O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПРЕССИЯ (сўнгги лот. repressio 
— босим, тазйиқ) — давлат органла-
ри қўллайдиган жазо чораси, қатағон 
қилиш. Асосан, мустабид, тоталитар, 
мустамлакачи давлат томонидан халққа 
нисбатан қўлланиладиган жазолаш, қатли 
ом, қатли нуфус, оммавий тарзда зулм 
ўтказиш тушунчаларини ифодалайди. 
Оммавий жазолаш, қийноққа солиш чо-
ралари мустабид давлатларнинг халқни 
асоратда ушлаш, қўрқитиш, босим 
ўтказиш қуролидир. Мустамлакачи дав-
латлар ўзларига тобе ўлкаларда халқнинг 
норозилигини, ижтимоий-сиёсий, озод-
лик харакатини бостириш, таг туги б-н 
йўқотиш учун ҳарбий, сиёсий, иқтисодий 
Р. ни қўллаганлиги тарихдан маълум. 
Мас, чор ҳукумати Туркистонни босиб 
олган биринчи кундан халқни қўрқитиш, 
ваҳимада ушлаш сиёсатини олиб борди. 
Дастлаб, истилочи генерал М. Черняев 
1865 й. Тошкент мудофаасининг раҳбари 
Мулла Солиҳбек додхоҳ Тўёқбий ўглини 
2 шартномага имзо чекишдан бош торт-
гани учун 8 нафар шериги б-н судсиз, 
сўроқсиз Томск ш.га сургун қилиб, Р.ни 
қўллаган эди. Кейин чор ҳукумати 1892 
й.ги «Вабо қўзғолони» (Тошкент) дав-
рида ҳам бундай чорани қўллаб, тинч 
аҳолидан бир қанча кишини отиб ташла-
ди, қўзғолон раҳбарларидан Шарифхўжа 
қози Пошохўжаев, Инъомхўжа оқсоқол 
Умархўжаевни сургун қилди. 1898 й. 
қўзғолони бостирилгач (қ. Андижон 
қўзғолони), Мингтепа қишлоғи тўпга 
тутилиб, аҳолиси қирилди, 22 мингдан 
ортиқ киши ўлдирилди, сургун қилинди. 
Шунингдек, 1916 й.ги мардикорга олиш 
жараёнида қўзғолон кўтарган Тошкент, 
Жиззах аҳолисига нисбатан репрес-
сив чоралар кўрилди. Собиқ шўролар 
ҳукумати ҳам маҳаллий халқларга қарши 
Р.лар олиб борди. Туркистон мухтория-
тини бостириш, ер ислоҳотини ўтказиш, 
жамоалаштириш даврида минглаб одам-
лар қатағонга учради, мол-мулклари тор-
тиб олинди, жуда кўп оилалар Украина
Шим. Кавказ, Сибирга сургун қилинди. 
Ўзбекистонда 1928, 1929, 1930-й.ларда 
катта сиёсий жараёнга айланган «Мил-
лий иттиҳодчилар иши», «Бадриддинов-
чилар», «Қосимовчилар», «Маориф халқ 
комиссарлиги иши» каби Р.лар ўтказилди. 
Совет қукумати собиқ юстиция комис-
сарлигининг «Революцион трибунал» 
(1917 й. 19 дек.) инструкцияси, Халқ 
Комиссарлари Советининг «Кизил тер-
рор» (1918Й. 5 сент.), собиқ СССР МИҚ 
Президиумининг 1932 ва 1934 й.ларда 
қабул қилган ғайриинсоний қонунлари ва 
қарорлари ҳамда «СССР прокурорининг 
директиваси» (1935 й. 23 янв.) асосида 
миллионлаб кишилар ОГПУ коллегияси, 
махсус, «учлик», НКВД — МГБ — МВД 
нинг махсус кенгаши, ҳарбий суд томо-
нидан гувоҳ, далил, исботсиз қамалди, 
отилди, сургун қилинди, қўшимча жазо 
мудцатини ўтамай ватанига кайтиб ке-
лишига рухсат берилмади. 1937—38 
й.ларда жазога тортилган кишиларнинг 
мол-мулки мусодара қилинди, ҳатто но-
расида болалари ҳам турли туткингох-
ларда сақланди. Шу йилларда амалга 
оширилган руҳонийлар, миллатчилар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
169
иши баҳонасида талайгина адабиёт, санъ-
ат, илмфан ва дин арбоблари Р. қилинди. 
Собиқ ҳукумат бу б-н кифояланмай 20-а.
нинг 40—50-й.ларида таслимчилик, ан-
тисоветчилик баҳонасида ўзбек зиёли-
ларига қарши навбатдаги Р.ни қўллади. 
80-й.ларда катта шовшув остида «Пахта 
иши» номи б-н янги Р. бошланиб, мин-
глаб бегуноҳ кишилар қатағонга учради.
Президент И. Каримов Ўзбекистон 
Республикаси мустақилликка эришиши 
арафасидаёқ шўро тузуми давом эттириб 
келаётган адолатсизликларга барҳам бе-
риш, ҳақиқатни тиклаш, бегуноҳ қатағон 
қилинганларни оқлаш чораларини кўрди. 
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси 
Президентнинг Фармойиши (1999 й. 12 
май)га мувофиқ мустамлакачилик даври 
қурбонлари хотирасини абадийлашти-
риш жамоатчилик комиссияси, Вазирлар 
Маҳкамасининг «Ватан ва халқ озодлиги 
йўлида қурбон бўлган фидойилар хоти-
расини абадийлаштириш тўғрисида»ги 
қарори (1999 й. 22 июль) ва шу қарорга 
мувофиқ, «Шаҳидлар хотираси» хайрия 
жамғармасининг тузилиши ва Тошкент-
да «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик маж-
муининг барпо этилиши, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг «Қатағон 
қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш 
тўғрисида»ги фармони (2001 й. 1 май) 
ва унга биноан «Қатағон қурбонлари 
хотираси» музейини ташкил этиш 
тўғрисида»ги қарор (2001 й. 1 май) Р.га 
учраган халқимиз асл фарзандлари хоти-
расини тиклаш ишига катта ҳисса бўлиб 
қўшилди. Ҳар йили Мустақиллик байра-
ми арафаси — 31 августда Ўзбекистонда 
қатағон қурбонларини ёд этиш куни ни-
шонланадиган бўлди.
Сирожиддин Аҳмедов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling