Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet7/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Хужайра маркази-хайвон хужайраларининг ва бахзи усимлик хужайраларининг мембранасиз органоиди хисобланади, ядронинг ёнига жойлашгани учун уни центросома (лотинча центрум – марказ, сома – танача сузларидан олинган) деб аталади. Диплоид хужайралар икки жуфт центриолалардан ташкил топади. Цетриола найсимон тузилган булиб, узунлиги 0,3–0,5 мкм, диаметри эса 0,1—0,2 мкм га якиндир. Центриоланинг деворини 9 микронайча триплетлари–учликлари хосил килади. Мураккаб усимликлар, бахзи замбуруглар, сув утлари, содда хайвонларда хужайра маркази аникланмаган.
Центриолаларнинг функцияси хозиргача тулик аникланмаган. Улар булиниш дукини хосил килишда катнашади, деб тахмин килинади. Чунки центриолалардан булиниш дукининг микронайчалари таркалади. Булиниш дуки центриолалари булмаган усимлик хужайраларида хам хосил булиши мумкинлигини унутманг.
Киритмалар. Хужайрада моддалар алмашинуви натижасида хосил буладиган, махлум бир тузилишга эга булмаган шакли ва микдори хаёт фаолияти натижасида тез–тез узгариб турадиган цитоплазманинг таркибий кисмлари киритмалар деб аталади. Энг куп таркалган киритмаларга кискача тухталиб утамиз.
1. Озик (трофик) киритмалари. Уларга ёг томчилари, гликоген доначалари, лецитин ёки тухум сариклиги киради. Усимлик хужайраларида крахмал, алейрон доначалари куп учрайди.
2. Секреция киритмалари. Уларга хайвонларнинг без хужайраларидаги гранулаларни, усимликларда айрим тузлар кристалларини мисол килиб келтириш мумкин.
3. Пигмент киритмаларига тери хужайралари таркибидаги меланин киради.
4. Колдик таначалар лизосомаларда хазм булмай колган моддалар хам киритмаларга киритилиши мумкин.
Ядро хужайранинг энг мухим таркибий кисмларидан булиб, у эукариот организмалар хужайраларининг хаммасида учрайди. Факат айрим юксак даражада тузилган хужайралардагина ядро булмаслиги мумкин (сут эмизувчиларнинг кизил кон таначаларида). Ядронинг шакли, улчами хужайранинг шаклига ва функциясига боглик. Купчилик хужайралар бир ядроли, камдан – кам холларда эса куп ядроли хисобланади. Жигар, айрим кон хужайралари, мушак хужайралари куп ядролиларга мисол булади. Ядро куйидаги асосий функцияларни бажради: 1) ирсий ахборотни саклаш ва купайтириш, 2) хужайрадаги моддалар алмашинувини идоро килиш.
Интерфаза холатидаги хужайранинг ядроси куйидаги таркибий кисмлардан ташкил топади: 1) ядро кобиги, 2) ядро шираси, 3) хромосомалар, 4) ядроча.
Ядро кобиги, иккита мембранадан ташкил топган. Мембраналар орасидаги бушликни ядро атрофи бушлиги дейилади. Ядронинг ташки мембранасида рибосомалар жойлашиши ва эндоплазматик тур каналчалари билан кушилиши мумкин. Ядро кобиги билан цитоплазма уртасида моддалар алмашиниши тинмай давом этиб турдаи. Бундай моддалар алмашиниши асосан икки хил усулда амалга ошади: биринчидан, ядро кобигида куп тешиклар мавжуд булиб, уша тешикчалар оркали цитоплазма ядро уртасидаги моддалар алмашинади. Майда молекулалар диффузия йули билан утиши мумкин. Ядро шираси (кариоплазма) ядро ичидаги турли структураларни узаро боглаб турувчи суюклик булиб, унда хроматин ва ядрочалар жойлашади. Унинг таркибига хилма–хил функцияни бажарувчи оксиллар, ферментлар, эркин нуклеотидлар, аминокислоталар ва бошка моддалар хам киради. Хромосомалар юнонча хрома – буёк, сома – тана сузларидан олинган булиб, икки хил: спираллашган ва спираллари ёйилган холатда булади. Интерфаза даврида хромосомаларнинг спираллари ёйилган холатда булганлиги туфайли яхши куринмайди. Махсус буёклар билан буялганда донадор хроматин холатида куринади. Шундай килиб хромосомаларнинг интерфаза холати хроматин деб аталади. Интерфаза холатидаги хромосомаларни электрон микроскопда текширганда унинг жуда ингичка ипчалардан ташкил топганлигини курамиз, уларни нуклеотид ипчалари дейилади, чунки уларнинг таркибидиа ДНК ва оксиллар, асосан гистонлар булади. Хромосаманинг хар хил кисмлари бир хил буялмайди. Хромосоманинг тук буяладиган кисми гетерохроматин дейилади. Бу жойлар спираллашган булиб, фаоллиги жуда суст булади. Хромосоманинг яхши буялмайдиган кисмлари эухроматин дейилади, улар спираллари ёйилган кисмлар булиб фаол фаолиятидаги генлардан ташкил топади.
Ядроча думалок, тук буялувчи танача булиб, уларнинг сони хужайраларнинг функционал холатига боглик булиб, 1 тадан 10 тагача ва ундан хам ортик булиши мумкин. Ядроча факат интерфаза холатидаги хужайраларда булади. Митоз вактида улар йуколиб кетади ва охирига бориб кайтадан шаклланади. Ядроча айрим рРНК синтезловчи хромосомалар таркибида булади. Хромосомаларнинг бу кисми ядроча хосил килувчи деб аталади. Хромосомаларнинг бу жойда рРНК синтезланади ва рибосомалар шаклланади. Шаклланган рибосомалар кейин ядро кобиги оркали цитоплазмага утади. Шундай килиб ядроча рРНК молекулаларидан ва шаклланаётган рибосомалардан иборатдир.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling