O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕОЛОГИЯ (юн. rheos — оқиш,
оқим ва ... логия) — моддалар (жисмлар) нинг оқувчанлиги ва деформациялани- ши б-н боғлиқ жараёнларни ўрганиш б-н шуғулланадиган фан. Р. да турли қовушқоқ, пластик материалларнинг қайтмас қолдиқ деформацияси ва оқиши б-н боғлиқ жараёнлар хамда силжиш (эластикликнинг кейинги таъсири ва кучланиш релаксацияси) ҳодисалари кўрилади. Р. иборасини илк бор америка- лик олим Ю. Бингам киритган ва расман 1929 й.да қабул қилинган. Р. муаммолари техникада турли и.ч. жараёнлари техно- логиясини яратишда, ҳар хил материал- лар (металл, полимер, грунт, бетон, озиқ- овқат маҳсулотлари ва б.)га тааллукли лойиҳалаш ва конструкторлик ҳисоблаш ишлари ва б.да куп учрайди. Р.нинг бир неча бўлимлари мавжуд. Назарий Р. (фенемологик Р. ёки макро- реология) ни туташ муҳитлар механика- Сининг бир қисми деб караш мумкин. У гидромеханика ва деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси орасида- ги ўринни эгаллайди. Р. жиемга таъсир этувчи механик кучланишлар б-н улар ҳосил қилган деформациялар ораси- даги муносабатларни ва уларнинг вақт бўйича ўзгаришларини аниқлайди. Ту- таш муҳитлар механикасидаги материал- ларни бир жмнели ва туташ, деган фараз- ларга биноан назарий Р.да қаттиқ, суюқ ва б. жисмларнинг деформацияланиши ва оқишига тааллукли турли чегаравий масалалар ечилади. Материалларнинг реологик ҳолатини ифодалаш учун меха- ник моделлар тузилиб, улардан полимер- ларнинг механик хусусиятларини, қаттиқ жисмлардаги ички ишқаланишни ва реал жисмларнинг бошка хусусиятларини ўрганишда фойдаланилади. Эксперимен- тал Р. (реометрия) моддаларнинг турли реологик хусусиятларини махсус асбо- блар ва синаш машиналари ёрдамида ур- ганади. Микрореология микроҳажмлар (Мас, дисперс тизимлардаги дисперс фазаси заррачаси) даги деформация ва оқиш жараёнларини урганади. Биореология одам ва ҳайвонлардаги ҳар хил биологик суюқлик (Мас, қон ва б.) нинг оқиши, турли тўқималар (мушак, суяк, кон томирлари) даги деформация- ларни урганади. Р. асосида И. Ньютоннинг қовушқоқ суюқликлар ҳаракатига қаршилик қонунлари, НавьеСтокс, Ж. Максвелл, У. Томсон ва б.нинг тадқиқотлари ётади. Бу фаннинг ривожланишига ўзбек олимлари Ҳ. Раҳматуллин, Ж. Файзуллаев (суюкли- клар Р.си), Т. Рашидов, Т. Ширинқуяов, Ғ. Ҳожиметов (қаттиқ жисм ва грунтлар Р.си) ва б. ҳисса қўшишган. Ғаибназар Ҳожиметов. РЕОМЕТР (лот. reos — оқим ва metro — ўлчайман) — газ сарфини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши капилляр най- чадаги ёки бошқа дросселловчи (босим- ни пасайтирувчи) қурилмадаги газнинг сарфи б-н чизикли (бевосита) боғлиқ бўлган газ босимининг пасайиши (бо- симлар фарқи) ни ўлчашга асосланган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling