O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИБОСОМАЛАР 
(рибонуклеин 
кислота ва ...сома) — ўз таркибида 
рибонуклеин кислоталарни сақловчи 
цитоплазманинг доимий, мембранасиз 
органоидлари. 
Рибосоманинг 
кашф 
этилиши 
электрон 
микроскопик 
тадқиқотларнинг 
ривожланиши 
б-н 
боғлиқ. Ҳар бир Р. диаметри 20 нм 
дан ошмайдиган катта ва кичик суб-
бирликлардан иборат. Суббирликлар 
қўшилиши ёки ажралиши мумкин. Про-
кариотларнинг хужайраларида рибо-
сомалар нисбатан кичикроқ бўлади. Р. 
митохондриялар ва хлоропластлар тарки-
бида ҳам учрайди. Эукариотлар, прока-
риотлар, митохондриялар ва хлоропласт-
лардаги Р. кимёвий таркиби жиҳатидан 
ҳам бирмунча фарққилади. Mac, прока-
риотларнинг P. ида оқсилларнинг 55 хили 
мавжуд, эукариотларда эса 100 дан ортиқ 
бўлади. Р. оқсилни синтезлайди. Шунинг 
учун оқсил синтезини бошловчи, давом 
эттирувчи ва тугатувчи Р. мавжуд. Р.нинг 
А (аминокислоталар бирикадиган) ва Р 
(пептид боғлари ҳосил бўладиган) фаол 
қисмлари бор. Оқсил синтези жараёни-
да бир молекула иРНКда бир нечта Р. 
кетмакет жойлашиб, трансляция амалга 
ошади. Бундай P. мажмуаси полисома-
лар дейилади. Эндоплазматик тўр мем-


www.ziyouz.com кутубхонаси
187
бранаси б-н боғланган Р.да ҳужайрадан 
ташқарига секрецияланувчи оқсиллар, 
гиалоплазмада эркин жойлашган Р.да 
эса ҳужайранинг ўзи учун зарур бўлган 
оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези 
жадал кечувчи ҳужайраларда Р. сони жуда 
кўп бўлади. Эукариот ҳужайраларда Р. 
ядрочада ҳосил бўлади. Дастлаб ДНК ма-
трицасида рибосомал РНК (рРНК) син-
тезланади. Сўнгра РНК оқсил молекула-
лари б-н қўшилиб, Р. суббирликларини 
ҳосил килади ва ядродан цитоплазмага 
чиқарилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling