O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТГЕН НУРЛАРИ ДИФРАК-
ЦИЯСИ — рентген нурларининг кри-
сталларда ёки суюк/шк ва газ молекула-
ларида сочилиши натижасида экранда 
ҳосил бўладиган дифракцион манзара. 
Рентген нурларининг тўлқин табиатини 
немис олимлари М. Лауэ, В. Фридрих ва 
П. Книппинглар кашф этган (1912).
Рентген нурларининг тўлқин узун-
лиги б-н кристалл панжаралар доимий-
сининг бир-бирига яқинлиги рентген 
нурларининг кристаллардаги дифракци-
ясини кузатишга имкон беради. Рентген 
нурлари кристаллар орқали ўтганда кўп 
ўлчамли панжаралар дифракцияси со-
дир бўлади. Дифракцион максимумлар-
ни линзасиз кузата олиш учун рентген 
нурлари дастаси ғоят ингичка қилиб 
олинади. Кристалл панжарадаги маълум 
тўлқин узунлигига тегишли максимум-


www.ziyouz.com кутубхонаси
160
ларни ҳисоблаш усулини рус физик кри-
сталлографи Г. В. Вульф ва У. Л. Брэгг 
бир-биридан мустақил равишда таклиф 
этганлар (1913). Бу усул Брэгг—Вульф 
шарти деб аталади.
Р. н. д.дан кристалл панжара типини 
ва унинг доимийсини аниқлашда кри-
сталл панжара типи ва доимийси маълум 
бўлса, рентген нурларининг тўлқин узун-
ликларини аниқлашда фойдаланилади.
РЕНТГЕН РАСАДХОНАСИ — Ер 
сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) сифатида ор-
битага чиқарилган аппаратлар; космик 
ёритқичларни улардан чиқадиган рент-
ген нурларда текширишга мўлжалланган. 
Қуёш ва б. рентген нур манбаларини 
текширишда қўлланилади. 1970 й.дан 
бошлаб турли давлатларда бортига Р. р. 
ўрнатилган 10 дан ортиқ ЕСЙ учирилган. 
Mac, CAC, Skylab, XEAO, GOES (АҚШ), 
Хакутё, Yphkoh (Япония), Астрон 
(СССР), SoHO (АҚШ ва Европа) типида-
ги йўлдошлар.
Р.р.га 
рентген 
телескоплар 
ўрнатилади. Булар осмон ва Қуёшнинг 
барча соҳаларининг рентген суратларини 
олиб, Ерга узатиб турди. Бу суратларга 
асосланиб, космик рентген манбалари 
(Галактикада 100 га яқин, Магеллан бу-
лутларида 30 дан ортиқ ва Андромеда 
туманлигида 10 дан ортиқ) топилди ва 
ўрганилди. Қуёш атмосферасидаги рент-
ген тузилмалар ва жараёнлар магнит та-
биатга эга эканлиги очилди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling