Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet3/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Хужайра кобиги.  Хужайра кобиги хужайранинг ташки мухит билан ва бошка хужайралар билан узаро муносабатларини тахминлайди ва шунга уч хил асосий вазифани бажаради: 1)химоя тусик, 2) моддаларни утказиш, 3) рецептор. Хужайра кобигининг асосий кисмини плазматив мембрана – плазмолемма ташкил этади. Хайвон хужайраларининг кобиги жуда юпка ва эластик булади. Уни факат электрон микроскопдагина куриш мумкин. Хайвон хужайралари мембранасининг ташки юзасида гликопротеин комплекси – гликокаликс жойлашади. Гликокаликсда куп микдорда рецепторлар жойлашганлиги учун хужайранинг ташки мухит ва бошка хужайралар билан муносабати тахминлайди. Хайвон хужайраларининг кобиги жуда юпка булганлиги учун усимлик хужайралариники каби таянч вазифасини бажара олмайди.
Усимлик хужайраларининг кобиги хайвон хужайралариникидан фарк килиб калин булади. Унинг таркибида целлюлоза моддаси куп, шунинг учун хам усимлик хужайрасининг кобигини асосий функцияларидан бири таянч функцияси хисобланади.
Плазматик мембрана хамма хужайралар учун универсал булган элементар биологик мембранадир. Унинг калинлиги уртача олганда 7-10 нм дан иборат. Плазмолемманинг кимёвий таркибига липидлар, оксиллар, мураккаб органик молекулалар гликопротеинлар, гликолипидлар ва жуда кам микдорда бошка бирикмалар киради.
Плазматик мемрана мухим вазифани бажаради. Биринчидан, мембарана хужайра ички мухитини унинг ташки мухитидан ажратиб турувчи тусикдир. Иккинчидан, плазматик мембрана ички мухит билан ташки мухит уртасида моддаларнинг алмашинувини тахминлайди. Хужайра мембранаси ярим утказувчанлик хусусиятига эга, чунки айрим моддалар бошка моддаларга нисбатан осонрок утади. Липидларда яхши эрийдиган, молекуляр массаси кичикрок моддалар мембрана оркали тез ва осон ута олади. Молекуляр массаси огир моддалар мембранадан деярли утмайди.
Цитоплазма. Цитоплазма хужайранинг асосий массаси, унинг ички мухити хисобланади. Цитоплазма хужайранинг хамма таркибий кисмларини бир – бирлари билан боглаб, улар орасидаги алокаларнинг амалга ошишида мухим рол уйнайди. Цитоплазма ташкаридан плазманинг таркибий кисмларига гиалоплазма, органоидлар ва киритмалар киради.
Гиалоплазма (юнонча гиалос – тиник, ойнасимон, плазма – суюклик сузларидан олинган) цитоплазманинг асосий, рангсиз коллоид системаси хисобланади. Гиалоплазманинг таркибида оксиллар, хар хил ферментлар, РНК, полисахаридлар, липидлар учрайди. Гиалоплазмада органоидлар ва киритмалар жойлашади. Унинг асосий функцияларига молекулаларни бир жойдан иккинчи жойга утказиш, кислородсиз парчаланишда, гликолизда катнашиш, хужайранинг буферлик ва осмос хусусиятларини тахминлаш киради.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling