O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ПАРТИ- ЯСИ
РЕСПУБЛИКА КЎЧМАС МУЛК
БИРЖАСИ — қ. Кўчмас мулк биржаси. РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ — қ. «Маъна- вият ва маърифат» маркази. РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ПАРТИ- ЯСИ (АҚШ) — АКШдаги икки асосий партиядан (Демократлар партияси б-н бир каторда) бири. 1854 й. шим.шарқий штатларнинг саноаттижорат намояндала- ри ва Жан.нинг қулдорчилик олигархия- си сиёсий ҳокимиятини тугатиш учун ку- рашаётган жамиятнинг бошқа ижтимоий қатламлари иттифоқи асосида ташкил этилган. 1861—85, 188993, 18971913, 192133, 195361, 1969—77, 1981—93 й.ларда ҳокимият тепасида бўлган. Р.п. 2001 й.дан яна Оқ уйни эгаллаб турибди. РЕССОРА (франц. ressor — қайишқоқлик) — транспорт машина- лари (автомобиль, вагон, трактор ва б.)да йўлнинг нотекислигидан ҳосил бўладиган силкинишларни юмшатиб бе- радиган қайишқоқ (эластик) мослама. Металл, гидравлик ва пневматик хил- лари бор. Металл Р. кенг тарқалган; у листли, пружинали ва торсион хилларга булинади. Листли Р. турли узунликда- ги махсус пулат полосалардан ясалади. Асосан, автомобиль, трактор, вагон ва б.да ишлатилади. Пружинали Р. винтси- мон цилиндрик пружиналардан иборат. Енгил автомобиллар, т.й. транспорти ва б.да ишлатилади. Торсион Р. узун эла- стик пўлат стержендан иборат; .у бура- лишга хизмат қилади. Вир учи рамага маҳкамланади, иккинчи учи рамадаги махсус втулкадан утказилади. Шу учида- ги ричаг ғилдираклардан тушадиган куч- ларни рамага юмшатиб утказади. Асосан, автомобилларнинг олд ғилдиракларига ўрнатилади. Гидрав- лик Р.да суюклик цилиндрнинг бир бушлиғидан иккинчи бўшлиғига калиб- рланган тешик орқали ўтади. Пневматик Р.да газ ёки ҳавонинг қайишқоклик хусу- сиятидан фойдаланилади. РЕСТАВРАЦИЯ (лот. restauratio — тиклаш) — бузилган, шикастланган ёки вайрон бўлган тарихий ва маданий ёдгор- ликлар (алоҳида меъморий иншоотлар ва уларнинг мажмуалари, тасвирий ва ама- лий безак санъати асарлари, археологик топилмалар ва б.)ни аслига ўхшатиб ёки аслига яқинлаштириб қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш (қ. Таъмирлаш). РЕСУРСЛАР (франц. ressource — ёр- дамчи восита) — пул маблағлари, бойлик, захира, имкониятлар; давлат бюджетида даромад манбалари, табиий, иқтисодий, меҳнат, валюта ва бошқа Р. бўлиши мум- кин. Кенг маънода — жамият ҳаётида и.ч.ни таъминлашнинг воситалари, ман- www.ziyouz.com кутубхонаси 173 баларини ифодалайдиган иқтисодий Р. муқим ўриндатуради. Иқтисодий Р. та- биий (хом ашё, сув, ўрмон P.), меҳнат («инсон капитали»), айланма маблағлар (материаллар), ахборот, молия (пул ка- питали) Р.ига бўлинади. Top маънода — иқтисодий P. хўжалик фаолиятида фой- даланиладиган, шу жумладан, юқорида санаб ўтилган Р.ни ҳам қамрайдиган омиллар мажмуини билдиради. Р. тикла- надиган, яна қайта ҳосил қилиш мумкин бўлган (иш кучи, жиҳозускуналар) ва ти- кланмайдиган (Мас, хом ашёлар — нефть, кўмир, газ, рудали конлар) Р.га ҳамда и.ч. ва маҳсулот истеъмоли чиқиндилари бўлган иккиламчи Р.га (дастлабки ишла- тишдан кейин и.ч.да асосий хом аёш ёки маҳсулот тарзида фойдаланиладиган ма- териаллар ва буюмлар)га бўлинади. Бун- дай Р. қўшимча моддийтехника Р. манбаи ҳисобланади. Валюта Р.и, яъни эркин ал- маштириладиган чет эл валютаси захира- лари ва унинг тушум манбалари ҳам Р.га киритилади (яна қ. Табиат ресурслари). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling