рағбатлантирилгани ҳолда, пулга эвазеиз фойда олиш қатъиян тақикланган ва бу тақиқ Қуръонда ҳам уз ифодасини топган (2:276). Ҳозир хдм му- сулмон мамлакатларидаги банк ва молия ишларида унга амал қилинади. РИБОЗА — моносахарид; барча тирик ҳужайралардаги РНК таркиби- да бўлади. Р. ҳосиласи — спирт рибит кўпгина витаминлар ва коферментлар таркибига киради. D ва L шаклидаги оптик фаол ва нофаол рацемат ҳолида бўлади. Р. кристалл модда, сувда яхши эрийди; суюқланиш траси 86—87° (D шаклдагиси). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling