O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕТИКУЛЯР ФОРМАЦИЯ (лот 
reticulum — тўр ва formatio — тузилма), 
тўрсимон тузилма — бош миянинг мар-
казида (узунчоқ ва ўрта мияда, кўриш 
дўмбокларида) жойлшаган махсус ту-
зилмалар мажмуи. Марказий нерв си-
стемасининг қуйи ва юқори жойлашган 
соҳалари, шу жумладан, катта ярим шар-
лар пўстлоғи қўзғалувчанлиги ва тону-
си даражаларини бошқаради. Р.ф. ҳосил 
қилувчи нейронлар аксонларининг ту-
зилиши, узунлиги ва каттакичиклигига 
кўра турличадир. Уларнинг толалари чир-
машиб кетган. «Р.ф.» терминини немис 
олими О.Дейтерс киритган, у Р.ф.нинг 
факат морфологик хусусиятларини ифо-
далайди. Р.ф. орқа мия, мияча, лимбик 
система ва бош мия катта ярим шарлари 
пўстлоғи б-н морфологик ва функционал 
жиҳатдан боғланган. Р.ф. соҳасида унга 
келаётган афферент ва эфферент импуль-
си ўзаро таъсир кўрсатади. Натижада Р.ф. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
174
нейронлари муайян қўзғалган ҳолатда 
бўлади. Бу эса марказий нерв системаси-
ни ташқи муҳитдан келаётган импулье-
ларни қабул қилишга тайёрлаб туради. 
Р.ф. марказий нерв системасининг турли 
соҳаларига пастга ва юқорига йўналувчи 
таъсир кўрсатади. Бу таъсирлар, ўз био-
логик моҳиятига кўра, тормозловчи 
ёки қўзғатувчи хусусиятга эга. Р.ф.нинг 
қўзғалишини бош мия катта ярим шарла-
ри бошкаради.
Р.ф.нинг пастга йўналувчи таъсири. 
Р.ф.да орқа мия рефлектор фаолиятини 
тормозловчи ва енгиллаштирувчи соҳалар 
бор. Мия устуни турли соҳаларининг 
таъсирланиши б-н орқа мия рефлексла-
рининг ўзаро боғлиқлигини дастлаб И.М. 
Сеченов топди (1862). 1944—46 й.ларда 
америкалик нейрофизиолог X. Мэгоун уз 
ходимлари б-н бирга узунчоқ мия Р.ф.си 
турли қисмларининг таъсирланиши орқа 
миянинг ҳаракат реакциясига енгиллаш-
тирувчи ёки тормозловчи таъсир кур-
сатишини аниқлади. Р.ф.нинг мускул 
тонусига таъсир этиш механизмларини 
швед олими Р. Гранит очиб берди.; У ак-
сонлари интрофузал мускул толаларига 
борадиган гаммамотонейронлар фаолли-
гига ҳам Р.ф. таъсир этишини кўрсатади. 
Бу организмнинг фазода турли ҳолатда 
бўлиши ва турлича ҳаракатланишини 
бошқаришда муҳим роль ўйнайди.
Р.ф.нинг юқорига йўналувчи таъсири. 
Р.ф.нинг оралиқ миядан узунчоқ миягача 
бўлган турли қисмлари мия пўстлоғининг 
барча бўлимларига қўзғатувчи таъсир 
этади, яъни бош мия катта ярим шарла-
рининг барча соҳаларини қўзғатиш жа-
раёнига жалб этади. 1949 й.да италиялик 
физиолог Ж.Моруцци бош миянинг био-
электрик фаоллигини тадқиқ қилиб, мия 
устуни Р.ф.си таъсирланганда мияда уйқу 
вақтида кузатиладиган юқори вольтли се-
кин синхрон тебранишларнинг тетиклик 
(уйғоқлик)ка хос бўлган паст амплитуда-
ли юқори частотали фаолликка ўтишини 
аниқлади. Бош мия электр фаоллининг 
бундай ўзгариши ҳайвонларда уйғониш 
белгиларига хосдир.
Р.ф. анатомик жиҳатдан марказий 
нерв системасидаги асосий ўтказувчи 
йўллар б-н чамбарчас боғлиқ. Унинг 
қўзғалиши экстероцептив ва интероцеп-
тив афферент системалар ёрдамида амал-
га ошади. Шу сабабли кўпгина олимлар 
Р.ф.ни бош миянинг носпецифик аф-
ферент системаси деб ҳисоблайдилар. 
Бироқ Р.ф. иштирокида юз берадиган 
реакцияларга кимёвий препаратлар тан-
лаб таъсир кўрсатишининг кашф эти-
лиши физиолог П.К. Анохинга Р.ф.нинг 
мия пўстлоғига кўрсатадиган юқорига 
йўналувчи таъсири специфик эканлиги 
ҳақидаги қонунларни таърифлашда ёр-
дам берди. Организмга юборилган нар-
котик моддалар Р.ф. нейронларини тор-
мозлайди ва бунинг оқибатида уларнинг 
мия пўстлоғига кўрсатадиган юқорига 
йўналувчи (фаоллаштирувчи) таъси-
ри йўқолади. Р.ф. хусусиятлари, унинг 
бошқа пўстлоқ ости структуралари ва 
мия пўстлоғининг барча соҳалари б-н 
ўзаро муносабати ўрганилиши оғриқ, 
уйқу ҳамда уйғоқлик ва б. нейрофизио-
логик механизмларни аниқлаш имкони-
ни берди. Р.ф. тадқиқотида фармакологик 
моддаларнинг қўлланилиши марказий 
нерв системасининг қатор касалликлари-
ни даволаш мумкинлигини кўрсатади. Бу 
эса эндиликда тиббиётнинг наркоз ва б. 
муҳим масалаларга янгича ёндашиш им-
конини беради.
РЕТИНИТ (лот. retino — тўр пар-
да) — кўз тўр пардаси (ретина)нинг 
яллиғланиши. Бунда кўзнинг кўриш 
қуввати пасайиб, кўриш майдони тора-
яди. Организмдаги умумий касалликлар 
(инфекцион касалликлар, моддалар ал-
машинувининг бузилиши, қандли диа-
бет, буйрак, қон ва томир касалликлари) 
оқибатида пайдо бўлади. Кўз тўр парда-
сининг баъзи касалликлари, Мас, парда-
нинг болаликдан бошланган пигментли 
регенерацияси, шабкўрлик ёки кўриш 
майдонининг торая бориши натижасида 
кўзнинг атрофни кўра олмай қолиши, 
кексаларда учрайдиган кўз тўр пардаси 


www.ziyouz.com кутубхонаси
175
томирларининг атеросклерози ва ҳ.к. ҳам 
Р.га сабаб бўлади.
Даво мутахассис врач маслаҳати б-н 
олиб борилади. Касалликка сабаб бўлган 
асосий омиллар бартараф қилинади. 
Кўзни зўриқтирмаслик тавсия этилади; 
офтобдан ҳимоя қилинадиган кўзойнак 
(қора) тақиш буюрилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling