Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet4/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Органоидлар (юнонча органон – ахзо, эидос- ухшаган сузларидан олинган) хужайранинг махлум тузилишга ва хар кайсиси узига хос функцияни бажаришга мослашган доимий таркибий кисмидир. Мураккаб тузилган организмларнинг хар хил ахзолари – органлари булгани каби хужайралар хам уз ахзоларига – органоидларига эга. Органоидлар моддаларнинг ташилиши, энергия хамда моддаларнинг айланиши, булиниш, харакатланиш ва шунга ухшаш хужайранинг купгина бошка функцияларининг амалга ошишини тахминлайди. Кандай хужайраларда учрашига караб органоидлар умумий ва хусусий, узига хос органоидларга булинади. Умумий органоидларга митохондриялар, Голжи аппарати, эндоплазматик тур, рибосомалар киради. Усимлик хужайраларида Булардан ташкари пластидлар хам учрайди. Хайвон хужайраларида центриолалар хам умумий органоидларга киради. Умумий органоидлар деярли хамма хужайраларда учраганлиги учун хам уларга шундай ном берилган.
Хусусий органоидлар эса факат айрим, хусусий функцияларни бажаришга мослашган хужайралардагина учрайди. Уларга мисол килиб киприкчалар (инфузориялар, нафас йуллари хужайраларида), хивчинлар (сперматозоидда, эвгленада), тонофибриллалар (эпителий хужайраларида), нейрофибриллалар (нерв хужайраларида) ва бошка хусусий органоидларни келтириш мумкин.
Органоидлар уз тузилишига кура мембранали (эндоплазматик тур, митохондрия, пластида, Голжи аппарати, лизосома) ва мембранасиз (рибосомалар, центриолалар) органоидларга ажралади.
Эндоплазматик тур  цитоплазманинг ичкарирок кисмида – эндоплазмада купрок жойлашганлиги учун шундай номланади. Уни факат электрон микроскоп оркали текширилгандагина яхши урганиш мумкин. Битта мембрана билан чегараланган, вакуолалар ва каналчалар системасидан ташкил топган. Мембрананинг калинлиги 5-7 нм га тенгдир. Эндоплазматик турнинг бушлиги цитоплазма умумий хажмининг 10 фоизга якинини ташкил этади. Каналчалар ва цистерналар шохланиб хужайранинг хамма кисмларини бир – бири билан, плазмолеммани бошка органоидлар ва ядро кобиги билан боглаб, умумий турни хосил килади. Эндоплазматик тур уз тузишига кура иккига: донадор ва силлик эндоплазматик турга булинади. Донадор (грануляр) эндоплазматик тур мембранасининг ташки кисмида рибосомалар жойлашганлиги учун шундай аталади.
Донадор эндоплазматик турнинг асосий функцияси унинг мембранасида рибосомалар иштирокида оксил синтезида катнашишдир. Асосан хужайрадан ташкарига чикариладиган ва Голжи аппаратига етказиб бериладиган оксиллар синтезланади. Синтезланган оксиллар каналчалар оркали харакатланиб, Голжи аппаратига ва бошка органоидларга етказилади (транспорт функцияси). Синтезланган оксиллар углевод бирикмалари билан кушилиб узгаради. Донадор эндоплазматик тур оксил куп микдорда синтезланадиган хужайраларда яхши ривожланган. Силлик эндоплазматик тур мембраналарида рибосомалар булмаганлиги учун хам шундай деб аталади.
Силлик эндоплазматик тур мембраналарида ёг ва углевод алмашинишида иштирок этувчи ферментлар жойлашади. Шунинг учун хам унинг асосий функцияси углеводлар, ёг ва ёгли гормонлар синтезида катнашишдан иборат. Мушак хужайраларида силлик эндоплазматик тур мушак толаларининг кискариши жараёнида катнашади. Тери безларининг хужайраларида, жигар хужайраларида, усимлик уругларида силлик эндоплазматик тур яхши ривожланган. Шундай килиб, эндоплазматик тур хужайралар ичида ва хужайралар уртасида моддаларнинг ташилишини, айланишини тахминловчи умумий система хисобланади.

Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling