O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТА 
ШАРТНОМАСИ — 
фуқаролик-ҳуқуқий 
шартномаларидан 
бири, унга кўра бир томон (рента олув-
чи) бошқа томон (рента тўловчи)га мул-
кни беради, рента тўловчи эса олинган 
мулк ўрнига рента олувчига муайян пул 
маблағи шаклида рента тўлаб туриш 
ёки уни таъминлаш учун бошқа шак-
лда маблаг бериш тарзида рента тўлаш 
мажбуриятини олади. Р.ш. бўйича рен-
тани муддатсиз (доимий рента) ёки рен-
та олувчининг умри давомида (умрбод 
рента) тўлаш мажбуриятини белгилаш 
мумкин. Р.ш. нотариал тасдикланиши
кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти 
б-н бошқа шахсга беришни назарда ту-
тувчи шартнома эса бундан ташқари дав-
лат рўйхатидан ҳам ўтказилиши керак. 
Рента муносабатларини тартибга солув-
чи ҳуқуқий ҳолатлар Ўзбекистон Респу-
бликаси ФК (32боб)да баён қилинган.
РЕНТАБЕЛЛИК 
(нем. rentabel 
— даромадли, фойдали) — корхона 
ёки тадбиркорликнинг даромаддорли-
ги, самарадорлиги; микроиқтисодий 
миқёсдаги иқтисодий фаолиятнинг сама-
радорлиги. Р. корхона ёки тадбиркорлик 
фаолиятининг молиявий натижалари-
ни баҳолашда қўлланиладиган асосий 
кўрсаткич. Р. фойда олиб ишлашнинг ки-
ёсий, яъни сарф-харажатларга нисбатан 
аниқланадиган кўрсаткичи бўлиб фоиз-
ларда ифодаланади. Узоқ муддатли ва жо-
рий харажатлар (машинаускуна, бинолар, 
иншоотлар, хом ашё, ёқилғи, материал-
лар, бутловчи қисмлар, иш кучи ва б. со-
тиб олиш) мазмунан ҳар хил бўлганидан 
улар қандай натижа берганлигини билиш 
учун Р.нинг 4 та асосий кўрсаткичлари 
қўлланилади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида 
иқтисодий ўсишнинг интенсив омилла-
рини кучайтириш асосида Р.ни ошириш-
га, фойдани максимумлаштиришга зарур 
шартшароитлар яратилади. Бозор талаб 
қилган харидоргир товарларни ишлаб чи-
кариш, и.ч.ни модернизациялаш, хом ашё 
ва материаллар сарфини қисқартириш, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
157
ресурсларни тежабтергаб ишлатиш асо-
сида жорий харажатларни камайтириш, 
меҳнат унумдорлигини муттасил ошириб 
бориш, капитал таркибини шаклланти-
риш (айланма капитал), мехнат мотива-
циясини кучайтириш (ишчихизматчилар 
меҳнатини рағбатлантириш меҳнат унум-
дорлигини оширишга, тежамкорликни 
таъминлашга интилишни пайдо этади) 
Р.ни ўстиришнинг асосий омилларидир. 
Бу омилларни қўллаш корхона даражаси-
да бошкариб борилади. Шу мақсадда Р. 
мониторинга юритилади.
Аҳмаджон Ўлмасов.
РЕНТГЕН (Rontgen) Вильгельм 
Конрад (1845.27.3, Леннеп, Дюссель-
дорф яқинида — 1923.10.2, Мюнхен) 
— немис физиги. Цюрихдаги (Швей-
цария) Олий техника мактабида ўқиган 
(1865— 68). Вюрцбург (1870 й.дан) ва 
Страсбург (1872 й.дан) ун-тида ишлаган. 
Хоэнхеймдаги Олий қ.х. мактаби (1875 
й.дан), Страсбург ун-ти (1876 й.дан), Ги-
сен ун-ти (1879 й.дан), Вюрцбург ун-ти 
(1888 й.дан, 1894 й.дан ректор). Мюн-
хен ун-ти (1900 20) проф. Р. янги нурла-
нишни кашф қилиб, уларни «Хнурлар» 
деб атади (1895) (кейинчалик бу нурлар 
рентген деб атала бошланди). Рентген 
нурлари тиббиёт, фан ва техниканинг 
турли соҳаларида кенг қўлланила бош-
ланди. Р. биринчи рентген трубкасини 
яратди. 1897 й.дан бошлаб у кристалл 
арнин г пьезоэлектр ва пироэлектр ху-
сусиятларини ўрганган, кристаллардаги 
электр ва оптик ҳодисаларнинг ўзаро 
боғлиқлигини аниқлаган, ҳаракатдаги 
муқитлар электродинамикаси масалала-
ри б-н шуғулланган. Р.нинг магнетизм 
бўйича тадқиқотлари X. А. Лорентц элек-
трон назариясининг яратилишида катта 
аҳамиятга эга бўлган. Р. физиклар ичида 
дунёда биринчи бўлиб Нобель мукофоти-
га сазовор бўлган (1901).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling