O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
РИБОФЛАВИН (В2 витамин) — к, Витаминлар. РИВЕРА
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИБОФЛАВИН (В2 витамин) — к,
Витаминлар. РИВЕРА (Rivera) Диего (1886.8.12, Гуанахуато — 1957.25.11, Мехико) — мексикалик рассом; Мексика монумен- тал рангтасвир мактаби асосчиларидан. Мехико (18961902), Мадрид (1907) БАда ўқиган. Париж (1909—21)да ишлаган. Италияда бўлган (1920—21). 1930—34 ва 1940-й.лар АҚШда яшаган. Р.нинг мону- ментал рангтасвири ташвиқийтарғибот ва маърифий мазмунга эга; сиёсий ва фалсафий ғоялар осонгина идрок қилинадиган портрет ёки рамзий тасвир- ларда акс эттирилган. Р. Италияда Уйго- ниш даври анъаналари ҳамда қад. Мек- сика санъатига бўлган қизиқиши асо- сида ўзининг услубини ишлаб чиққан. Мехикодаги Миллий саройнинг юқори қисмидаги Қад. Мексика кўринишини акс эттирган деворий расмларда Европа ва Мексика санъати уйғунлашган (1940— 50 й.лар). Сўнгги йилларда яратган асар- лари (фреска, мозаика ва б.) ранг-баранг, ахборотларга бой, ундаги лавҳа, рамз ва б. ягона бир маънога бирлашган. Бинолар тарзига синтетик материаллардан иш- ланган рангтасвири (мозаика, рельефлар- ни ўз ичига олган) умумий безак ғоясига бўйсундирилган («Инсурхентес театри», 1951—53; Мехикодаги Олимпия стадио- ни, 1952—53 ва б.). РИВОЖЛАНИШ — табиат ва жами- ятдаги қонуниятли ўзгариш; бир сифат ҳолатидан бошқасига, эскидан янгига ўтиш. Р. натижасида объектнинг — тар- киби ёки структурасининг янги сифат ҳолати вужудга келади. Р. табиат, жами- ят ва билиш тарихини тушунтиришнинг умумий тамойилидир. Р. нинг 2 шакли мавжуд: объектнинг секинаста содир бўлувчи миқдор ўзгаришлари б-н боғлиқ эволюцион Р. ва объект тузилмасидаги сифат ўзгаришларидан иборатинқилобий Р. Эволюцион Р. жамиятда бир тизим- нинг аста-секин, кескин портлашларсиз бир сифатий асосдан иккинчи сифатий асосга ўтишини, инқилобий Р. эса кескин портлаш йўли б-н бир сифатий асос- дан иккинчи сифатий асосга ўтишини билдиради. Эволюцион Р. жамиятнинг янги босқичга узлуксиз ва талафот- ларсиз ўтишига имкон беради. Бун- дай утишда муайян вақт зарур бўлади. Инқилобий Р.да жамиятнинг эски асосий таянч нуқталари йўқ қилиниб, кескин сифатий ўзгаришлар амалга оширила- ди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, янги жамиятга ўтишнинг эволюцион Р. йўлини танлади. Бу йўл жамият аъзола- рининг манфаатларига зид келмайдиган, муайян вақтни талаб қиладиган ва пи- ровардида самарали буладиган йўлдир. Р.нинг прогрессив, тараққиёт тури (қ. Тараққиёт) б-н регрессив, таназзул тури (қ. Инқироз) фарқланади. Ҳоз. замон фанида Р.нинг махсус илмий назарияси ишлаб чиқилмоқда, унда асосан, қайтарилувчи жараёнларни қараб чиқувчи классик табиатшунослик- дан фарқ қилган ҳолда, ночизикли, са- крашсимон ўзгаришлар баён қилинади (яна қ. Миқдор ўзгаришларииинг си- фат ўзгаришларига ўтиши қонуни, Қарамақаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни, Инкорни инкор қонуни). Бахтиёр Тўраев. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling