O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕМИНИСЦЕНЦИЯ 
(лот. 
Reminiscentia — эслаш) (психологияда) 
— эсэс хотирлаш; инсон илгари ҳаётда 
учратиб ўрганган нарса ва ҳодисаларни, 
фикрлар, сўзлар, воқеаларни тусмоллаб 
эслаши. Бунда эслашнинг тўликлиги, 
аниклиги хотиранинг индивидуал ху-
сусиятларига, материални эсда олиб 
қолинган ёки ёдланган пайтдан кейин 
утган вактга, материалнинг мазмуни-
га, инсоннинг психик ҳолати ва ёшига, 
шунингдек, бошқа омилларга боғлиқ 
бўлади. 
РЕМПЕЛЬ 
Лазарь 
Израилевич 
(1907.7.11, Кишинёв — 1992, Москва) 
— санъатшунос. Санъатшунослик д-ри 
(1963), проф. (1966). Ўзбекистонда хиз-
мат кўрсатган фан арбоби (1966). Москва 
санъат ун-тини тугатган (1931). 1937 
й.дан Бухоро, Самарқанд, Жамбул музей-
ларида, бир қанча археологик экспеди-
цияларда қатнашиб, Ўрта Осиё халқлари 
санъати тарихини ўрганган. Санъатшу-
нослик и.т. институти меъморлик, тас-
вирий ва амалий санъат бўлимининг 
мудири (1954—84). Асосан, Ўзбекистон 
ва Ўрта Осиё санъати, меъморлиги тари-
хини ўрганишга бағишланган асарларида 
Ўзбекистон меъморлиги безаги, тузили-
ши тарихи ва назарияси масалаларини 
ёритган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон 
Давлат мукофоти лауреата (1966).
Ас: Панджара. Архитектурные решёт-
ки и их построение, Т., 1957; Выдающи-
еся памятники архитектуры Узбекиста-
на, Т., 1958 в соавторстве); Выдающиеся 
памятники изобразительного искусства 
Узбекистана, Т., 1960 (в соавторстве); Ар-
хитектурный орнамент Узбекистана, Т., 
1961; Резной штукАфрасиаба, Т., 1971 (в 
соавторстве); Далекое и близкое, Т., 1981.
РЕН, Ренн — Франциянинг ғарбий 
қисмидаги шаҳар. ИльиВилен департа-
ментининг маъмурий маркази ва Бре-
тань тарихий вилоятининг бош шаҳри. 
Аҳолиси 212,4 мингкиши (1999). Транс-
порт йўлларининг йирик тугуни, ка-
наллар орқали ЛаМанш бўғози б-н 
боғланган. Қ.х. ва электротехника ма-
шинасозлиги, автомобилсозлик, кимё, 
тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхо-
налари мавжуд. 2 унт, музейлар бор. Р. 
галларнинг қад. шаҳри. 11—18-а.ларга 
оид меъморий ёдгорликларидан Адлия 
саройи, ратуша биноси сақланган. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling