O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕПЛИКАЦИЯ, редупликация (rep-
lico — қайтариш) — нуклеин кислота- ларнинг ўз-ўзидан ҳосил бўлиш жараё- ни, Р. туфайли генетик ахборотнинг аниқ кўчирилиши ва наслга утиши таъминла- нади. Р. механизмининг асосида ДНК мо- лекуласининг ДНК матрицаси (қолипи) да ёки РНК молекуласининг РНК матри- цасида ферментатив реакциялар ёрдами- да синтезланиши ётади. Бу реакцияларни амалга оширадиган ферментлар орасида 1 сек.да 1000 тагача нуклеотидни синтез- лайдиган (бактерияларда) ДНК полиме- раза ферменти муҳим ўринни эгаллай- ди. ДНК молекуласи ярим консерватив хусусиятга эга, янги ҳосил бўлаётган 2 та ДНК молекуласидаги занжирларнинг бири «эски», бошқаси «янги» бўлади. Р. бирлиги реплик о н ҳисобланади. Тер- мин Ф. Жаков ва С. Бреннер томонидан таклиф қилинган. Прокариотлар геноми, одатда, битта, эукариотлар геноми жуда кўп репликонлардан ташкил топган. Ти- рик организмларда in vivo шароитида бо- радиган Р. ўта аниқ жараён ҳисобланади. Нуқгали мутацияларни вужудга келтира- диган хатоликлар жуда кам бўлиб, авлод- га нисбатан ҳар бир нуклеотид учун 10’ дан юқори бўлмайди. Эукариотларда Р. бирмунча секин (секундига 100 нуклео- тид), аммо бир вақгнинг ўзида бир ДНК молекуласининг бир неча нуктасида амалга ошади. Р.ни хромосомалар сони- нинг 2 баравар ортиши ҳам дейилади. Бу жараён асосида ДНК Р.си ётади. РЕПОРТАЖ (инг. report — етказмоқ, хабар қилмоқ) — журналистиканинг информацион жанр тури. Бу жанрда журналист (репортёр) бевосита ўзи иш- тирок этган, шоҳиди бўлган, кўрган воқеаҳодисалар ҳақида зудлик б-н ёрқин, атрофлича хабар беради. Бунда, одатда, муаллиф воқеаларни ўз тилидан баён www.ziyouz.com кутубхонаси 168 этади. Р.да барча информацион жанрлар (лавҳа, ҳисобот, суҳбат ва ш.к.) унсурла- ри қўшилиб кетади. Унда бадиий образ- лар, тарихий далиллардан кенг фойдала- нилади. Оммавий ахбороталоқа воситала- ри турига (матбуот, радиоэшиттириш, телекўрсатув) қараб материалларни Р. орқали ёритишнинг айрим ўзига хос ху- сусиятлари бор. Матбуотда (асосан, газ. да) Р. вокеабанд ва мавзули (турли вақтда бўлган воқеалар бир мавзуга бирлашти- рилиб баён этилади) бўлиши мумкин. Бундай Р.лар, одатда, воқеалар бўлиб ўтган жойлардан олинган фотосуратлар б-н безатилади. Матбуотда фоторепор- тажлар ҳам кенг тарқалган. Радио орка- ли бериладиган Р.да воқеалар образли, жонли сўзлар б-н тавсифланиб, ҳамма вақт хронологик изчиллик сақланади. Телекўрсатувлардаги Р.да экранда на- мойиш этилаётган воқеалар шарҳлаб бе- рилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling