Тармоқларда ишлатиладиган асосий қурилмалар


Download 237.5 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi237.5 Kb.
#1035210
Bog'liq
Тармоқларда ишлатиладиган асосий қурилмалар


Тармоқларда ишлатиладиган асосий қурилмалар

Тармоқда ишлатиладиган қурилмалар 2 та асосий турга бўлинади:



  1. аппаратли қурилма;

  2. дастурий қурилма.

Бу қурилмаларни асосий вазифалари тармоқ орқали узатилаётган маълумотларни узатиш ва қабул қилишдан иборат.
Бу қурилмалар қуйидагилардир:

  • HUB (узатиш сигналларини кучайтирувчи ва қайта ишловчи);

  • BRIDGE (кўприк);

  • ROUTER (маршрутизатор);

  • SWITCH (коммутатор);

  • GATEWAY (шлюз).

1. HUB қурилмаси актив қурилма бўлиб узатилаётган маълумотларни сигнал даражасини кучайтириш имкониятига эга.
порт



Кўпинча HUB қурилмаси ишлатувчилари кўп бўлмаган локал тармоқларда ишлатилади (4, 8 та). HUB умумий шинага эга бўлиб, агар портлар сонини оширадиган бўлсак маълумотларни узатиш қобилияти камайиб кетади.



  • UTP кабели учун HUB 4, 8, 16 та масофаси 100 м:

  • RG 58 кабели учун HUB 4, 8 та масофа 185 м.



2. BRIDGE (мост - кўприк) қурилмаси 2 та ёки ундан ортиқ бўлган тармоқларни бир бирига улаш учун ишлатилади (кўприк вазифасини ўтайди).

интерфейс

BRIDGE (кўприк)



3. ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси хам BRIDGE (кўприк) қурилмаси каби 2 та ёки ундан ортиқ бўлган тармоқларни бирлаштиради ёки ажратади. Фарқи ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси катта тармоқларда ишлатилади. Бундан ташқари маршрутизатор қурилмаси керакли тармоқни ёки керакли йўлни танлаш имкониятига эга. Бу холда киришга келаётган маълумотлар танлаш орқали ўз йўлларини топади.


интерфейс

ROUTER - маршрутизатор





SWITCH (коммутатор) қурилмаси ёрдамида кичик тармоқларда ишлаш мумкин. HUB дан фарқи, ўтказиш қобилияти юқорилигидир. Бунда бир нечта жуфт қурилмалар маълумот алмашиш имкониятига эга.


GATEWAY (шлюз) қурилмаси хар хил турдаги тармоқларни бир бирига улаш учун ишлатилади.бирлаштириш жараёнида келаётган маълумотлар бориши керак бўлган портга ёки адресга узатилади ва шу қурилмадан ўтиш жараёнида протоколлари ўзгартирилади.

Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling