O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕТРАНСЛЯТОР
РЕТОРОМАНЛАР — Италия (ла-
динлар ва фриуллар, 740 минг киши, 1990-й.лар ўрталари) ва Швейцария (ро- маншлар, 60 минг киши) даги халқлар гуруҳи. Ретороман тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар ва проте- стантлар. РЕТРАНСЛЯТОР (ре... ва лот. Translator — кўчирувчи) — радиоалоқа (ёки телеалоқа), космик алоқада оралиқ пункт сифатида фойдаланиладиган қурилма, сунъий муҳит (Мас, сунъий йўлдош) ёки осмон жисми. Фаол (ак- тив) ва сует (пассив) хилларга бўлинади. Фаол Р. — радиоалоқа линияларининг оралиқ пунктларига ўрнатиладиган қабул қилувчиузатувчи радиотехник қурилма; қабул қилинган сигналларни кучайтириб узатади. Бундай Р. антенна, радиоприём- ник, радиоузаткич, бошқариш қурилмаси ва электр манбаидан иборат. У маълум сондаги алоқа линияларидан иборат алоқа тармоғи учунгина хизмат қила ола- ди. Алоқа ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ), Мас, «Молния1, 2, 3» (СССР), «Теле- стар», «Интелсат» (АҚШ) ва б. www.ziyouz.com кутубхонаси 176 Суст Р. — маълум шаклдаги меха- ник конструкция; сунъий йўл б-н ҳосил қилинган электр ўтказувчи муҳит ёки самовий жисм; радиосигналлар энерги- ясини сочади ёки қайтаради. Радиоалоқа линияларида оралик, пункт сифатида ишлатилади. Р. ҳар хил частотали радио- сигналларга мўлжалланган кўп сонда- ги алоқа линияларидан ташкил топган радиотармоққа хизмат қила олади. Мас, алоқа ЕСЙ — «Эхо» (АҚШ), ионлашган зарралар булути, Ой юзаси ва б. РЕТУШЬ (франц. retoucher — тас- вирни тузатмоқ) — тасвир (раcм, фото- сурат, нақш ва ш.к.)ни қалам, туш, бўёқ б-н тузатиш, яхшилаш. Ретушчи раcм, фотосурат, негативнинг айрим жойлари- ни равшан кўринадиган қилади, тузата- ди, доғларини йўқотади. Шу мақсадда қайта чизади, бўяйди, қириб ташлайди. Р., айниқса, полиграфия техникасида кенг қўлланилади. Босмахона қолиплари тайёрлаш учун ишлатиладиган оригинал, негатив ва диапозитивлар P. қилинади. РЕФЕРАТ (лот. refero — ахборот бе- ряпман) — бирор илмий асар, мақола, ўқилган китоб ва ш.к. мазмунининг қисқача ёзма ёки оғзаки баёни; ўрганилган илмий масаланинг натижаси ҳақида ах- борот; тегишли адабиёт ва б. манбалар- нинг қисқартирилган шархли таҳлилини ўз ичига олган маълум мавзудаги маъру- за. Р., одатда, илмий ахборот вазифасини ўтайди. Унда муайян мавзу ёритилиши б-н бирга, тегишли илмий назариялар, илмий хулосалар тахлил этилиши ва танқид қилиниши мумкин. Ўзбекистонда Р. илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касбҳунар коллежлари, умумий таълим мактабларида кўп қўлланиладиган ди- дактик воситадир. Умумий ўрта таълим мактаблари, касбҳунар коллежлари, ака- демик лицейлар ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларининг факуль- татив машғулотлардаги махсус ахборот- лари ҳам Р. дейилади. Диссертация юза- сидан тайёрланадиган Р. (автореферат) да диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари ифодаланади. Рўзмон Келдиёров Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling