O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕФЕРЕНТ (лот. referens — хабар 
қилувчи, маълумот берувчи) — 1) рефе-
рат тайёрловчи, уни ўқиб берувчи, маъ-
лумот, хабар берувчи шахс 2) Муайян 
масалалар юзасидан ахборот, маълумот, 
маслаҳат берувчи масъул шахс Турли 
вазирлик, концерн, муассаса ва ҳ.к. да Р. 
лавозими бўлиб, уни эгаллаб турган шахс 
мунтазам тарзда соҳага оид маълумотлар 
тўплаб боради ҳамда уни реферат тар-
зида ўз раҳбарига тақдим этади. Айрим 
вазирликларда вазир ёрдамчиси лавози-
мида ишлаётган масъул шахс ҳам Р. деб 
номланади.
РЕФЕРИ (лот. refero — билдираман) 
— майдон, майдонча (футбол, баскетбол 
ва ш.к.), ринг (бокс), гилам (кураш), виш-


www.ziyouz.com кутубхонаси
178
ка (волейбол) ва б.даги спорт ҳакамининг 
анъанавий халқаро номларидан бири.
РЕФЛЕКС (лот. refl exus — орқага 
қайтган, шуъла) (тасвирий санъатда) — 
рангтасвир (баъзан графика)да бирор 
нарсадан қайтган ранг ва нур шуьла-
си; нарсаларга уни ўраб турган объект-
лар (қўшни нарсалар, осмон ва ҳ.к.)дан 
қайтаётган нурнинг акси тушишидан 
ҳосил бўлади. «Р.» терминини ҳам нату-
ранинг ўзига; ҳам унинг тасвирига бир-
дай қўллаш мумкин. Р.нинг аниқ ва нозик 
ифодалаш б-н ҳажмни, ранглар бойлиги-
ни ва тасвирланаётган натуранинг тусла-
рини уларнинг ўзаро мураккаб муноса-
батларида яратишга эришилади. 
РЕФЛЕКСЛАР — организмнинг 
марказий нерв системаси орқали ички 
ёки ташқи муҳит омиллари таъсиридан 
рецепторлар қўзғалишига жавоб реакци-
яси. Р.нинг тузилиш механизми рефлек-
тор ёйдан иборат. Бунда рецепторлар таъ-
сиротни қабул қилиб, сезувчи (афферент) 
нервларга, улар мия марказига, марка-
зий нерв системаси қўзғалиши миядан 
ҳаракат органларига узатувчи (эфферент) 
нервларга, улардан эффекторлар — му-
скуллар, безлар ҳамда ички аъзоларга 
ўтказади. Р. аъзолар ишини ва уларнинг 
ўзаро таъсирини тартибга келтиришда (қ. 
Гомеостаз), организм бир бутунлигини 
сак,лаш ҳамда яшаш шароитига мосла-
нишда катта аҳамиятга эга.
Р. ҳақидаги дастлабки тасаввурларни 
француз философи ва табиатшуноси Р. 
Декарт илгари сурган. 18-а.да Р. ва реф-
лектор аппарат тўғрисидаги таълимотга 
швейцариялик А. Галлер, чех Й. Про-
хаска, шотланд Ч. Белл, француз Ф. Ма-
жанди ва б. ўз ҳиссасини қўшди. 19-а.
нинг 2-ярмига келиб, рефлектор (авто-
матик, ихтиёрсиз), шунингдек, ихтиёрий 
ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар 
тўпланди. И. М. Сеченов ўз асарларида 
«ҳаётдаги барча онгли ва онгсиз актлар 
бутун моҳияти б-н Р.дир» деган эди. Бу 
тушунчани И. П. Павлов олий нерв фа-
олияти тўғрисидаги таълимотда ривож-
лантирди. И. П. Павлов барча Р.нинг 
келиб чиқиши, механизми ва биологик 
аҳамиятини ҳисобга олиб, туғма Р.ни 
шартсиз рефлекслар ва ҳаёт давомида 
орттирилган Р.ни шартли рефлексларта 
ажратди.
Р. турига қараб, миллисекунддан бир 
неча секундгача давом этади. Қўзғалиш 
рефлектор ёйда фақат бир йўналишда — 
афферент нейрондан эфферентга томон 
ўтказилади. Бу хусусият нейронлараро 
қўзғалишни узатиш пайтида ажралиб, 
синаптик туташишни вужудга келтирув-
чи кимёвий моддалар (медиаторлар)та 
боғлиқ. Р. алохидаалоҳида кечмасдан, 
маълум функционал ҳамда биологик 
аҳамиятга эга бўлган мураккаб рефлек-
тор актларга бирлашади (Мас, оғриқни 
сезиш натижасида ҳосил бўладиган реф-
лектор Р. да бир мускул қисқарса, ик-
кинчиси бўшашади, нафас ҳамда юрак 
фаолияти ўзгаради ва ҳ.к.). Ички аъзолар 
касалликлари натижасида патологик Р. 
рўй бериши мумкин. Мас, ўпка артери-
яси ички пардасининг маълум кием ига 
ёт тана таъсирида юрак иши тўхтайди 
(шартсиз патологик Р.), обҳаво ёмон 
пайтда тоққа кўтарилаётганда юрак тож 
томирларида спазм рўй беради, худди шу 
ҳолат обҳаво яхши вақтда ҳам худди ўша 
жойда такрорланиши мумкин (шартли 
патологик Р.). Шартли патологик Р. та-
крор таъсирот б-н мустаҳкамланмасада, 
узоқ вақтгача сақланади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling