O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕПЕРФОРАТОР
- РЕПЕТЕК ҚЎРИҚХОНАСИ
РЕПЕРТУАР (франц. repertoir, лот.
repertorium — рўйхат, изоҳлаш) — драма театри, мусиқали театр, эстрада концерти ёки айрим артист томонидан ижро этила- диган асарлар мажмуи. Р. услуби ва жан- рига кўра ҳам фарқланади (романтик Р., комедия Р.и), «замонавий Р.», «мумтоз Р.» тушунчалари бўлади. РЕПЕРФОРАТОР (ре... ва лот. perforare — бурғилаш, тешиклар очиш) — телеграф аппаратидан келаётган электр сигналларини қабул қилишда қоғоз лентага ўша сигналларга мос ра- вишда автоматик тарзда тешиклар очиб турадиган телеграф қурилмаси. Р. лента- да уни тортиб туриш учун мўлжалланган тешикларни ҳам очиб туради. Тешиклар очиш б-н бирга лентага телеграмма коди белгиларини ҳам босиб турадиган Р. ҳам бор. У телеграмманинг манзилини ўқишни осонлаштиради. Р. телеграм- маларни кайта қабул қилишузатиш б-н шуғулланувчи телеграф ст-яларида иш- латилади. РЕПЕТЕК ҚЎРИҚХОНАСИ — Шарқий Қорақумнинг марказий қисмидаги қўриқхона. Туркманобод (собиқ Чоржўй) ш.дан 70 км жануб- да. Қумли чўлнинг табиий мажмуини қўриқлаш ва ўрганиш учун 1928 й.да Ре- петек қумли чўл ст-яси (1912) негизида ташкил этилган. Ўрта Осиёнинг иссиқ жойларидан бири (энг баланд ҳарорати 50°; йиллик ёғин 114 мм). Майд. 34,6 минг га. Бошқа қўриқхоналардан жўякжўяк, дўнг барханлар ва улар мажмуи, шунинг- дек, Қорақум чўлида ўсадиган асосий ўсимлик туркумлари (оқ ва қора сак- совул, қандим, черкез, қуёнсуяк, бор- жок, қуёнқуйруқ, ялтирбош, чўлкучала, лолақизғалдоқ, сассиққурай, илончўп, туяяпроқ, ширач ва б.) б-н ажралиб тура- ди. Ҳайвонот дунёси ҳам хилмахил. 1000 турдан ортиқ ҳашарот (қўнғизлар, капа- лаклар, каналар, чумолилар ва б.), судра- лувчилардан 13 тур калтакесак (агама, геккон, эчкиэмар ва б.), 8 тур илон (чар- хилон, ўқилон, кўлбор илон ва ҳ.к.), дашт тошбақаси, 196 тур қуш (хўжасавдогар, қизилиштон, қарға ва б.), сут эмизув- чилардан 20 тур (қуён, юмронқозиқ, қўшоёқ, жайрон, қорақол ва қ.к.) яшайди. Ад.: Рустамов А. К., Репетекский за- поведник. М., 1971. Абдушукур Хоназаров. РЕПЕТИЦИЯ (лот. repetitio — қайтариш) — 1) театр, эстрада, цирк томошалари, концерт дастурлари, ай- рим чиқишлар, саҳналарни (реж. раҳбарлигида) кўп марта (бутунлай ёки қисман) такрорлаш орқали тайёрлаш- нинг асосий шакли; 2) клавишли ва б. мусиқа асбобларида бир товушнинг тез такрорланиши; 3) фортепиано механиз- ми хусусияти, у бир товушнинг ўзини тез такрорлаш имкониятига эга; оддий (секундига 6—8) ва мураккаб (секундига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling