O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИВОЖЛАНИШ 
БИОЛОГИ-
ЯСИ - биологиянинг ҳайвонлар ва 
ўсимликларнинг индивидуал ривожла-
ниш (онтогенез) ва ҳаракатлантирувчи 


www.ziyouz.com кутубхонаси
188
кучлари механизмларини ўрганадиган 
бўлими. Р.б. 20-а. ўрталарида эмбриоло-
гия асосида, бу фаннинг цитология, ге-
нетика, физиология ва молекуляр биол. 
б-н чегарасида вужудга келди. Бу фанлар 
соҳасида эришилган муваффақиятлар 
индивидуал ривожланишда генетик ах-
боротнинг амалга оширилиши: цужай-
ралар, тўқималар ва органлар ихтисос-
лашувининг молекуляргенетик асослари; 
ҳужайраларнинг ўзаро таъсири ва ри-
вожланаётган организмнинг бир бутун-
лигини таъминлайдиган жараё’нларнинг 
бошқарилиш механизмлари, нормал ва 
ўсмали ўсишнинг молекуляр механизм-
лари ва б. фундаментал муаммоларни 
ечишда турли хил ёндашишлар ва усул-
ларни бирлаштириш имконини берди.
Ад.: Зуссман М., Биология развития, 
пер. с англ. М., 1997.
РИВОЯТ (араб. ҳикоя қилмоқ) — 
воқеа ва ҳодисаларни, инсон фаолиятини 
баъзан уйдирмалар воситасида, баъзан 
реал тасвирловчи оғзаки ҳикоя; фольклор 
жанри. Ҳажми қисқа, 2 ёки 3 эпизоддан 
ташкил топади, анъанавий услубий шак-
лга эга бўлмайди. Одатда, оддий бир 
ҳикоячи баёнидан бошланиб, оғиздан-
оғизга ўтиш жараёнида эркин талкин 
қилинади. Р. асосида воқелик ва тарихий 
шахс б-н боғлиқ ҳодисалар ётади. Ғоявий 
мазмунига кўра, тарихий P. ҳамда топо-
ним Р.ларга бўлинади. Тарихий Р. да би-
рор шахс фаолияти ва халқ қаҳрамонлари 
б-н боғлиқ ҳодисалар ҳикоя қилинади, 
ахлоқ ва одобнинг идеал меъёрлари 
ташвиқ этилиб, муайян фактлар ҳақида 
ахборот берилади. Бундай Р.лар Навоий, 
Улуғбек, Ибн Сино, Беруний, Машраб, 
Амир Темур, Султон Маҳмуд ва б. ҳаёти 
б-н боғлиқ воқеа ва ҳодисалар асосида 
ҳам яратилган. Топоним Р.ларда шаҳар, 
қишлоқ, қўрғон, сарой, мақбаралар номи 
ҳамда уларнинг юзага келиш сабабла-
ри б-н боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинади. 
Хотимасида.одатда, ҳикоядан мақсад 
таъкидланади ва муайян факт изохлана-
ди (Мас, «Тўрабек хоним мақбараси», 
«Анда жон қилди», «Одинажоним», 
«Қўнғирот» ва б.). Р.лар бизгача кўпроқ 
оғзаки, қисман ёзма шаклда етиб келган. 
Восифийниж «Бадоеъ улвақоеъ», Хонда-
мирнинг «Макорим улахлоқ» ва б. асар-
ларда Р.ларнинг қад. намуналари кел-
тирилган. Ўзбекистонда жуда кўп Р.лар 
ёзиб олинган ва улар халқтарихи ҳамда 
маданийэстетик қарашларини ўрганишда 
муҳим манбадир. 
РИВЬЕРА — Ўрта денгизнинг Канн 
ш.дан (Франция) Специя ш. (Италия) 
гача бўлган камбар сохили. Франция 
Р.си — Мовий қирғох; ва Италия Р.сига 
бўлинади. Қиши юмшоқ (ўртача т-ра 
9—12°), ёзи иссиқ (ўртача т-ра 24°). 
Йиллик ёғин 500—700 мм. Доим яшил 
субтропик ўсимликлар усади. Токчилик, 
гулчилик ривожланган. Р. — Ғарбий Ев-
ропанинг энг йирик курорт рнларидан. 
Меҳмонхона, пансионат, кемпинг, «дам 
олиш қишлоқлари» кўп. Йирик курорт-
лари: Канн, Антиб, Ницца, Ментона, Мо-
нако, МонтеКарло, СанРемо, Империя, 
Рапалло ва б. 
РИГА — Латвия Республикасида-
ги шаҳар. Республика пойтахти. Йирик 
индустриал, илмий ва маданий мар-
каз, т.й. тугуни, денгиз порти. Даугава 
(Ғарбий Двина) дарёси соҳилида, унинг 
Рига қўлтпиғита қуйилиш жойида. Янв.
нинг ўртача траси —4,5°, июлники 18°. 
Йиллик ёғин миқдори — 649 мм. Майд. 
307 км. Аҳолиси 764 минг кишидан зиёд 
(2000). Олти шаҳар туманидан иборат.
Археологик маълумотларга кўра, Р. 
10—11-а.ларда вужудга келган. Шаҳар 
сифатида 1201 й.да тилга олинган. 13— 
16-а.ларда 
Рига 
архиепископлигига 
бўйсундирилган. 14-а. бошида Ганзатар-
кибига кирган. 1561 й.гача Ливон ордени 
таркибида. 1561 й.дан эркин шаҳар, савдо 
ва ҳунармандчилик марказига айланган. 
1581 й.да Речь Посполита хукмронлиги 
остига ўтган. 1621 й. шведлар томони-
дан босиб олинган. Р.ни Шимолий уруш 
даврида 1710 й. 14 июлда рус қўшинлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
189
эгаллаган. 1714 й.дан Рига, 1796 й.дан 
Лифляндия губернясининг маркази. 18-а. 
охирида Р. Россиянинг энг йирик порти 
ва савдо маркази. 19-а. охири — 20-а. 
бошларида йирик саноат марказларидан 
бири. Р. 1919 й.дан Латвия Республикаси 
пойтахти, 1940—90 й.ларда Латвия ССР 
пойтахти, 1990 й. майдан яна Латвия Ре-
спубликаси пойтахти.
Машинасозлик ва металлсозлик, шу 
жумладан, электротехника ва радио-
электроника, кимё, кимёфармацевтика, 
ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари 
бор. Парфюмериякосметика зди фаолият 
кўрсатади, қурилиш материаллари иш-
лаб чиқарилади.
Р. — балиқсаноатининг йирик марка-
зи. Консервакулинария ва сардина здла-
ри, балиқчилик портида трал ва рефри-
жератор флоти базалари ишлаб турибди. 
Р. порти муқим аҳамиятга эга. Даугавада 
кемалар катнайди. 2 аэропорт бор.
Шаҳар эски ва янги қисмларга 
бўлинади. Эски Р. ҳудудида ўрта аср 
меъморий ёдгорликларидан Дом черко-
ви (13-а.), Екаба (13-а.), Ян (манбаларда 
дастлаб 1297 й.да тилга олинган) ва Пе-
тер (13—15-а. бошлари) черковлари, Ор-
ден қасри (14—19-а.лар), 15—18-а.лар 
турар жойлари, Биродарлик кабристо-
ни мемориал мажмуи (1924—36 й.лар) 
ва б. сақланиб қолган. Р.да 7 олий ўқув 
юрти (шу жумладан, Латвия ун-ти, Рига 
техника ун-ти, консерватория), Рига БА 
(Европада энг кўҳна академиялардан), 
21 музей (шу жумладан, Латвия тарихи 
музейи, Шаҳар тарихи ва денгиз сайёх-
лиги музейи, Табиат музейи, Адабиёт ва 
санъат тарихи музейи, Бадиий музей, Эт-
нография музейи ва б.), 9 театр (шу жум-
ладан, Латвия Миллий операси театри), 
филармония, цирк, телемарказ, киносту-
дия бор. Шаҳар марказида 2004 й. апр.
да Мирзо Улуғбекка ҳайкал ўрнатилган. 
Р. яқинида Юрмала курорти фаолият 
кўрсатади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling