Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet1/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
  1   2   3   4   5   6   7   8

Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши.
Режа:
1. Цитология. Хаётнинг хужайравий ва хужайрасиз
шакллари.
2. Прокариот ва эукариотлар, тузилиши, функцияси.
3. Хужайра органоидлари.
4. Усимлик ва хайвон хужайрасидаги ухшашлик ва фарклар.
5. Хужайра эволюцияси.
Хужайраларни урганувчи фан цитология деб аталиб, юнонча «цитос» - хужайра, «логос» - фан деган сузлардан олинган. Цитология предмети бир хужайралилар ва куп хужайрали организмларнинг таркибий кисми хисобланувчи айрим хужайраларни тадкик килади. Цитология хужайранинг ва унинг таркибий кисмлари тузилишининг кимёвий таркибини, уларнинг бажарадиган вазифаларини купайиши ва ривожланишини, атроф мухит омиллари билан муносабатларини урганади. Хозирги даврда бошка фанлар методларининг цитологияда фойдаланишни урганувчи янги фан - хужайра биологияси шаклланди. Бу фан цитология, биокимё, молекуляр биология ва молекуляр генетика каби фанлар комплексидан иборат.
Хужайрани хар томонлама урганиш микроскопнинг кашф этилишига боглик. «Хужайра» сузини биринчи марта ингилиз олими Роберт Гук 1665 йилда фанга киритди. Хозирги замонда фаннинг хар томонлама ривожланиши натижасида хужайра назариясининг асосий коидалари куйидагилардан иборат:
1. Хужайра тирикликнинг тузилиши, функцияси ва ривожланишининг энг кичик бирлигидир.
2. Хужайралар факат булиниш йули билан купаяди. Хар бир янги хужайра дастлабки хужайранинг булиниши натижасида хосил булади.
3. Хужайра куп хужайрали организмнинг функционал бирлиги хисобланади. Бутун организмнинг куп сонли хужайралардан ташкил топиши унинг умумий моддалар алмашиниши сатхини орттиради.
4. Куп хужайралиларда хар хил ихтисослашган хужайралар бирлашиб тукималарни хосил килади. Улар куп хужайрали хайвонларда нерв ва гуморал системалар оркали идора этилади.
5. Хужайравий тузилиши ирсий ахборотнинг сакланиши, купайиши, узатилиши ва амалга оширилишини тахминлайди.
Хаётнинг хужайрасиз шаклларига вируслар киради. Улар жуда майда, хатто бактериялар хам ута олмайдиган филгтрлардан ута олганлиги учун филгтрланувчи вируслар дейилади. Вирусларни 1892 йилда рус ботаниги Д.И. Ивановский кашф килган. Усимликлар, хайвонлар ва бактерияларда паразитлик килувчи вируслар аникланган. Вирусларни урганувчи фан вирусология деб аталади.
Вируслар энг майда организмлар булиб, уларнинг улчами 20-300 нм (нанометр) га тенг булади. 1 нанометр микрометрнинг 1/1000 кисмига тенг.
Вируслар тирик организмларга хос булган хусусиятларни факат хужайра ичига киргандагина намоён кила олади. Улар хужайра ичи паразитлари булиб хужайрадан ташкарида купая олмайди. Чунки хужайравий тузилишга эга организмлардан фарк килиб, вирусларда узининг метаболизм системаси, шу жумладан оксил синтез системасига эга эмас.
Вируслар хужайрадан ташкарида ривожлана олмайдиган автоном генетик тузилмалардир. Хужайрадан ташкарида улар кристаллар шаклида булади. Вируларнинг кеилиб чикиши тугрисида асосан уч хил фараз мавжуд; 1) вируслар паразитизмга уту мослашиш натижасида узгарган микроорганизмлардан келиб чиккан: 2) хужайра органоидлари – митохондриялар, пластидалардан келиб чиккан: 3) вируслар нормал хужайралар геномининг бир кисмидир. Бу фаразларнинг кайси бири хакикатга якинлиги хали аникланмаган.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling