Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet6/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Пластида (пластидос -хосил килувчи, яратувчи сузларидан олинган) усимлик хужайраларининг асосий органоидларидан бири булиб, уларда фотосинтез жараёни амалга ошади. Улар мураккаб мембраналар системасидан ташкил топган булиб, ташкаридан икки кават мембрана билан уралган мембранали органоидларга киради. Хайвонлар хужайрасида пластидалар булмайди. Пластидалар шакли, тузилиши, улчами, функцияларига кура, хилма хил булади. Рангига кура уларнинг, асосан 3 та тури мавжуд: яшил – хлоропластлар, кизил, тук сарик, сарик – хромопластлар, рангсиз – лейкопластлар. Пластидалар келиб чикиши жихатдан бир – бирига боглик булиб, онтогенез давомида бири иккинчисига айланиши мумкин. Одатда хужайрада пластидаларнинг бир тури учрайди, унинг улчами 4-6 мкм гача етади. Электрон микроскопда текширилганда хлоропластларнинг икки кават мембрана билан уралганлигини куриш мумкин. Хлоропластларнинг ички кисми строма дейилади, унда жуда куп ферментлар жойлашади. Хлоропластларнинг митохондриялардан асосий фарки шундаки, уалрнинг ички мембранаси кристалларни хосил килмайди. Стромада яссиланган бушликлар булиб, уларни тилакоидлар деб аталади. Шундай килиб, хлоропластларнинг асосий элементар бирлиги тилакоидлар хисобланади. Тилакоидларда хлорофилл пигментлари жойлашган. Тилакоидлар устма – уст жойлашган тангачаларни эслатади. Хлоропластлар хам митохондрияларга ухшаб, уз автоном оксил синтезловчи аппарати, яхни ДНК, РНК, рибосомалар, ферментларга эга. Хлоропластларда ёруглик энергияси тахсиридаги реакциялар натижасида фотосинтез жараёни амалга ошади, энергияга бой бирикма АТФ синтезланади, СО2 углеводларга айланади.
Лизосомалар (лотинча лизео – эритаман, сома – тана сузларидан олинган) хайвон ва замбуруг хужайралари таркибида учрайдиган органоидлар булиб, хужайра ичидаги хазм булиш жараёнларини амалга оширади. Лизосомалар битта мембрана билан уралган, катталиги 0,2-0,8 мкм га тенг. Лизосомалар матриксида ва мембранасида 40 га якин гидролитик ферментлар жойлашган булиб, улар оксиллар, нуклеин кислоталар, полисахаридлар, липидлар ва бошка моддаларни парчалаши мумкин. Моддаларни ферментлар ёрдамида парчалаш, лизис дейилгани учун органоид лизосома деб аталади. Лизосомалар Голжи аппаратида хосил булади. Лизосоманинг хамма ферментлари кислотали шароитдагина тахсир килади.Хужайрада лизосомалр сони 10-100 тагача ва хатто ундан хам ортик булиши мумкин. Голжи аппаратида хосил булган лизосомаларни бирламчи лизосомалар дейилади. Дастлаб уларнинг ферментлари ноактив холатда булади. Хужайрада приноцитоз ёки фагоцитоз вакуолалари хосил булганидан кейин бирламчи лизосомалар уларга якинлашиб кушилади ва ферментлари активлашиб иккиламчи лизосомаларга ёки хазм вакуолаларига айланади, сунгра хазм килиш жараёни бошланади. Парчаланиш натижасида хосил булган моддалар цитоплазмага утади ва хужайра томонидан фойдаланилади. Хаёт фаолияти жараёнида хам лизосомалар катнашади. Масалан, итбаликнинг думи лизосомалр томонидан парчаланади. Лизосомалар ферментлари рибосомаларда синтезланиб, кейин эндоплазматик тур оркали Голжи аппаратига утади ва шу жойда шаклланиб, цитоплазмага чикарилади. Одам хужайраларида айрим лизосома ферментларининг етишмаслиги огир касалликларга сабаб булади.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling