O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕФРИЖЕРАТОР (лот. refrigero 
— совитаман) — тез бузиладиган 
маҳсулотлар (гўшт, сут, мевалар ва б.) 
ташиладиган транспорт воситаси. Mac, 
P.кема, Р.автомобиль, Р.поезд ва б.да со-
витиш қурилмалари бўлади. Р.нинг ичи 
ва сирти дюралюминий листлар ёки 
рухланган темир б-н крпланади. Изо-
ляция материали сифатида пенопласт 
ва алюминий зар қоғози (орасида ҳаво 
қатлами қолдирган ҳолда) ишлатилади. 
Р.нинг компрессион совитиш машинаси 
мустақил карбюраторли ичкл ёнув дви-
гателидан ишлайди. Р.даги ҳаво траси +9 
дан — 18°гача бўлади. 
РЕХТА (форс. — сочилган, қуйилган) 
— Ўрта аср Шарқ маданиятида юзага 
келган адабиймусиқий жанр. Дастлаб 
икки (Мас, форсурду ёки арабтурк) тил-
да битилган шеър, кейинчалик ўзига хос 
вокал мусиқа шакли сифатида ривож 
топган. Р. асосан енгил (уфар каби) усул-
ларга богланиб, сархона, миёнхона ва 
бозгўй каби таркибий қисмлардан таш-
кил топган, форсча матнга қўшиладиган 
араб, ҳинд ёки туркча шеърлар б-н ай-
тилган. Кавкабий, Дарвишали Чангий, 
Ноиний, Даври Суфроча Карамий ва б. 
мусиқий рисолаларида таъкидлаганидек, 
Р. 16-а.га келиб Мовароуннаҳр, Хуросон 
ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. 
РЕЦЕПТ (лот. recipio — қабул 
қилаяпман, олаяпман) — врачнинг до-
рихонага маълум шакддаги ёзма муро-
жаати, унда дорини тайёрлаш ва бериш, 
шунингдек, ундан қандай фойдаланиш 
ҳақидаги кўрсатмалар бўлади. Р. сиёҳ 
б-н ёзилиши шарт. Унда беморнинг исм-
шарифи, ёши кўрсатилиб, ташкилот ва 
врачнинг муҳри бўлиши лозим. Р. юри-
дик ҳужжат бўлиб, дориларнинг тўғри 
тайёрланганлиги, муддати ва б.ни текши-
риш имконини беради. 
РЕЦЕПТОРЛАР (лот. receptor — 
қабул қилувчи) — ташқаридан (эксте-
роцепторлар) ёки организмнинг ички 
муҳитидан (интероцепторлар) таъсирот-
ни қабул қилиб ва уни нерв импульсла-
рига айлантириб, марказий нерв систе-
масига ўтказиб берадиган сезувчи нерв 
толалари учлари ёки махсус ҳужайралар.
Экстероцепторлар одам ёки ҳайвон 
танасининг ташқи юзасида жойлашган 
бўлиб, ташқи муҳит таъсиротлари (Мас, 
ёруғлик, товуш тўлқинлари ва б.)ни, мо-
номодал Р. фақат бир хил (Мас, механик 
таъсир ёки ёруғликни), полимодал Р. эса 
ҳар хил (Мас, кимёвий ва механик) таъси-
ротни бир вақтда қабул қилади. Шунинг-
дек, интерорецепторлар, бирламчи Р. ва 
иккиламчи Р. бор. Бирламчи Р.нинг ташқи 
таъсирни қабул қилувчи негизи сенсор 
(сезувчи) нейронда бўлиб, у таъсиротдан 
бевосита (биринчи) қўзғалади. Иккилам-
чи Р.да эса таъсирловчи б-н сенсор ней-
рон оралиғида ташқи таъсирот энергия-
сини нерв импульсларига ўзгартирувчи 
қўшимча махсус ҳужайралар мавжуд. Р. 
таъсирланишидан ҳужайра мембранаси-
да биоэлектр потенциаллари рецептор 
потенциалларига ўзгаради. Бунда рецеп-
тор ҳужайра ритмик импульсларни бе-
восита ҳосил қилади ёки уларни бошқа 
нейронда синапслар воситасида пайдо 
бўлишига олиб келади. Таъсиротнинг 
узоқ давом этиши туфайли Р.дан бошла-
нувчи нерв толасида импульслар частота-
си камайиб кетади, натижада физиологик 
адаптация вужудга келади. Ҳар хил Р. 
функцияси (Мас, вестибуляр аппаратдаги 
ва бошқа Р.) ўзаро боғлиқ. Улар фаолияти-
ни марказий нерв системаси бошқаради. 
Р. функцияси биоэлектр потенциаллари-
ни бевосита Р.дан ёки у б-н боғлиқ нерв 
толасидан, шунингдек, Р. қўзғалишидан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
183
ҳосил бўлган рефлектор реакцияларни 
қайд этиш йўли б-н ўрганилади.
Фармакологик 
(ҳужайравий 
ёки 
тўқима) Р. эффектор ҳужайра мембрана-
сида жойлашган. Булар нерв ва эндокрин 
системанинг бошқарувчи ҳамда ишга ту-
ширувчи сигналларини, кўпгина фарма-
кологик препаратларнинг шу ҳужайрага 
танлаб таъсир этишини кабул қилади, 
кўрсатилган таъсирни унинг ўзига хос 
биокимёвий ёки физиологик реакцияга 
ўзгартиради. Нерв системасининг фарма-
кологик Р. воситасида юз берадиган иши 
фанда яхши ўрганилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling