O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИККЕТСИЙЛАР (Rickettsiaceae) 
бактериялар оиласи. Қояли тоғлар доғли 
иситма касаллиги қўзгатувчисини илк бор 
аниқлаган америкалик микробиолог X. Т. 
Риккетс номи б-н аталган. Одатда, шар-
симон ёки таёкчасимон шаклда, ўлчами 
0,2—0,6 мкм, ҳаракатсиз, грамманфий; 
2 марта бўлиниш орқали кўпаяди; спора 
ҳосил қилмайди. Бўғимоёқлилар ва иссиқ 
қонлилар, жумладан, одам организми 
ҳужайралари ичида паразитлик қилади. 
Шим. Осиёда одам ва ҳайвонларда тош-
мали терлама, қояли тоғлар доғли исит-
маси, кана риккетсиози, Ку иситмаси ва 
б. касалликларни қўзғатади. 
РИККЕТСИОЗЛАР
бактерияси-
мон микроорганизмлар — риккетсиялар 
қўзғатадиган ўткир юқумли касалликлар. 
Ҳайвонлар, қон сўрувчи ҳашаротлар 
(бит, бурга, кана) ва одамда учрайди. Р.га 
эпидемик тошмали терлама, Ку иситма-
си, окоп иситмаси ва б. киради.
Риккетсиялар микрометр улушла-
ридан тортиб, бир неча микрометргача 
катталикда бўлади. Шакли шарсимон, 
ипсимон, калта ёки узун таёкчасимон 
бўлиши мумкин. Риккетсиялар турли хил 
ҳашаротлар (бурга, бит ва каналар) орга-
низмида паразитлик қилади.
Р. қон орқали ўтадиган юқумли ка-
салликлар гуруҳига киради. Р.нинг 
қўзғатувчилари касал одам (ҳайвон) қони 
ва лимфасида муайян вақтгача айланиб 
юриб, ундан қон сўрувчи ҳашаротлар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
194
(бурга, бит) ва каналар орқали соғлом 
киши қонига ўтади, ҳашаротлар риккет-
сияларни фақат нажаси ёки сўлак без-
лари секрети орқали ажратади. Айрим 
ҳолларда, Мас, Ку иситмада Р. қорамол 
сути ва сийдиги орқали тоқади.
Табиий шароитда Р. турли хил ёввойи 
сут эмизувчилар (асосан, кемирувчилар)
да учрайди, булардан (риккетсиялар-
нинг қонда айланиб юриши даврида) 
бурга ва каналар касалликни юқтиради. 
Одамга касаллик кана қонни сўрганида, 
риккетсиялар бит, бурга, кана нажаси 
орқали зарарланган терига (Мас, терини 
қашиганда) ёки чанг б-н шиллиқ парда-
ларга тушганида юқади. Р. орасида эпи-
демик тошмали терлама ва окоп исит-
маси антропоноз касалликдир, булар 
б-н кўпроқ одам касалланади. Уларнинг 
қўзғатувчиси бемор қонидан касаллик 
тарқатувчи (битлар)га қрн сўрганида 
ўтади, улардан эса бошқа кишиларга 
тарқалади. Қолган P. — зооноз касалли-
клардир. Бунда одамга касаллик касал 
ҳайвонлардан риккетсиялар ўтган бурга 
ёки каналар чаққанда юқади.
Касаллик тўсатдан бошланади, бе-
мор иситмалайди, боши ва мускуллари 
оғрийди ва баданига тошма тошади. Қон 
томирларнинг деворлари, шунингдек, 
марказий нерв системаси зарарланади.
Бемор касалхонада даволанади. Р. 
нинг олдини олиш учун қон сўрувчи 
ҳашаротлар (кана, бит, бурга) ва кемирув-
чиларга қарши кураш олиб бориш лозим.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling