O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕФЛЕКСОЛОГИЯ (рефлекс ва ...
логия) — психологиядаги табиийилмий оқим. Одамнинг бутун психик фаолияти ташқи муҳит таъсирида пайдо бўладиган рефлекслар мажмуидан иборат деб ҳисоблайди. В. М. Бехтерев асос солган. 1900—20 й.ларда Россияда тарқалган. Бош мия фаолияти б-н боғлиқ барча реф- лексларни тадқиқ этиб, онгнинг психик фаолиятдаги ўрнини инкор этди, орга- низмнинг объектив равищда кузатиш мумкин бўлган реакцияларини ўрганиш б-нгина чекланди. Р. узининг айрим www.ziyouz.com кутубхонаси 179 ютуқдарига қарамай, психик жараёнлар- ни механистик талқин этди. 20-а.нинг 20-й.лари охирида ўз мавқеини йўқотди. РЕФЛЕКТОР (лот. refl ecto — бу- каман, қайтараман) — 1) ёруғлик, то- вуш, иссик/шк тўлқинлари, гидроста- тик, электромагнит энергия оқимлари йўналиши ва жадаллигини, шунинг- дек, қайишқоқлик хоссасига эга бул- ган каттик, жисмлар харакати йунали- шини ўзгартириш учун мўлжалланган қайтаргич қурилма; Р.нинг қайтарувчи сирти бир ёки бир неча кўзгудан иборат. Тўлқинлар ёки оқимларни туплаш учун Р. сирти ботик, (сферик, параболоидал ва б.) бўлиши лозим. Р. акустика, радиотех- ника (антенна), уйрўзғорда ишлатилади; 2) астрономия да — кўзгули объектив б-н жихрзланган телескоп. Р.да тасвир оку- ляр орқали кузатилади, бошқа ёруғлик қабул қилувчи қурилма б-н суратга оли- нади ёки қайд қилинади. Р.да асосий кўзгудан ташқари абберация ҳодисасини камайтирадиган қўшимча кўзгу ёки лин- за ҳам бўлиши мумкин. Р.да юлдузлар, сайёралар, Қуёш ва б.нинг тасвири асо- сий ботиқ кўзгуда ва қўшимча қавариқ ёки ясси кўзгуларда ҳосил бўлади. Р.нинг Ньютон, Кассегрен, Грегори ва б. тизим- ли турлари бор (раcмга к,.). Дунёдаги энг катта Р. асосий кўзгусининг диаметри 6 м (Россия). Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тидаги Р. кўзгусининг диаметри 1,5 м. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling