O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕФРАКТОМЕТРЛАР — қаттиқ 
ва газсимон моддаларнинг ёруғлик син-
дириш кўрсаткичи аниқланадиган асбо-
блар. Лаб. ва саноат Р.и мавжуд. Саноат 
Р.и рефрактометрик датчик ҳам дейи-
лади. Лаб. Р. и модданинг ёруғлик син-
дириш кўрсаткичи п ва дисперсияси D 
(синдириш кўрсаткичи п нинг ёруғлик 
тўлқин узунлиги X га боғликлиги) ни 
узлукли равишда ўлчашда, Р.и фрактоме-
три ишлаб чиқариш жараёни динамика-
сини автоматик қайд қилишда қўлланади. 
Физик ва кимёвий тадқиқотларда, лаб.
да (суюкликнинг ёруғлик синдириш 
кўрсаткичини аниқлашда) Аббе рефрак-
тометри кўп ишлатилади.
РЕФРАКТОР — объективи линзали 
бўлган телескоп. Осмон ёритқичларидан 
келаётган нурлар Р. объективидан синиб 
ўтиб, унинг фокус масофасида тасвир 
ҳосил қилади. Биринчи марта Г. Галилей 
1609 й.да астрономияда қўллаган. Р.нинг 
визуал ва фотографик хиллари бор. Ви-
зуал Р. объектив ва окулярдан тузилган. 
Фотографик Р. (астрограф ҳам дейила-
ди) катта фотоаппаратдан иборат бўлиб, 
унинг фокал текислигига фотопластин-
кали кассета ўрнатилади.
Р.нинг объективида камида 2 та линза 
— бири (мусбат) енгил ва оптик зичлиги 
кам шиша — крондан, иккинчиси (ман-
фий) оғир шиша (флинт)дан ясалган лин-
за бўлади. Бунда бир йўла Р.да бўладиган 
хроматик ва сферик аберрациялар камай-
тирилади. Объективи икки линзали Р.да 
комани ҳам тўғрилаш мумкин, лекин 
астигматизм ва майдон эгрилигини ту-
затиш мумкин эмас, чунки унинг кўриш 
майдони бурчаги (градус)дан ортмайди, 
бунда D — объектив диаметри (мм да). 
Қолдиқ сферик аберрациянинг тўлқин 
узунлигига боғликлиги туфайли юл-
дуз тасвири атрофида радиуси тах. 40» 
бўлган бинафша гардиш ҳосил бўлади 
(одатда, фойдаланиладиган Р.да тешик 
нисбати 1:15 бўлганда). Хроматик абер-
рациянинг катталашишини камайтириш 
учун Р. объектив линзалари бир-бирига 
ёпиштирилади.
Р.да сифатли тасвир ҳосил қилиш учун 
махсус шишалар ишлатилади ва линза-
лар сони кўпайтирилади. Кичик Р.ларда 
объективларга линзалар ёпиштирилиб, 
оқ доғ (қўшимча тасвир) ва ёруғлик ка-
майиши қисқартирилади. Дунёда энг 
катта Р. Йеркс астрономик расадхонасида 
(АҚШ, £)=1,02 м) ўрнатилган. Р. визуал, 
фотографик, камданкам спектрал ёки фо-
тоэлектрик кузатишларда ишлатилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling