O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕСУРСЛАР КАМЁБЛИГИ — жа-
мият ҳаётида эҳтиёжларни қондиришга 
хизмат қиладиган ресуреларнинг чеклан-
ганлиги ва тикланмайдиган ресурслар-
нинг тобора камайиб бориши. Ресурслар-
нинг камёблиги умумий ҳодиса бўлиб, 
инсон эҳтиёжларининг чексизлиги б-н ре-
суреларининг чекланганлиги ўртасидаги 
номутаносиблик иқтисодиётнинг азалий 
муаммосидир. Экиладиган ерларнинг
ер ости ва ер усти бойликларининг, 
меҳнатга яроқли аҳоли сонининг чеклан-
ган бўлиши, энергия ресуреларининг 
етишмаслиги ва б.да кўринади. Mac, кей-
инги 200 йил ичида Ер куррасида истеъ-
молчилар сони 5 марта кўпайди, аммо ер 
сатҳи, табиий бойликлар кўпайгани йўқ. 
Ер куррасининг 72% океанлардан иборат, 
аммо қуруқликнинг талай қисмида яшаб 
бўлмайди. Р.к. ҳодисаси и.ч.да ресурслар-
ни тежовчи технологияларни яратишга 
туртки беради, ресурелар сарфининг энг 
тежамли усуллари танланади, маҳсулот 
бирлигини яратиш учун кетадиган ресурс 
сарфлари қисқартирилади, эҳтиёжларни 
қондиришнинг оқилона даражасига амал 
қилинади (қ. Эҳтиёжлар).
РЕТАРДАНТЛАР (лот. retardatio — 
кечикиш, секинлашиш) — ўсимликлар 
поялари ва новдаларининг ортиқча ўсиб 
кетишини тўхтатадиган ва ётиб қолишига 
чидамини кучайтирадиган турли кимё-
вий хусусиятли синтетик моддалар (қ. 
Гиббереллинлар, Ауксинлар, Ўсишни 
бошқарувчи моддалар). 
РЕТИКУЛЭНДОТЕЛИАЛ 
СИ-
СТЕМА (макрофот система) — одам 
ва умуртқали ҳайвонлар организмида-
ги ҳимоя хужайралари (бириктирувчи 
тўқималар гистиоцитлари, кон моно-
цитлари, капиллярлар эндотелийси, жи-
гарнинг Купфер ҳужайралари) мажмуи. 
Р.эх. бактериялар ва турли ёт ёки токсик 
зарраларни қамраб олади ва ҳазм қилади, 
яъни фагоцитоз хусусиятига эга; кон яра-
тилиши ва антителоларнинг вужудга ке-
лишида, шунингдек, моддалар алмаши-
нувида қатнашади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling