O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЛИКТИВ НУРЛАНИШ (лот. 
relictum — қолдиқ) — космик электро-
магнит нурланиш. Р. н. интенсивлиги 
ва спектри мутлақ қора жиемнинг 2,7 К 
б-н нурланишига мос келади. Р.н.нинг 
мавжудлиги тўғрисида биринчи марта 
1948 й.да америкалик олим Г.А. Гамов 
(1904—68), «қайноқ Коинот» назария-
сида тилга олган. Бу моделга кўра, Кои-
нот илк даврда (галактика ва юлдузлар 
пайдо бўлгунча) ўта зич ва қайноқ (ўта 
юқори трали) бўлган. Бу т-ра водороддан 
гелийни синтезловчи ядро реакциялари-


www.ziyouz.com кутубхонаси
151
нинг бўлиши учун етарли бўлган. Син-
тез туфайли фазо ўта зич электромагнит 
нурланиш б-н тўйинган бўлиб, кучсиз 
қолдиқлари Р.н. кўринишида кузатила-
ди. Р.н.ни 1965 й.да Р. В. Вильсон ва А. 
Пензиас 7,35 см тўлқин узунлигида кашф 
этганлар.
Кейинчалик Коинот кенгайиш нати-
жасида совий бошлаган. «Бошланғич» 
вақтдан бир неча юз минг йил кейин 
атроф муҳитнинг траси 3000—4000К 
гача пасайган, зичлик эса р=10~20 г/см3 
бўлган. Шу пайтдан бошлаб кимёвий 
элементлар пайдо бўла бошлаган. Кен-
гайиш ҳозирги кунгача давом этмоқда, 
деб ҳисобланса, Коинот ҳам ўзидаги мод-
да каби совимокда, деган хулоса чиқади. 
Ҳозирги замонга f=1010 йил бўлган; Ко-
инотнинг ҳозирги зичлиги р=10~2’ г/см3 
деб олинса, Коинот траси 2,7 К бўлган 
Р.н. сочиб туриши керак. Дарҳақиқат, 
1965 й.да Бэлл телефон компанияси (Ан-
глия)нинг радиоантеннаси 2,7К трали 
Р.н.ни, яъни 7,35 см тўлқин узунликдаги 
радио нурланишни қайд этди. 
РЕЛИКТЛАР (лот. relictum — 
қолдиқ) — қадимда кенг тарқалиб, 
кейинчалик қирилиб битган флора ва 
фаунадан сақланиб қолган ўсимлик ва 
ҳайвонлар турлари ва б. таксонлари. 
Ҳамма палеоэндемиклар (қ. Эндемиклар) 
Р. ҳисобланади. Бирмунча кенг тарқалган, 
лекин яхлит ареалга эга бўлмаган Р. ҳам 
бор (лола дарахти ва б.). Р. қайси геологик 
давр фаунаси ёки флорасидан сақланиб 
қолган бўлса, ўша давр номи б-н аталади. 
Мас, учламчи давр Р.и (гинкго, секвойя, 
метасеквойя, визилдоқ қўнғизлар турла-
ри ва б.), музлик Р.и (пакана кайин), ме-
зозой Р.и (дашт сфагнуми) ва б.
РЕЛЬЕФ (франц, relief, лот. relevo 
— кўтараман) (географияда) — ер юза-
си, океан ва денгиз тубидаги ташқи 
кўриниши, ўлчамлари, келиб чиқиши, 
ёши ва ривожланиш тарихига кўра турли-
туман нотекисликлар: тоғ, текислик, па-
еттекислик, адир, ясситоғ, тепалик, қир, 
водий, ботиқ, сойлик, жарлар ва б. пастба-
ландликлар мажмуи. Р. катталигига кўра 
қуйидаги тоифаларга ажратилади: мега-
рельеф (материк дўнгликлари, океанлар 
туби), шунингдек, бир қадар кичикроқ 
бўлган шакллар (тоғ системалари, текис-
ликлар); макрорельеф (тоғ тизмалари, 
тоғлар оралиғидаги ботиқлар, қирлар, 
пасттекисликлар); мезорельеф (жарли-
клар, сув ости канъонлари, тепаликлар); 
микрорельеф (карст чуқурликлари, жар-
лар, дўнг тепа, дашт тепаликлари ва б.); 
н а н о рельеф (жуда кичик чуқурчалар, 
дўнгчалар ва б.). Бу бўлиниш шартли 
равишда ажратилган. Муҳим орографик 
бирликларни тавсифловчи Р.нинг ташқи 
ёки морфографик белгилари, шунинг-
дек, унинг миқдорий хусусиятлари Р.ни 
комплекс баҳолаш учун ҳар доим ҳам 
ишончли асос бўла олмайди, чунки бир 
хил ташқи кўринишга эга шаклларнинг 
келиб чиқиши ва ривожланиши турлича 
бўлиши мумкин.
Р. эндоген (ички) ва экзоген (ташки) 
кучларнинг биргаликда ҳамда мунтазам 
ўзаро таъсири натижасида вужудга кела-
ди. Шунингдек, Ер юзасининг шаклла-
нишига гравитация жараёнлари, инсон 
фаолияти ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 
Эндоген жараёнлар (Ер пўстининг тек-
тоник ҳаракатлари) таъсири натижасида 
нисбатан йирик микёсдаги — куру клик, 
денгиз ва океанлар тубида структурали Р. 
шакллари ҳосил бўлади. Йирик Р. шак-
лларининг вужудга келиши (сайёравий 
масштабда), шунингдек, космик кучлар 
— Ернинг айланиши, ҚуёшОй торти-
лиши ва б. билан ҳам боғлиқ. Экзоген 
кучлар (оқар сувлар, денгиз тўлқинлари, 
шамол ва ҳ.к.) одатда, нисбатан майдароқ 
Р. шаклларини юзага келтиради, йирик 
масштабли Р.ларни емиради, пасайти-
ради, майда шаклларга бўлиб юборади, 
пастқам жойларни нураш маҳсулотлари 
б-н тўлдиради. Эндоген кучлар нати-
жасида юзага келган Р. шакллари мор-
фоструктуралар таркибига киритилади. 
Уларда Ер пўстининг геологик струк-
тураси (тузилиши) аниқ ифодалана-


www.ziyouz.com кутубхонаси
152
ди. Р.даги катламлар горизонтал ётган 
платформали геологик структураларга 
текислик худудлар, бурмали структура-
ларга тоғли ўлкалар тўғри келади. Р.нинг 
нисбатан майда, асосан, экзоген жараён-
лар таъсирида вужудга келган шакллари 
(даре водийлари, жарликлар, барханлар, 
қатор тепалар ва б.) морфоскулыпуралар 
сифатида ажратилади.
Р.нинг келиб чиқиши ва шаклланиши-
ни геоморфология фани ўрганади. Р.ни 
ўрганиш натижаларидан бир қатор маса-
лалар: мелиорация, муҳандисликтехник 
изланишлар, фойдали қазилмаларни 
қидириш ва ҳ.к.да фойдаланилади. 
Қуруклик ва океанлар туби Р. цақида Ер 
мақоласига қ. 
РЕЛЬЕФ
бўртма 
тасвир 

ҳайкалтарошликнинг бир тури. Тасвир, 
шакл текис замин (фон)дан бўрттириб ёки 
ўйиб (чуқурлаштириб) ҳосил қилинади. 
Композиция табиий асосдан ажралмас-
дан текис сатҳца яратилади; Р. меъморлик 
бўлаклари безаги, ҳайкалтарошлик асари 
ва б. композиция таркибига кириши ёки 
мустақил дастгоҳ асари бўлиши мумкин. 
Асосий тури — барельеф ва горельеф. 
Ўйма Р.да нурсоя жилвасида тасвир кўзга 
ташланади, имконияти чекланган. Р. тас-
вирий санъатда қадимдан мавжуд: бино-
ларни безащда, медаль ясаш свш/ямда, 
металлга зарб бериб безак буюмлари иш-
лаш ва б.да кенг қўлланади. Қад. Миср 
меъморлигида қўлланилган. Буртма Р. 
палеолит давридан маълум. Кда. Миср, 
Оссурия, Ҳиндистон, Хитайда, шунинг-
дек, Ўзбекистон ҳудудив кенг тарқалган; 
антик санъат, Уйгонишдаври ва кейинги 
даврларда айниқса ривожланган.
РЕЛЬС (лот. regula — тўғри таёқ) 
— сус шаклли пўлат материал. Т. й., 
цммвай, метро поездлари, корхоналар-
лаги т. й. аравачалари, кранлар, кон ва-
гонеткалари ва б. изларига ётқизилади. 
Р. тузилиши, асосан, каллак, бўйин ва то-
вондан иборат. Баъзи Р.лар, Мас, трамвай 
Р.лари новли қилиб ясалади. Р. мустаҳкам 
пўлатдан рельсбалка станида прокатлаб 
тайёрланади. Р.нинг мустаҳкамлигини 
ошириш учун унга термик ишлов бери-
лади. Одатда Р.лар икки қатор, баъзан 
бир қатор (монорельс) қилиб шпаллар 
устига ётқизилади. Р.лар чокли ёки чок-
сиз қилиб (пайвандлаб) бириктирилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling