O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИМ ПАПАСИ
- РИМ УНИВЕРСИТЕТИ
РИМ ПАКТИ — Италия ва Франция
ўртасида тузилган битим. 1935 й. 7 янв.да Б. Муссолини ва Франция ташқи ишлар вазири Р. Лаваль томонидан имзоланган. Ундан кўзланган мақсад 2-жаҳон уруши арафасида кучлар мувозанатини юза- га келтиришга уриниш эди. Р.п.га кўра, Франция Африкадаги ўз мустамлака ҳудудларининг маълум қисмини Итали- яга бушатиб берди. Бунинг эвазига Ита- лия Чад кули ҳавзаларига қилинаётган даъволарини, Тунисда олиб борилаётган аксилфранцуз ташвиқотини тўхтатиш мажбуриятини олди. Р.п. Франция тах- мин қилганидек, Германия—Италия яқинлашувини бартараф этмади, айни вақтда, Италиянинг 1935—36 й.ги Эфи- опияга қилган тажовузи амалга ошишига имкон яратди. РИМ ПАПАСИ — қ. Папа. РИМ РАҚАМЛАРИ — қад. рим- ликлар қўллаган рақамлар. P.p. 7 та: I, X, С, М, V, L, D. Р. р. аслида лотин ҳарфлари бўлиб, уларнинг сон кийматла- ри қуйидагича: I = 1, X =10, С = 100, М = 1000, V = 5, L= 50, D = 500. Ҳар қандай на- турал сонни Р. р. ёрдамида ёзиш мумкин, бунда қуйидаги қоидага риоя қилинади: 1) катта рақам кичигидан олдин ёзилса, рақамлар қўшилади. Mac, LI = 50 + 1 = 51; CI = 100 + 1 = 101; XI = 10 + 1 = 11. 2) кичик рақам каттасидан олдин ёзилса, катта рақамдан кичиги айрилади. Mac, IL = 50 — 1 = 49; 1С = 100 — 1 = 99; IX = 10 — 1 = 9. Соштарни ёзищда айни бир P.p. кетмакет 3 мартадан кўп қатнашмайди. Mac, XXX = 30, аммо 40 урнига ХХХХ эмас, балки XL = 50 — 10 = 40 ёзилади. P.p. ёрдамида сонлар устида арифметик амаллар бажариш нокулай. P.p. энди- ликда асрлар, асар боблари, ойларнинг рақамлари, тартиб сонларини белгилаш- да қўлланилади. Mac, XXI аср, VII боб, сентябрь — IX ой, III чорак. РИМ УНИВЕРСИТЕТИ — Европа- даги қад. унтлардан бири. 1303 й. ташкил этилган. Р.у.да кимёгар С. Конниццаро, геометрлар Э. Бальтрами, Ф.Севери, ма- www.ziyouz.com кутубхонаси 201 тематик ва механик Т. ЛевиЧивита, фи- зиклар Э. Ферми, Э. Амальди, тарихчи Р. БьянкиБандинелли ишлаган. Ҳуқуқ, си- ёсий фанлар, савдоиктисод, статистика, демография ва актуар ҳисоблар, филол. ва фалсафа, пед., тиббиёт, мат., физика ва табиий фанлар, фармакология, фуқаро, саноат ва тогкон қурилиши, меъморлик буйича мутахассислар тайёрлайди. Ку- тубхонаси (1661 й. ташкил этилган)да 1 млн.дан ортиқ асар сақланади. Унтда 180 минг талаба таълим олади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling