O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕНТГЕНОЛОГИЯ (рентген ва
... логия) — тиббиёт соҳаси; аъзолар ва системалар тузилиши ҳамда функцияла- рини текширишда, касалликлар рентге- нодиагностикасида рентген нурларидан фойдаланиш масалаларини ўрганади. Р.рентген нурлари кашф этилиши б-н юза- га келган. Р. одам морфологияси, физио- логияси ва патологиясига оид бир қанча масалаларни ишлаб чиқишда, шунинг- дек, соғлиқни сакдашни амалий ривож- лантиришда муҳим роль ўйнади. Рентге- нологик метод касалликларни аниқлашда етакчи усуллардан ҳисобланади (қ. Рент- генодиагностика). Р.нинг 20-а.нинг ик- кинчи ярмидаги ривожи фан ва техника тараққиёти б-н чамбарчас боғлиқ. Ҳоз. Р. олдида тиббиёт соҳасидаги рентген техникасини ва касалликларни текши- риш методикасини такомиллаштириш, касалликларни рентген нурлари б-н аниқлаш назариясини ривожлантириш, турли органларнинг рентгенограммаси ва флюорограммасини ҳосил қиладиган www.ziyouz.com кутубхонаси 162 автоматик қурилмаларни яратиш, ангио- графия ва лимфографияни ривожланти- риш, электрорентгенографияни амалда татбиқ этиш, беморларни рентгенологик текширишдан ўтказишда уларни рентген нурларидан муҳофазалашни кучайтириш каби муқим масалалар турибди. Р. б-н радиология тарихан ўзаро жипс боғланган бўлиб, бу боғликлик, Мас, интлар, илмий жамиятлар, журнал ва б. (рентгенорадиология тарзида) номлани- шида ўз аксини топган. Кўпгина мамла- катларда Р. маъносини «радиология» тер- мини ишлатилади. Р.фани тиббиёт интла- рининг Р. ва радиология кафедраларида ўқитилади. Ўзбекистонда илк бор 1921 й. Ўрта Осиё ун-ти тиббиёт ф-тида рентген ка- бинета, 1923 й.дан бу кабинет негизида алоҳида Р. бўлими ташкил этилди. Кей- инчалик биринчи ўзбек рентгенологи- яларидан 3. Эгамбердиев, С. Носиров ва б. шу соҳада фаолият кўрсата бош- ладилар. 1958 й. Тошкентда Ўзбекистон Рентгенология, радиология ва онкология и.т. института ташкил этилиши, ТошТИ, СамТИ, Педиатрия тиббиёт инти, Анди- жон тиббиёт инти, Республика врачлар малакасини ошириш ин-тида Р. кафедра- си очилиши муносабати б-н Р. фани ри- вожланди. Бунда Ж. М. Абдурасулов, Ж. Н. Махсумов, Ш. Мирғаниев, А. Р. Ман- суров, К. Отабекова каби олимларнинг хизмати катта. Ад.: Илёсов Т. Н., Клиник радиология асослари, Т., 2002. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling