O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕКОНСТРУКЦИЯ (ре... ва лот. 
constructio — қурилиш) — 1) мавжуд 
нарса (корхона, шаҳар, бино)ни яхши-
лаш, амалий аҳамиятини ошириш, тако-
миллаштириш мақсадида тубдан қайта 
қуриш; 2) қолдикларига, ёзма манбалар-
га асосланиб, бирор нарса (Мас, меъ-
морий ёдгорлик) қиёфасини, дастлабки 
кўринишини тиклаш, қуриш. Р. чизма, 
раcм, тасвир, лойиҳа ва ҳ.к. орқали амал-
га оширилади. Ёдгорликларнинг илмий 
Р. си унинг кейинги реставрацияенга 
боғлиқдир. 
РЕКОРДЕР (инг. record— ёзмоқ) — 
1) товуш тўлқинларини электр тебраниш-
ларига айлантириб берадиган қурилма. 
Граммофон пластинкаларига товуш ёзиш 
аппаратида ишлатилади. Товуш ёзиб 
олишда нина босим остида граммофон 
пластинкасида тўлқинсимон из цосил 
қилади. Р.нинг динамик ва механик тур-
лари бор. Динамик Р. кенгтарқалган. 
Унинг асосий техник параметрлари: 50—
30000 Гц частота диапазонида ишлайди, 
номинал қуввати бир неча ўн Вт; 2) кема 
ва қирғоқ гидролокация ст-яларида ак-
ссадо сигналларини қоғозга ёзиб олиш 
учун фойдаланиладиган қурилма (инди-
катор). 
РЕКТИФИКАЦИЯ (лот. rectus — 
оддий ва ... фикация) — суюқ аралашма 
компонентларини ректификацион ко-
лонналарда ҳайдаш усулида ажратиш. Р. 
мувозанатда бўлмаган (суюқ ва буғ) фа-
залар орасида иссиклик ва моддаларнинг 
диффузион алмашинишига асосланган. 
Р. қайнаш тралари яқин бўлган суюкли-
клар аралашмаларини ажратиш зарури-
яти бўлганда қўлланади. Ректификаци-
он колоннада кўп тўсикдар бўлиб, унда 
суюқ аралашма буғлари конденсатланади 
ва пастдан чиқаётган буғнинг янги қисми 
кўп марта учрашади. Колонна қарши 
оқим принципида ишлайди. Юқорига 
кўтарилаётган буғ учувчи компонент 
б-н узлуксиз бойиб туради. Бунда буғ 
қайнаш траси паст бўлган компонент б-н 
бойиб, унинг қайнаш траси пасайиб бо-
ради. Суюқлик эса қайнаш траси юқори 


www.ziyouz.com кутубхонаси
149
бўлган компонентлар б-н бойиб, унинг 
кайнаш траси юқорилашаверади. Бу жа-
раён то мувозанат ҳолат бунёд бўлгунча 
давом этади, лекин колоннадан совит-
кичлар системаси орқали буғ фазаси кон-
денсатлаб ажратиб олиниши б-н муво-
занат яна бузилади ва 6у жараён то тоза 
компонентлар ёки керакли компонентлар 
фракцияси тўлиқ ажратиб олингунича 
узлуксиз давом этаверади. Р. суюқ ҳамда 
суюлтирилган газ аралашмаларини аж-
ратиш учун қўлланади. Р. жараёнининг 
т-ра оралиғи (диапазони) ниҳоятда кенг: 
1000° (тоза Zn, Pb, Cd каби металларни 
ажратишда) ва 0° (ҳаво, водород изото-
плари каби газларни ажратишда). Р. жа-
раёнининг ишчи босими ўнлаб атмосфе-
радан (этанпропилен аралашмаси учун), 
то бир неча мм симоб устуни (юқори 
ёғ кислоталари Р.си) атрофида бўлади. 
Даврий ва узлуксиз Р. мавжуд. Даврий 
Р.да барча суюқлик колонна кубига бир 
вақтда солинади. Р. жараёнида дистил-
лат ажратиб турилса, суюклик таркиби-
да паст трада қайнайдиган компонент 
камайиб боради. Узлуксиз Р.да система-
га доимий тарзда ҳайдалувчи суюқлик 
қўшиб борилади. Р. колонналарининг са-
маралиги, уларнинг узунлиги, диаметри, 
суюклик б-н буғ орасидаги контакт вақти 
б-н аниқланади. РЕКТОР (лот. rector — 
бошқарувчи, раҳбар) — олий ўқув юрти, 
диний семинария раҳбари. Уйғониш дав-
рида Европада кўп синфли мактаблар-
нинг асосий ўқитувчиси ва мудири Р. деб 
аталган. Францияда ўқув юрти («акаде-
мия») раҳбари ҳам Р. дейилади.
Ўзбекистонда кадрлар малакасини 
ошириш ва уларни қайта тайёрлаш инт-
ларининг ҳам раҳбари. Олий ўқув юрти 
ва малака ошириш ин-ти Р.лари шу олий 
ўқув юрти ва малака ошириш ин-ти ман-
суб бўлган вазирлик ва ташкилот томони-
дан тайинланади. Р. ликка илмий даража 
ва унвони бўлган ҳамда катта иш тажри-
басига эга шахслар тайинланади. Р. олий 
ўқув юрти ва малака ошириш ин-тидаги 
таълимтарбия, ўқув ҳамда илмий ишлар-
ни бошқаради. Ўқув режаси ва дастури 
ҳамда и.т. ишлари режасининг бажарили-
шини назорат қилади. Олий ўқув юртини 
тамомлаган ёш мутахассисларнинг халқ 
хўжалиги соҳаларига тақсимланишини 
бошқаради. Ўқитувчипроф.лар тарки-
би, ўқув машғулотлари жадвали, олий 
ўқув юрти ички тартибқоидалари ва б.ни 
тасдиқлайди. Р. корхона ва ташкилотлар 
билан и.т. ишлари бажарилиши бўйича 
меҳнат шартномалари тузади, инженер-
техник ва раҳбар ходимларнинг малака-
сини ошириш куреларини келишув асо-
сида ташкил қилади. Ўзи Р.лик қилаётган 
олий ўқув юрти ёки малака ошириш ин-
ти илмий кенгаши раиси ҳисобланади ва 
унинг қарорларини тасдиқлайди. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling