O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИДБЕРГ ДОИМИЙСИ (R) — сий-
раклаштирилган газ ёки металл буғлари кўринишидаги изоляцияланган атомлар- нинг нурланиш частоталари ва энергия сатхларини ҳисоблашда қўлланадиган формулалар таркибига кирувчи асо- сий физик катталик. R б-н белгиланади. Агар атом ядросининг массаси электрон массасига нисбатан чексиз катта (ядро қўзғалмас ҳолатда) деб олинса, у қолда R—2n2mei/chi =(1,097373143±1О)1О7 м1, бунда е ва и — электрон заряди ва массаси, с— ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги, h — Планк доимийси. 1890 й.да швед физиги И. Ридберг (1854— 1919) атом спектрларини ўрганаётганда шу бирликни фанга киритган. РИЕКА — Хорватиядаги шаҳар. Адриатика денгизи сохилида. Риека кўлтиғининг шим. қисмида жойлашган. Аҳолиси 167 минг киши (1999). Транс- порт йўлларининг муҳим тугуни. Йирик порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Кемасозлик, моторсозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, ёғочсозлик, кўнпойабзал, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Музейлар бор. 13—18-а.ларга оид меъ- морий ёдгорликлардан романготика со- бори, черков, минора сақланган. РИЁЗИЙ Имомуддин (? — Самарқанд — 1479) — шоир, хаттот ва ҳофиз. Самарқанд мадрасалари- дан биридатаҳсил кўрган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Р. ҳақида маълумот, шеърларидан намуналар «Мажолисуннафоис»даучрайди. Р. ёш- лигидан шеъриятга қизиққан, салафла- ри ижодини қунт б-н ўрганган. Илми мусиқий, илми нужум ва б. фанлар б-н ҳам шуғулланган. Мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида турли мавзу- ларда шеърлар ёзган. Навоий Р. б-н бир неча бор суҳбатда бўлган ва ижодига юқори баҳо берган. Навоийнинг ёзиши- ча, у ғазаллар ёзиш б-н бирга хаттот, шу- нингдек, Қуръонни ҳам етти қироат б-н ўқий оладиган ҳофиз бўлган. Ҳозиргача Р.нинг 89 ғазали, 3 қитъаси, 1 рубоий ва 8 фардианиқланган. Девонларининг 12 нусхаси Лондон, Бангола, Санкт- Петербург, Душанба, Тбилиси фондлари- да сақланади. Ад.:Алишер Навоий, Мажолис унна- фоис, Т., 1961. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling