Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet2/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Хаётнинг хужаравий шакллари.  Тирик мавжудотларнинг асосий массасини хужайралар ташкил этади. Хужайра хаётнинг хамма асосий хусусиятларини узида намоён килувчи энг кичик элементар тузилмадир.
Хужайралар уз тузилишига кура 2 гурухга булинади:
Прокариот хужайралар. Прокариот (юнонча про – олдин, карион – ядро сузларидан олинган) хужайралар энг оддий тузилган булиб, кадимий организмлардир. Ерда хаёт ривожланишининг энг дастлабки боскичларида пайдо булиб, хозирги давргача сакланиб колган. Прокариотларга бактериялар ва кук-яшил сув утлари, (цианобактериялар) киради. Бактериялар 0.5 мкм дан 10 мкм гача булиб, ташки томондан калин кобик билан уралган, бахзилардида эса шилимшик капсула булиши мумкин. Кобик тагида мембрана жойлашади.
Прокариотларда хакикий ядро урнига мембрана билан ажратилмаган генофор ёки нуклеоид булиб, у битта халкасимон хромосомадан иборат. Хромосома таркибида икки спиралли ДНК молекуласи, жуда оз микдорда оксил ва РНК жойлашгандир. Эукариотлардан фаркли уларок прокариотлар хромасомасида гистонли оксиллар булмайди. Хромосома хужайра мембаранасига бириккан булади. Бактериялар булинганда ДНК ёки РНК хам икки марта купаяди.
Прокариотларда органоидлар рвиожланмагандир. Уларда ичик мембраналар йук, унинг урнига хужайра мембранасининг бурмалари мавжуд. Бу бурмалар бактерияларда пластидалар ва митохондриялар вазифасини бажариши мумкин. Прокариотларда 5000 дан 50000 гача рибосомалар булиб, улар эукариотларникидан фарк килади. Прокариотларда митоз кузатилмайди. Улар иккига булиниши йули билан купаяди. Бактерияларда жинсий жараён- конхюгация кузатилади. Бунда икки хужайра узаро ирсий ахборот алмашинади. Натижада бактерияларнинг ирсий узгарувчанлиги ортади.
Бактериялар жуда катта ахамиятга эгадир. Хозирги вактда улардан биотехнологияда, генетик инженерияда кенг фойдаланилмокда. Бактериялардан спирт, сирка кислота, хар хил антибиотиклар, ферментлар, биологик актив моддалар, озикбоп оксиллар, дори – дармонлар, гормонлар олишда кенг фойдаланилмокда.
Инсон кадим замонлардан бери сариёг, пишлок, катик, сут ва нон махсулотларини тайёрлашда бактериялардан фойдаланиб келмокда.
Проктариотлар табиатда моддаларнинг даврий алмашинишида катта ахамиятга эга. Кук-яшил сув утлари (цианобактериялар) органик моддаларни синтезлашда, бактериялар эса минераллаштиришда мухим рол уйнайди.
Бактериялар хар хил касалликларнинг кузгатувчилари сифатида одам, хайвон ва усимликларга катта зарар етказади. Масалан: дизентерия, корин тифи, вабо, улат ва йирингли касалликларнинг кузгатувчилари хар хил бактериялар хисобланади.
Эукариотлар. Бир хужайрали сув утлари ва содда хайвонлардан тортиб юкори тузилган гулли усимликлар, мураккаб хайвонлар ва одамларгача булган хамма мавжудотлар эукариот организмларни ташкил этади. Эукариот хужайралар прокариот хужайраларга караганда мураккаб ва хилма–хил тузилган. Уларда хакикий ядро ва органоидлар мавжуд. Эукариот юнонча «эу» - хакикий, яхши, «карион» - ядро сузларидан олинган. Хужайралар бир – бири билан узаро боглик булган учта таркибий кисмдан ташкил топган: 1) хужайра кобиги, 2)цитоплазма, 3) ядро.
Эукариот хужайраларнинг катталиги ва шакли асосан улар бажарадиган функцияларга боглик булади. Уларнинг уртача диаметри 10 мкм дан 100 мкм гача булади. Тухум хужайралар таркибида озик моддалар куп тупланганлиги учун анча йирик булади. Туякуш тухумининг диаметри 150 мм гача боради. Хужайраларнинг улчами организмнинг катталигига боглик эмас. Масалан, йирик сут эмизувчиларнинг кизил кон таначаларининг диаметри 10 мкм дан ошмайди. Ахзонинг ёки бутун организмнинг катталиги эса хужайралар микдорига богликдир.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling