O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПАРАЦИЯ (генетикада) — физик-
кимёвий омиллар таъсирида зарарланган 
ДНК молекуласи табиий (натив) структу-
расининг ўз-ўзидан қайтатикланиши. Р. 
барча организмлар ҳужайраси учун хос 
бўлиб, ҳужайранинг махсус фермент-
лари иштирокида амалга оширилади. Р. 
ультрабинафша ва ионловчи нурлар таъ-
сирида зарарланган бактериянинг ДНК 
молекулаларида яхши ўрганилган. Р.нинг 
3 хил асосий механизми: фоторепарация 
(фотореактивация), эксцизион Р. ва по-
стрепликатив P. аниқланган. Фоторепа-
рация ультрабинафша нурлар таъсирида 
ДНК молекуласида ҳосил бўладиган ци-
клобутан дезоксирибопиримидин — фо-
толиаза ферменти ёрдамида парчалани-
шидан иборат. Эксцизион Р. — ДНКнинг 
зарарланган жойини аник,лаш, уни кесиб 
ташлаш ва матрица асосида кесилган 
жойни қайта синтез қилиб, ДНК занжи-
рининг изчиллигини тиклаш. Пострепли-
катив Р. репликациягача ДНКда пайдо 
бўлган, лекин эксцизион репликацияда 
барча жароҳатланган жойларни тиклаш 
имконияти бўлмаган такдирда ишга ту-
шади. Бундай ҳолларда жароҳатланган 
молекулаларнинг янгиланиши бир зан-
жирли кемтик (нуқсонли) молекулалар-
нинг пайдо бўлишига олиб келади; натив 
(табиий) структурани тиклаш эса реком-
бинация орқали амалга оширилади.
Р. жараёнининг ферментлари реду-
пликация, рекомбинация ва мутаци-
он жараёнлар реакцияларини катализ 
қилишда ҳам иштирок этади. Мутаци-
он жараёнда ҳужайрада хатоликка йўл 
қўйишга мойил бўлган индукцион Р.нинг 
ўзига хос типи ишга тушади. Натижада 
ДНК нинг табиий структураси тиклана-
ди, аммо ундаги генетик ахборотда ха-
толиклар пайдо бўлади. Р.га тўсқинлик 
қилувчи мутациялар кўпинча мутацион 
жараённинг тезлигини ошириши ёки 
камайтириши мумкин. Бир қатор ирсий 
касалликлар (пигментли ксеродерма, 
атаксия — телеангиэктазия, прогерия) Р. 
системаси нуқсонлари б-н боғлиқ. Р.да 
нуқсонларга эга бўлган ва жароҳатловчи 
омилларга нисбатан жуда сезгир бакте-
рия ва замбуруғ штаммларидан генетик 
токсикологияда индикаторлар сифати-
да фойдаланилади. Радиобиологияда Р. 
тушунчаси ультрабинафша ва ионловчи 


www.ziyouz.com кутубхонаси
165
нурлардан зарар кўрган биологик объект-
ларнинг қайта тикланишидан иборат. Кўп 
ҳужайрали организмларда Р. нурланиши-
дан зарарланган орган ва тўқималарнинг 
регенерацияси шаклида намоён бўлади.
Абдукарим Зикирёев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling