O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕСПУБЛИКА (лот. respublica, res — 
иш ва publicus — ижтимоий, умумхалқ) 
— давлат бошқаруви шакли, унда бар 
ча давлат ҳокимияти органлари сайлаб 
қўйилади ёки умуммиллий ваколатли 
муассасалар (парламентлар) томонидан 
шакллантирилади, фуқаролар эса шахсий 
ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўладилар. Та-
рихан Р. антик даврда монархиянинг зид-
ди сифатида вужудга келган (Мас, Афи-
надаги қулдорлик демократияси). Мил. 
ав. 5—4-а.ларда Спарта ва мил. ав. 2-а.да 
Рим давлати аристократлар қисми ман-
фаатларини ифода этган. Ўрта аерларда 
Р. бошқарув шаклини қўллаган Венеция 
ва Генуя сингари шаҳардавлатлар бор 
эди.
Ҳоз. вақтда жаҳондаги 190 давлат-
дан 140 дан ортиғи Р. ҳисобланади. 
Бошқарувнинг Р. шакли қуйидаги тур-
ларга ажратилади: 1) президентлик Р.си 
(АҚШ, Мексика ва б.), бунда президент 
умумхалқ сайловида сайланиб, бир 
вақтнинг ўзида давлат ва ижро этув-
чи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади; 2) 
парламентар республика (Италия, ГФР, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
172
Венгрия ва б.), бунда парламент тўлиқ 
ҳокимиятга эга бўлиб, унинг олдида 
ҳукумат сиёсий жавобгар ҳисобланади. 
Парламент президентни сайлайди. Бун-
да президент фақат давлат бошлиғи 
бўлиб, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи 
ҳисобланмайди; 3) аралаш типдаги ре-
спублика (ярим президентлик; Франция, 
Португалия, Финляндия, Европадаги 
тоталитар тузумдан халос бўлган янги 
мамлакатларнинг аксарияти), бунда пре-
зидентлик республикаси б-н парламен-
тар республика хусусиятлари қўшилиб 
кетади. Яъни президент умумхалқ сай-
ловларида сайланиб, юридик ва реал кенг 
ваколатларга эга бўлади. Бироқ ҳукумат 
парламент томонидан ташкил этилади 
ва у нафакат президент олдида, балки 
парламент олдида ҳам сиёсий жавоб-
гар бўлади. Бунда президент ҳукуматга 
умумий раҳбарлик қилади, лекин уни 
бош вазир бошқаради. Президент маъ-
лум ҳолатлар юз берганда парламентни 
тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси — суверен 
демократик республика бўлиб, мамла-
катимизда президентлик Р.си бошқарув 
шакли амал қилади (яна қ. Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling