Сут эмизувчилар организмида суяк кумиги в хужайраларнинг етиладиган манбаи хисобланади


Download 151.26 Kb.
Sana24.04.2023
Hajmi151.26 Kb.
#1395802

Суяк кўмиги.
Сут эмизувчилар организмида суяк кумиги В — хужайраларнинг етиладиган манбаи хисобланади. Бунда В — хужайралар узак хужайраларидан хосил булиб, ташки каватида иммуноглобулин молекулаларини ташувчи кичик лимфоцитларга айланади. Суяк кумиги Узида лимфоид булмаган ва ута гетероген (турли-туман) хужайралар популяциясини саклайди. Суяк кўмигини лимфоид аъзо булишига карамасдан иммунологик аъзо деб хам караш мумкин, чунки у постнатал ривожланиш даврида турли лимфоцит ва макрофаг популяцияларини хосил қилувчи ўтмишдош хужайраларни ўзи билан эргаштириб келади. Маълумки, қон хужайраларининг ҳосил булиш жараёни гематопоэз деб аталади, ушбу хужайраларни хосил қилувчи тўқима эса гематопоэтик тўқима деб номланган. Гематопоэтик тўқиманинг икки тури мавжуд. Улардан бири, миелоид, иккинчисл эса лимфоид турларидир. Тўқиманинг миелоид деб номланиши бежиз эмас, (юнонча миелос — мия демакдир) одам организмида қон ҳужайралари ва уларнинг бевосита ўтмишдош авлодлари, хусусан, эритроцит, гранулоцит хамда пластинкалар ва уларнинг гавдаланишига жавобгар хужайралар, суяк бўшлиғидан ўрин олган бўлиб, кўмик таркибида жойлашади. Шунинг учун суяк кўмиги тўқимаси миелоид тузима деб аталган.
Суяк кўмигида ўзига хос иммунологик реакциялар кечади, масалан, антитаналар синтези. Зардоб иммуноглобулинларининг асосий манбаи бўлиб, суяк кўмиги ҳисобланиши мумкин. Масалан, 10 хафталик сичқонларнинг суяк кўмиги таркибида 80 фоиздан ортиқроқ иммуноглобулин молекулаларини синтез қиладиган хужайралар тўпланган бўлади. Периферик лимфоид туқимаси антигенга нисбатан тез хамда қисқа вақт мобайнида таъсирланса, суяк кўмиги секин таъсирланиб, унинг жавоби узоқ ва антитаналар ишлаб чиқариши анча вақт мобайнида бўлади. В — лимфоцитларнинг етилиши, уларнинг ташки қaвватида иммуноглобулин рецепторлари хамда ГБК ген махсулотлари экспрессияси холатидагина тугалланади. Лимфоцитлар суяк кўмиги ҳужайраларининг тахминан 20 фоизини ташкил этади.

Макрофаглар бактериялар, ўлик ҳужайралар қолдиқлари ва бошқа бегона ёки заҳарли зарраларни фаол ушлаш ва ҳазм қилишга қодир бўлган ҳужайралардир. "Макрофаглар" атамасини Мечников киритган. Эскирган, эскирган синонимлар: гистиоцит-макрофаг, гистофагоцит, макрофагоцит, мегалофаг еювчи.

Макрофаглар деярли ҳар бир орган ва тўқималарда мавжуд бўлиб, улар патогенларга қарши иммунитет ҳимоясининг биринчи қатори вазифасини бажаради ва тўқима гомеостазини сақлашда муҳим рол ўйнайди. 1970-йилларда мононуклеер фагоцитлар тизими ҳақида гипотеза шакллантирилди, унга кўра макрофаглар қон моноцитларини дифференциациялашнинг якуний босқичини англатади, бу еса ўз навбатида суяк илигидаги мултипотент қон илдиз ҳужайраларидан келиб чиқади.


Макрофагларнинг икки гуруҳи мавжуд
- эркин
- боғланган (фиксацияланган).

Эркин макрофагларга қуйидагилар киради


- бириктирувчи тўқима ёки гистиоцитларнинг макрофаглари;
- сероз бўшлиқларнинг макрофаглари;
- ўпканинг алвеоляр макрофаглари. Бу макрофаглар танада ҳаракатлана олади.
Фиксацияланган макрофаглар гуруҳи қуйидагилардан иборат

  • суяк илиги ва суяк тўқималарининг макрофаглари,

  • талоқ, лимфа тугунлари,

  • интраэпидермал макрофаглар,

  • плацента ворсинкалари макрофаглари,

  • Марказий нерв системаси макрофаглари





Иммунологик жавоб жараёнини келтириб чиқаришда макрофаглар ўта мухим. Улар бошқа хужайралар билан ўзаро муносабатга киришиб, ушбу реакцияни вужудга келтиради. Антигенни тақдим этувчи хужайралар сифатида макрофаг, моноцит, дендрит хамда эпидермисдаги Лангерганс хужайралари чиқиши мумкин. Фагоцитоз ва пиноцитозга қодир бўлган хужайраларнинг фақат ўзлари, антигенни ютиш ва унга ишлов бериш қобилиятига эга. Бу жараёнлар антигенни пайқаш фазасида жуда зарур. Шуни таъкидлаш керакки, макрофаг ва унга ўхшаш хужайралар, антигенни қисман парчалаб, уни ўз мембранаси ёрдамида тавсия этади (антиген презентацияси). Кўмакдош хужайра ва Т — лимфоцитлар орасидаги кооперация содир бўлиши жараёнида бир неча хил медиаторлар иштирок этади. Масалан, макрофаглар, юқорида қайд қилинганидек, интерлейкин-1 ни ишлаб чиқаради, у эса индуктор (хелпер ҳужайралари учун қушимча ишора (сигнал) ҳисобланади. Бундан ташқари Т — лимфоцитлар, макрофагларни рағбатлантирувчи интерферон моддасини ишлаб чиқаради. Т — боглиқ антигенларига қарши содир буладиган иммунологик жавоб, Т — субпопуляцияларининг маълум бир қисми фаолланиши натижасида юзага келади, унда иштирок этадиган хужайралар «индуктор» деб номланади. Бу жараён хам антигенни тавсия этувчи ҳужайралар билан боғлиқ.
Download 151.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling